Tadqiqot uz



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/16
Sana04.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#481960
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Geogra-28-ArticleText-56-1-10-20200722

|
|
№ 2 | 2020
66 
Файласуф С.Б.Боймуродов “Демографик вазиятнинг шахс ижтимоий қиёфасига 
таъсири” мавзусидаги номзодлик диссертациясида [7] “демографик вазият” тушунчасининг 
моҳияти ва таркиби, жаҳондаги демографик ўзгаришларнинг асосий тенденциялари, 
Ўзбекистондаги демографик ўсиш, аҳоли таркиби ва жойлашишининг шахс ижтимоий 
қиёфасига таъсири, унинг ижтимоий оқибатлари, демографик сиёсат, демографик вазиятни 
соғломлаштириш борасидаги ишлар фалсафий нуқтаи назардан таҳлил қилиниб, ушбу 
хусусиятларнинг шахс ижтимоий қиёфасига таъсири ўрганилган. 
З.Н.Тожиеванинг “Ўзбекистон Республикасида демографик жараёнлар ва уларнинг 
ҳудудий хусусиятлари” номли диссертация ишида [8] аҳоли ўсиши ва жойланишининг 
назарий-услубий масалалари, меҳнат бозори, бандлик муаммолари таҳлил этилган. 
Республикада туғилиш даражасининг паст кўрсаткичларда эканлиги, аҳоли ўсиш 
суръатининг пасайишига таъсир этиб, юқори малакали мутахассисларнинг Россия, Исроил, 
АҚШ ва бошқа давлатларга чиқиб кетишига олиб келганлиги, ва бу ҳолат республиканинг 
пойтахт минтақасига ва йирик шаҳарларига кучли таъсир этганлиги илмий асослаб берилган. 
Ўрганилаётган гуруҳ таркибига тарихчи, демограф ва географлар томонидан 
ҳамкорликда яратилган адабиётлар ҳам киритилган бўлиб, ушбу монографиялар асосида 
республикани тарихий демографиясининг ўзига хос йўналишига асос солинди. 
О.Б. 
Ата-Мирзаев, 
В.Гентшке, 
Р.Муртазаева, 
А.Солиевларнинг 
“Историко-
демографические очерки урбанизации Узбекистана” [9]номли китоби эса Ўзбекистондаги 
урбанизация жараёнлари ва унинг қирраларини фанлараро турли йўналишда тадқиқ этилгани 
билан қадрлидир. Унда айтилишича “Мустақиллик йилларида республиканинг бозор 
иқтисодиётига ўтиши муносабати билан боғлиқ қишлоқ аҳолисининг шаҳар шароитига 
мослашиши қийин кечди, оқибатда, мамлакат аҳолиси ички миграциясида сезиларли 
пасайиш рўй берди”. 
Мазкур илмий тадқиқотлар фанлараро илмий ҳамкорлик натижаси бўлиб, 
тадқиқотчиларга 
методик 
ёрдам 
вазифасини 
ўтамоқда. 
Масалан, 
“Узбекистан 
многонациональный: историко-демографический аспект” [10, С.24] номли монографияси 
республиканинг демографик муаммоларини тадқиқ этишда илмий-амалий ёндашув натижаси 
сифатида ажралиб туради ҳамда тадқиқотчиларни фанлараро ҳамкорликка ундайди. 
Монографияда республика аҳолисининг ўсиш тенденцияси ва уни ўзгариши, бандлик 
муаммолари ҳамда миллатлараро муносабатлар ҳақида кенг кўламли маълумотлар берилган. 
Мазкур даврнинг ижтимоий-демографик муаммоларини тадқиқ этишимизда халқаро 
ташкилотлар БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари, Халқаро Меҳнат Ташкилоти 
(ХМТ), Халқаро миграция ташкилоти, Европа Иттифоқи, Жаҳон банкининг турли нашрлари 
[11] муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон аҳолиси динамикаси, туғилиш, ўлим, миграция каби 
демографик жараёнлар билан ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш ўртасидаги ўзаро 
боғлиқлик масалалари халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «аҳолишунослик соҳасидаги мақсад ва стратегиялар, 
маданий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг асосий таркибий қисми саналиб, унинг бош 
вазифаси барча инсонларнинг ҳаёт сифатини оширишдан иборат» [12]. 
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ 
Демографик жараёнлар турли маъмурий-хуқуқий ва иқтисодий механизмлардан 
фойдаланилган ҳолда бошқарилади ва тартибга солинади. Булардан, ишлаб чиқилаётган 
қонунлар, қарорлар, фармонлар ҳудудлар ижтимоий-демографик ривожланишини тартибга 
солишга хизмат қилади. Республика мустақилликка эришганидан сўнг амалий жиҳатдан 
аввалгидан фарқ қилувчи, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш қонунчилиги, меъёрий-
хуқуқий базаси тубдан қайта ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт 
вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси 
Ички ва Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон 
Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги демографик 
жараёнларни бошқаришда махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланди[13, Б. 192]. 



Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish