Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
309
Педагогик мақсаднинг амалга ошиши ва кафолатланган натижага эришиши
ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолияти, улар қўйган мақсад, танлаган
мазмун, услуб, шакл, воситага, яъни технологияга боғлиқ.
Ўқитувчи ва ўқувчининг мақсаддан натижага эришишида қандай технологияни
танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ
натижага эришишга қаратилган бўлиб, бунда ўқувчиларнинг билим савияси, гуруҳ
характери ва шароитга қараб, ишлатиладиган технология танланади. Масалан,
натижага эришиш учун балки, компьютер билан ишлаш лозимдир, балки фильм (ёки
тарқатма материал, чизма ва плакат, ахборот технологияси, турли адабиётлар) керак
бўлар. Буларнинг ҳаммаси ўқитувчи ва ўқувчиларга боғлиқ.
Бугунги кун ўқувчисини оддий таълим усули билан 80 дақиқа дарсга жалб
қилиш мумкин бўлмай қолди. Шу боис ҳар бир дарсни педагог инновацион ва
ахборот ва усуллар орқали ташкил этса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бугун сизларни
ўз тажрибамизда синалган чуқурлаштирилган фанлар дарсларида қўлласа, яхши
натижа берадиган ва дарснинг самарадорлигини оширадиган бир неча усулларимиз
билан таништирмоқчимиз.
“Ишнинг кўзини билган одам уни яхши бошлаганидан билинади”, -
деганларидек, дарсни “Кун ҳикмати” усули билан бошлаб, ҳар бир дарснинг кириш
қисмида буюк ота-боболаримиз: А. Навоий, З. М. Бобур, Машраб, Фаробий, Яссавий
каби шоир ва ёзувчиларимизнинг асарларидан, ҳикматларидан парчалар эшиттириш,
турли видеолавҳаларни қўйиб бериш, ўқувчиларни ахлоқий ва маънавий баркамол
қилиб тарбиялаш билан бир қаторда, ёшларимиз онгига ўз аждодларига ҳурмат ва
эҳтиром, ўзлигидан фахр ва ғурурланишни сингдириш учун дастуруламал вазифасини
ўтайди. Шунингдек, дарсларда электрон дарсликлардан фойдаланиш, шундай таълим
тизимини жорий этиш лозимки, ҳар бир дарснинг ўзида ўқувчи қанчалик
ўзлаштирганлиги ва қайси борада билими оқсаётганлигини баҳолашнинг имкони
бўлсин. Бунда барча ўқувчиларнинг дарс китоби битта ўқитувчининг китоби билан
узвий боғланган бўлади, ҳамда ўқитувчи ҳар бир ўқувчи машқларни бажариш
жараёнида қайдай хатоларга йўл қўяётганлигини кўриб туради ва ўз вақтида уни
тузатиш имкониятига эга бўлади. Бу электрон дарслик технологияси айниқса, она
тили дарсларида жуда қўл келиб, ҳозирда кўча-кўйда тез-тез учраб турадиган афиша
ва рекламалардаги каби қўпол имловий ва услубий хатоларнинг олдини олишимизда
ёрдам беради.
Чуқурлаштирилган фанларнинг етук мутахассислари сифатида дарсларда
видеороликлардан унумли фойдаланишни тавсия қилмоқчимиз. Бу ўқувчиларни
дарсга жалб қилиши билан бир қаторда улардаги эътибор ва сезгирлик
хусусиятларини ҳам ошириб боради. Таълим жараёнида видеолавҳалардан
фойдаланишнинг бир неча усуллари мавжуд. Масалан:
Биринчи усул. Адабиёт дарсларида видеолавҳани (“Ўткан кунлар” асари асосида
ишланган ёки бошқа) намойиш қилиб, сўнг шу видеолавҳани таҳлил қилишни вазифа
қилиб топшириш. Бунда қисқа муддат ичида ўқувчиларнинг ҳам фикрлаш
дунёқарашини, ҳам маълум бир муаммони (“Оммавий маданият” ҳақидаги ёки “Сув
танқислиги” ҳақидаги видеолавҳалар) ечишнинг усулларига доир янги мулоҳазаларни
билиб олиш мумкин.
Иккинчи усул. Ўқувчиларга маълум бир видеолавҳани овозсиз намойиш этиб, сўнг
ҳар бир образга нутқ ёзишни вазифа қилиб топшириш. Бизнинг ёшларимизга
ижодийлик, ўз фикрини эркин баён қилиш, тўғри ва равон нутқ сўзлаш кўникмалари
етишмайди. Кўп йиллик тажрибаларимиз давомида бир неча бор шунинг гувоҳи
Do'stlaringiz bilan baham: |