Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
178
Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малака ва компетенцияларини доимий назорат
қилиб бориш–ўқув жараёнининг муҳим таркибий қисмидир. Бу орқали ўтилган
мавзуларнинг ўқувчилар томонидан ўзлаштириш даражаси аниқланади. Лекин,
мактаб амалиётида ўқувчилар билимини текшириш ва баҳолашда, бу масалага баъзи
эътиборсизликлар натижасида, ўқувчи баъзан бир мавзудан қониқарсиз баҳоланиб,
бошқа мавзу бўйича берган жавоби ҳисобига уни тузатилади. Натижада, математика
фанидаги мавзуларнинг узвий боғлиқлиги, фаннинг мантиқий тузилиши туфайли бир
қанча мавзулар яхши ўзлаштирилмай қолади. Шунинг учун математика фанидан
ўқувчилар билимини текшириш ва баҳолашда ҳар бир мавзунинг ўзлаштирилишига
алоҳида эътибор бериш лозим.
Бунинг учун ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиб, ҳар бир
ўқувчининг бўш ўзлаштирган мавзулари бўйича доимий доимий назорат олиб бориб,
ўзлаштирилган мавзулар бўйича баҳоланиб, улар жадвалда қайд этиб борилади.
Жадвалдаги жорий назоратга, ўқувчининг дарс давомида олган баҳолари қайд
қилиб борилади. Якуний баҳо графасига мавзулар бўйича барча турдаги синов
ишларининг баҳоси қўйилади.
Агар ўқувчи қайсидир сабабга кўра мавзуни яхши ўзлаштира олмай биринчи
якуний баҳодан қониқарсиз баҳо олса, унга муддатни белгилаб, мустақил ишлаш учун
топшириқлар берилади ва қайта назоратдан ўтказилади. Лозим бўлса, дарсни бўш
ўзлаштирган ўқувчиларга мавзу бўйича дарс давомида ёки дарсдан ташқари
консультациялар бериб борилади.
Тажрибалар шуни кўрсатдики, ўқувчиларнинг ўзлаштиришини бундай назорат
қилиш ва баҳолаш, ўқувчиларда қониқарсиз баҳога нисбатан салбий психологик
таъсирнинг камайишига, уларда фанни ўзлаштиришга бўлган қизиқиши ҳамда
мустақил ишлашига иштиёқ уйғотди.
Шунинг учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан таълим
жараёнида фойдаланиш, таълим олувчиларнинг фаолиятини доимий назорат қилиб
бориш зарур.
Мактабда ҳар бир фан ўқитувчиси замонавий ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланган ҳолда дарс ўтиб, ўқувчилар билимини доимий
назорат қилишган ҳолда таълим жараёнида самарали натижалаларга эриша олади.
Масалан, фан ўқитувчиси ўтилаётган ҳар бир мавзуга оид ижодий тақдимотлар
яратиши, электрон дарсликлардан фойдаланиши ёки таълим порталидан доимий
фойдаланиши, фанга оид қизиқарли маълумотлар олиши ва ҳоказо.
Шундай қилиб, ўқитувчилар дарс жараёнларида замонавий ахборот-
коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиб ўқувчилар билимини,
мантиқий фикрлаш ва эркин фикрлаш қобилиятини ўстиришга эришиши давр талаби
ҳисобланади.
Иқтидорли, ўз соҳаси бўйича юқори даражада билимга эга бўлган ёшлар,
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг интеллектуал
салоҳиятини ҳамда уни жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашини
таьминловчи омил ва миллатимизнинг зийнати ҳисобланади. Чунки бозор
иқтисодиёти шароитида рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда таълимнинг ўрни
беқиёс эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Жаҳон
статистикаси
шуни
кўрсатадики,
ҳозир
компьютерлар
иш
операцияларининг 29 фоизини бажараётган бўлса, 2025 йилга келиб, бу кўрсаткич 52
фоизга етади. Энг илғор тармоқларда 1,5-2 йилдан кейин билимларнинг ярми
рақобатбардошлик жиҳатдан устунлигини йўқота бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |