SCORM стандарт пакетлари.
SCORM (англ. Sharable Content Object Reference Model -биргаликда
фойдаланиш учун объект таркибидаги намунали модел.
Бу ўқув материаллари орқали билим олувчининг ўрганилаётган ўқув
контент устида бажарадиган харакатларини ўқитишни бошқарувчи тизим
(LMS, бизнинг мисолимизда Moodle)га ҳисобот кўринишда юбориб туради.
Масалан билим олувчи контентда мавжуд бўлган слайд(бет)ларнинг ҳаммаси
билан танишган ёки танишмаганлиги, ҳар бир слайд(бет)ни талаба қанча вақт
давомида ўрганганлигини, бу стандартда (яъний SCORM ёки AICC) яратилган
ўқув контентни бошқа LMS тизимига экспорт қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Ҳозирги вақтда мавжуд бўлган таниқли муаллифлик ускуналарининг
(authoring tools) кўпчилиги яратиладиган ўқув контентни айнан SCORM ёки
AICC стандарти кўринишда экспорт қилиш имконияти мавжуд. LMS
68
тизимлари учун электрон таълим ресурсларини айнан SCORM, TinCan API ёки
AICC стандарт пакетлари асосида яратиш тавсия этилади
Moodle тизимида ўқув жараёнини ташкиллаштириш.
Moodle –
Web муҳитида ўқитиш ва on-line режимдаги дарсларни ташкил
қилувчи кучли педагогик дастурий мажмуа ҳисобланади. Тизимда мавжуд
ўқитиш модуллари: Forums, Materials, Messenger, Chat, Exercises, Group work ,
Student tracking ва анча кўп бўлган бошқа модуллари мавжуд. Бошқа LMS лар
сингари IMS, SCORM ва бошқа стандартларни қўллаб қувватлайди.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бошқа LMS тизимларга қараганда энг кўп
қўшимча плагин ва модуллари мавжуд бўлган дастурий мажмуа айнан, Moodle
дастурий мажмуаси ҳисобланади.
Ушбу мажмуанинг асосий вазифаси профессор-ўқитувчи ҳамда талаба
ўртасидаги турли хил электрон ресурслар алмашиниш, мажмуага вазифа ва
масалаларни жойлаштириш орқали таълим бериш самарасини ошириш
ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда дунёнинг кўп давлатларининг ўқув муассасаларида
масофавий таълим жараёнини айнан Moodle дастурий мажмуасидан
фойдаланган ҳолда ташкиллаштирилмоқда.
Ўзбекистондаги кўплаб таълим муассасларида айнан виртуал таълим
муҳити сифатида айнан Moodle дастурий мажмуаси фойдаланиб келинмоқда.
Очиқ кодли Moodle дастурий мажмуаси ўқув жараёнини бошқарувчи Web
га йўналтирилган махсус тизим бўлиб, интернет тармоғида фойдаланишга
мўлжалланилган. Тизимни яратишда очиқ кодли дастурий таъминотлардан
фойдаланилган. Уни ишлатиш учун маълумотлар омборини бошқариш
дастури (MySQL ёки PostgreSQL), PHP процессори, Web хизмати дастур
(Apache ёки IIS) лари созланган сервер зарур. Оперцион тизим сифатида
ихтиёрий кенг тарқалган тизимлардан биридан фойдаланиш мумкин
(Windows, Linux, Mac OS X, Novwll Netware). Ўқув модули ёзилаётган вақтда
тизимнинг барқарор версияси moodle 2. 5.
Тизимнинг расмий интернет манзили:
http://www. moodle. org
69
Do'stlaringiz bilan baham: |