27
5-БОБ
Муддатсиз меҳнат шартномасини тузишга келсак, шуни таъкидлаш керакки,
Меҳнат кодексининг 75-моддасига кўра меҳнат шартномалари:
#
номуайян
муддатга;
#
беш йилдан ортиқ бўлмаган
муайян муддатга;
#
муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.
Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг 76-моддасида иш берувчининг муддатли
меҳнат шартномаси тузиш ҳуқуқи қуйидаги тарзда чекланган:
Муддатли меҳнат шартномалари:
#
бажариладиган ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг
манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат
шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда;
#
корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада
бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини
бажарувчи
ходим билан;
#
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда тузилиши мумкин.
Шундай қилиб, сиз корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер
билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер
вазифасини бажарувчи ходим бўлмасангиз иш берувчи сиз билан муддатли меҳнат
шартномасини тузиш айнан сизнинг манфаатларингизни ҳисобга олган ҳолда,
тузилаётганлигини ёки меҳнат шартномасини номуайян тузишнинг техник жиҳатдан
имконияти йўқлигини исботлаб бериши зарур.
47. Мен уч йилдан бери университетда кассир бўлиб ишлаб келмоқдаман.
Менинг меҳнат шартномамда унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган.
Бу уни ҳақиқий эмас, деб ҳисобланишига олиб келмайдими?
Йўқ. Меҳнат кодексининг 75-моддасига кўра, меҳнат шартномалари:
#
номуайян муддатга;
#
беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;
#
муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.
Агар Сизнинг меҳнат шартномангизда унинг амал қилиш муддати кўр-
сатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган, деб
ҳисобланади.
Меҳнат шартномасини номуайян муддатга тузилиши сиз доимий муддатга ишга
қабул қилинганингизни англатади ва сиз билан тузилган меҳнат шартномаси муддат
тугаганлиги сабабли бекор бўлмайди.
48. Мен корхонада 3 йил давомида бухгалтер лавозимида ишладим ва ҳозирда
мени иқтисодчи лавозимига ўтказишди. Янги лавозимга ўтганим меҳнат
дафтарчамда қайд этилиши керакми?
28
5-БОБ
Қайд этилиши керак. Меҳнат кодексининг 81-моддаси 3-чи қисмига кўра, иш
берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш
ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 29.01.1998 йилда 402-сон билан
рўйхатдан ўтган «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқно-
ма»нинг 2.12-банди асосида меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувлар киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: