Tadqiqot uz



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/16
Sana04.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#481960
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Geogra-28-ArticleText-56-1-10-20200722

|
|
№ 2 | 2020
70 
улушидан 73,4 фоизни ташкил этиб, бу барча туғилганларнинг ¾ қисмини ташкил 
этади. Соддароқ қилиб айтганда, сўнгги йилларда оилалар тўртинчи, бешинчи ва ундан 
ортиқ фарзандлар кўрмасдан,асосан, иккита ёки учта фарзанд (2014 йилда учинчи бўлиб 
туғилганлар барча туғилганларнинг 20 фоизни ташкил этмоқда) билан чекланмоқдалар[36]. 
Мамлакатда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, аксар оилалар 2-3 нафар 
фарзандни оила учун мақбул кўрмоқда [37, С. 22]. 
Соғлом турмуш кечириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 
аҳолининг соғломлик даражаси, ўртача умр кўриш ёши каби кўрсаткичларда сезиларли 
ўсишга эришилди. Кейинги беш йилда мамлакатимизда ҳар 100 мингта чақалоққа нисбатан 
оналар ўлими 23,1 дан 19 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14,8 тадан 13,9 тага, 
чақалоқлар ўлими 11 тадан 10,7 тага камайди [38]. 
Мамлакат аҳолисининг ҳозирги вақтдаги ўртача ёши 28,5 ёшни, шу жумладан, аёллар 
29,1 ёшни, эркаклар 27,8 ёшни ташкил этади. У халқаро демографик таснифга кўра, 
Ўзбекистонни ёш давлатлар қаторига киритиш имконини беради (илова 3-расм).
3-расм. Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ёши (минг киши)
 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. 
Ўзбекистон аҳолисининг кексайиш даражасини баҳоласак, француз демографлари 
таснифи бўйича мамлакатда 60 ёшдаги ва ундан юқори ёшдагилар аҳолининг 7,1 % ини 
ташкил этади ва республика аҳолиси демографик нуқтаи назардан ёш ҳисобланади. БМТ 
демографлари таснифи бўйича эса 65 ёш ва ундан юқори ёшдагилар республика аҳолисининг 
4,5 % ини ташкил этади ва бу демографик қариш бўсағаси таснифига мос тушади. 
2016 йилда БМТ махсус ҳисоботига мувофиқ Ўзбекистонда ўртача умр кўриш 68,4 
ёшни ташкил этган (умумий рейтингда 129-ўрин), бу кўрсаткич қўшни Қирғизистон (70,6 
ёш), Қозоғистон ва Тожикистондан паст (икки мамлакатда – 69,4 ёш). 
Таҳлиллар шуни кўрсатдики Республикамизда умр кўриш давомийлиги узайишига 
қуйидагилар сабаб бўлмоқда: 
-
иқтисодий ўсиш; 
-
илм-фаннинг, айниқса тиббиёт соҳасидаги тараққиёти; 
-
аҳолининг гигиена маданиятининг, умуман таълим даражасининг ортиши; 
-
аҳоли турмуш даражасининг ўсиши. 
Нуфузли 
Lancet 
тиббиёт 
журналида 
эълон 
қилинган, 
олимлар 
халқаро 
гуруҳининг тадқиқотида [39] Ўзбекистон ва Озарбойжон аҳолиси қарийб 58 ёшда қаришни 
бошлаши аниқланди. Тадқиқот муаллифлари турли мамлакатлар аҳолисида кексалик 
ёшидаги касалликлар қанчалик тез ривожланишини ўрганишди. Тожикистон, Беларусь ва 
Грузия фуқароларида кексалик белгилари 60 ёшда, Қирғизистон, Латвия ва Литвада эса 61 
ёшда пайдо бўлади. Россияликлар 159 мамлакатда яшовчиларга қараганда тезроқ қарияпти. 
ХУЛОСАЛАР 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ХХ асрнинг охири ХХI аср бошидаги Ўзбекистон 
демографик ўтиш жараёнлари тарихини ёритиш қуйидагиларни якун сифатида қайд қилишга 
имкон беради. Совет давлатининг парчаланиши оқибатида қалқиб чиққан ижтимоий-



Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa


yuklab olish