Ракамли тасвир сифатини
бахоси
Таксимлаш
бахоси
Абсолют
бахоси
Субьектив
Таксимлаш
бахоси
Абсолют
бахоси
Сонли усуллар
Видео маълумотларга ишлов бериш тизимлари. Аудио
сигналларнинг турлари ва алгоритми. Аудио сигналларнинг
амалий дастурлари.
1.
Ракамли видеолар сифатини баҳолашнинг синфланиши
Ракамли видео сифатини баҳолашда икки ѐндашув мавжуд: математик
методлардан фойдаланган ҳолда сонли баҳо (одамнинг кўриш тизими орқали
видеони қабул қилишнинг ўзига хосликларини ҳисобга оладиган ўлчамлар,
ўрта квадратик хато, Лп-норма [1-4]) ва мутахассислар баҳоси асосидаги
субектив баҳолаш.
1-расм.Ракамли видео сифатини баҳолашнинг синфланиши
Бошқа томондан, видео сифатининг субектив ва сонли баҳолари абсолют
ѐки таққосланадиган бўлиши мумкин. Ракамли видеонинг абсолют бахоси
факат битта видеони баҳолаш учун ишлатилади, яъни видеога рейтинг
шкаласидаги мос келувчи категория берилади. Таққосланадиган ўлчам сифат
шкаласида “енг яхши”дан “енг ѐмон”гача видеолар тўпламини маьлум
мезонлар асосида ѐки икки видео, масалан, дастлабки ва филтрланган (ѐки
турли кунлар, турли камераларда олинган ва ҳоказо) видеоларни ўзаро
таққослаш учун ишлатилади. 1-расмда видео сифатининг баҳо синфлари
келтирилган. Батафсилроқ баҳолар кейинги бўлимларда кўриб чиқилади.
2.
Видео сифатининг субектив баҳолари
Видео сифатининг субектив баҳолаш турли ташқи таьсирларга боглик,
масалан, атроф мухит шароитлари, ѐритилганлик, баҳолашни амалга оширувчи
мутахассиснинг кайфияти, монитор сифати, кўриб чиқилаѐтган видеоларнинг
характери ва бошқаларга боғлиқ бўлади. Бу холда абсолют ва таққослаш
асосида видеолар бахоланади[5].
1-жадвалда видео сифатини субектив баҳоси учун фойдаланилган
рейтинг шкалаларига мисоллар келтирилган [4], [6].
1-жадвал. Видео сифатини интеллектуал баҳолашнинг рейтинг шкаласи
келтирилган.
Умумий сифат шкаласи
5 – ажойиб
4 – яхши
3 – қониқарли
2 – ѐмон
1 – қониқарсиз
Гуруҳдаги ўрин шкаласи
7 – гуруҳда енг яхши
6 – ушбу гуруҳ учун ўртачадан сезиларли яхши
5 – ушбу гуруҳ учун ўртачадан бирмунча яхши
4 – гуруҳ бўйича ўртача
3 – ушбу гуруҳ учун ўртачадан бирмунча ѐмон
2 – ушбу гуруҳ учун ўртачадан анча ѐмон
1 – гуруҳда енг ѐмон
Хатоликлар шкаласи
1 – сезилмас
2 – бироз сезиларли
3 – сезиларли
4 – видеони ѐмонлаштирадиган
5 – бирмунча ѐқимсиз
6 – ѐқимсиз
7 – ўта ѐқимсиз
Одамнинг кўриш тизими – рақамли видео сифатини баҳоловчи енг
ишончли ва мукаммал ўлчов ускунаси. Бироқ субектив баҳолаш – бу тажрибали
мутахассисларни талаб қиладиган ва обектив ва универсал ҳисобланмаган,
етарлича мураккаб ва секин кечадиган жараѐн.
Умумий кўринишда видео сифати баҳоланиши масалаларини ечиш учун
енг яхши тарзда субективларга мос келадиган сонли баҳоларни топиш керак.
Бундай баҳоларни бир нечта босқичларда олиш мумкин:
Видеоларнинг енг яхши тўплами тайѐрланади, уларда сифат баҳоланиши
бажарилади;
Видео сифатининг турли методлар билан сонли таҳлили амалга
оширилади, натижада баҳолашнинг ҳар бир методи учун видео сифати
баҳосини олишади;
Видеолар намойиш қилинадиган кузатувчи-мутахассислар томонидан
қабул қилинган видеонинг субектив таҳлили ўтказилади. Бир видео учун
турли мутахассисларнинг баҳолари ўрталаштирилади;
Сонли ва сибектив методлар билан олинган видеоларнинг баҳолари
таққосланади ва сонли методларнинг қайси бири видео сифатини аниқ
характерлаши аниқланади.
Видео сифатининг сонли баҳолари субективларга яхшироқ мос келиши
учун, одамнинг видеони қабул қилиши ўзига хосликларини ҳисобга олиш
керак, масалан [7]:
Одам кўриш қобилиятининг ранг ўлчами ѐрқинликдагидан кўра кам;
Одам кичик рангли деталларни яхши сезади.
Do'stlaringiz bilan baham: |