Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
307
Шуни айтиб ўтиш керакки (компьютер техникаси билан ишлай оладиган
тажрибали ўқитувчилар назарга олинмаган ҳолда) баъзи ҳолларда тажибасиз ёш
ўқитувчилар юқорида баён қилганларни эътиборга олишмайди. Бининг натижаси вақт
меъёрларининг бузилишига олиб келади ёки мавзуни тўлиқ очиб беришга
улгуришмайди. Бу эса таълим сифатининг пасайиб кетишига олиб келади. Ваҳоланки,
давр, замон ва қолаверса, ватанимиз биздан юксак билимли, малакали ва иқтидорли
ёшларни кутиб қолади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. А. Мавлонов ва бошқ. Педагогик технология тамойиллари асосида дарс машғулотларини
олиб бориш технологияси: Ўқув услубий қўлланма. Тошкент– 2010.
2. Голиш Л.В., Файзуллаева Д.М. Педагогик технологияларни лойиҳалаштириш ва
режалаштириш: Ўқув услубий қўлланма/ Инновацион таълим технологияси серияси. – Т.:
“Иқтисодиёт” 2012.
3. Б. Ҳ. Рахимов ва бошқ. Педагогик технологиялар схемаларда. Тошкент – 2009.
ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИДА ИННОВАЦИОН ВА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ – ДАВР ТАЛАБИ
Ф. Намозова, Ю.Қурбонова, Х . Бозорова - Навоий давлат кончилик институти
академик лицейи ўқитувчилари
Таълимни замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, ахборот-
коммуникация воситалари ва интерфаол усуллардан фойдаланиш давр талаби. Шу
боис биз – педагоглар, ҳар бир янгиликдан унумли фойдаланган ҳолда замонавий
инновацион технологиялар асосида баркамол авлодни комил инсон қилиб
тарбиялашда виждонан ва қалбан меҳнат қилишимиз, порлоқ келажагимиз олдида
масъулиятли бўлишимиз керак. Бу эса ёшларимизнинг чуқур билим олишида
ўқитувчининг салоҳияти сифатли дарсларда ўқувчиси билимида кўзгудек намоён
бўлиши лозим.
Юнон донишманди Афлотун айтганидек, “Фарзандларимизнинг илм ва адабини
ўзимизнинг илм ва адабимиз билан чекланмайлик, уларни келгуси замон учун
тайёрлайлик, чунки улар бизнинг замонамизга тегишли эмас, улар келгуси замон
одамларидир.”
Дарҳақиқат, зиммамизга юкланган вазифа ва масъулиятни англаган ҳолда,
дарсни самарали ташкил этишга ҳаракат қилмоқлик лозим.
Ҳеч биримизга сир эмаски, анъанавий таълимда ўқувчиларни фақат тайёр
билимларни эгаллашга ўргатиб келинган эди. Бундай усул ўқувчиларда мустақил
фикрлаш, ижодий изланиш, ташаббускорликни сўндирар эди.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол услублар (инновацион педагогик ва
ахборот технологиялари)дан фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигини кўтаришга
бўлган қизиқиш эътибор кундан кунга кучайиб бормоқда. Замонавий технологиялар
қўлланилган машғулотлар ўқувчилар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб
топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари
келтириб чиқаришларига қаратилган. Ўқитувчи бу жараёнда шахс ва жамоанинг
ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади, шу
билан бир қаторда, бошқарувчилик, йўналтирувчилик вазифасини бажаради. Бундай
ўқув жараёнида ўқувчи асосий фигурага айланади.
Педагог - олимларимиз йиллар давомида таълим тизимида
Нега ўқитамиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |