Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
172
жараёнидаги ҳаракати бевосита субъектив муносабати, ҳаётий позициясига
дунёқараши ва, энг умумий маънода, маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимига
нисбатан муносабати билан ўлчанади. Шу маънода Пратагорнинг “Инсон ҳамма
нарсанинг ўлчовидир” деган қараш жуда ўринлидир. Айтмоқчимизки, содир
бўлаётган барча нарса ва ҳодисалар инсоннинг ўзига, ҳолатига боғлиқлигини
кўрсатмоқда.
Сир эмаски, бугунги замонавий жамиятларда ахлоқий кўрсатмалар ва маънавий
қадриятлар тизими асосан Интернет, Оммавий ахборот воситалари кабилар орқали
шакллантирилмоқда ва омма эътиборига ҳавола этиляпти. Айниқса, Интернет
инсониятнинг аксарият қисмини ахборот ва маънавий-маданий маконга бирлаштира
олган тенгсиз кашфиётдир. Лекин шу билан бирга у маъносиз, ахлоқсиз, беқарор,
бузғунчи маълумотларнинг ҳам манбаи ҳисобланади. Бу борада, айниқса, ёшлар жуда
заиф қатлам ҳисобланади. Чунки бунга улар дунёқарашида ҳали оқ-қорани ажратиш
қобилияти шаклланмаганлиги, асл қадрият намуналаридан тўла хабардор
бўлмаганлиги сабаб бўлади. Салбий ва тартибсиз маълумотлар эса ёшларнинг онги,
хулқ-атвори ва ахлоқий танловида ҳалокатли намоён бўлади.
Шундай қилиб, ёшлар муаммолари билан боғлиқ изланишлардан кўринадики,
шахснинг маънавий-ахлоқий қиёфасининг шаклланиши ва ривожланиши жараёнига
ижтимоий ҳаётнинг кўплаб омиллари таъсир этиши, улар бир-бирини тўлдириши ва
бир-бирига қарши туриши, ижобий ижтимоий тажриба бериши ёки, аксинча, ахлоқий
қадриятларнинг йўқолишига олиб келади. Юқорида айтиб ўтилганларни ҳисобга
олган ҳолда айтиш мумкинки, бугунги замонавий жамиятда ижтимоийлашув
шароитида қадриятлар тизимининг маълум ўзгаришларга учраётганлиги ва
информацион технологияларнинг ушбу жараёнларга таъсири ортиб бораётганлиги
кузатилмоқда. Янги технологияларнинг замонавий жамиятда шахснинг маънавий ва
ахлоқий ривожланишига таъсири, айниқса, унинг ижтимоий тармоқлари, рақамли
платформалари ва блогларидан иборат интерактив қисмига тааллуқлидир. Aгар
анъанавий оммавий ахборот воситалари қаторига кирувчи телевидение, радио ва
газеталар даврида бундай агентларининг сони ўлчовли бўлган бўлса ва шахслар учун
телеканалга ёки, ҳатто, газета саҳифаларига кириш мураккаблиги ўзига хос
цензуранинг элементи ҳисобланган бўлса, эндиликда Интернет ривожланиши билан
ҳар ким маънавий ва ахлоқий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантиришда
иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Бундай ҳолда, ахборот майдонининг турфа
хиллиги тобора ортиб бораётганлиги ҳақида гапириш учун асос бор: бугунги кунда
Интернет фойдаланувчиси маънавият ва ахлоққа таъсир қиладиган ҳар қандай
маълумотни ўта ижобийдан ўта салбийгача қабул қилиш ва мустақил равишда
тарқатиш имкониятига эга эканлиги бу жараёнга нисбатан жиддий ёндашувларнинг
заруратини келтириб чиқармоқда.
Шундай қилиб, эндиликда маълум қиёфани ҳосил қилган ахборот жамияти
шароитида замонавий шахс нафақат юқори билим даражасига, балки ахборот,
ижтимоий ва маданий янгиликларга бой жамиятда яшаш қобилиятига ҳам бўлиши
кераклиги аён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |