190-расм. Байкал кўли қирғоғида абразия жараёнлари. www/majical.ru
456
Нам иқлимли ҳудудларда жойлашган чучук оқар кўллар учун
терриген (бўлакли) чўкиндилар характерли бўлади. Бунга қуруқликни
ўраб турган тоғларнинг парчаланган рельефи сабабчи бўлади.
Терриген ётқизиқлар иллардан, қумлардан, баъзан гравий ва
ғўлаклардан
иборат
бўлади.
Йирик
кўллар
ётқизқларининг
тақсимланишида денгизлардаги каби муайян зоналлик кузатилади.
Қояли соҳиллар бўйида, дарё ва сой дельталарида дағалроқ қум- гравий-
ғўлакли материал тўпланади. Сув ҳавзасининг ички қисмига майда
алевритли ва гилли зарралар олиб кетилиб, бу ерда илли ётқизиқлар
ҳосил бўлади. Кичик кўлларда илли чўкиндилар бевосита соҳил
яқинида бошланади.
Кўлларнинг юпқа горизонтал қат-қатлиликка эга бўлган қум-гилли
чўкиндилари
тасмали гиллар
дейилади. Улардаги оқиш тусли қумли
қатламчалар мўътадил ва совуқ иқлимда баҳор-ёз фаслларида
тўпланади. Бу даврда ёмғирлар ёғиши ва қорларнинг ёппасига эриши
туфайли кўлларга кўп миқдорда бўлакли материал ташиб келтирилади.
Қиш ойлари муаллоқ ҳолдаги жуда майда гил зарраларидан қора рангли
гил қатламчалари ҳосил бўлади. Шундай қилиб, қатламчаларнинг ҳар
бир жуфти чўкинди тўпланишнинг йиллик циклига тўғри келади.
Нисбатан саёз кўлларнинг тинч гидродинамик шароитлари бой
органик дунёнинг ривожланишига ва, демак, органоген ётқизиқларнинг
шаклланишига имкон беради.
Тирик организлари асосан олий (осока, тростник, қамиш ва б.) ва
тубан (кўкяшил ва диатомли сувўтлари) ўсимликлардан таркиб топган.
Уларнинг орасида чўкинди тўпланиш жараёнлари учун муҳим бўлган
иккитавақали моллюскалар ва гастроподаларни кўрсатиш мумкин.
457
Органоген чўкиндилар гумид иқлимли ҳудудлардаги чучук ва
шўрлагнан кўлларида энг кенг ривожланган. Уларга сапропеллар,
диатомитлар ва чиғаноқли оҳактошлар киради.
Сапропел (юнонча «сапрос» - чириган, «пелес» - лойқа) анаэроб
шароитларда (кислородсиз) жуда майда ўсимлик ва ҳайвон
қолдиқларининг парчаланиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай
организмлар орасида кўкяшил сувўтлари етакчи аҳамиятга эга. Бу
жараёнларда бактериялар катта рол ўйнайди. Сапропелли чўкиндилар
тўпланиши давомида улар зичлашиб боради, сувсизланади ва оқибатда
сапропелит
деб аталувчи қўнғир кўмир турига айланади. Сапропеллар
кўпинча унча катта бўлмаган ва саёз сув ҳавзаларида ҳосил бўлади.
Йирик ва чуқур кўлларда эса сапропел гилли чўкиндилар билан
аралашиб кетиб, ёнувчи сланецлар ҳосил бўлади.
Чучук сувли кўлларда диатом сувўтларининг кремнийли
ғилофлари тўпламларидан иборат бўлган органоген балчиқли
чўкиндилар ҳам учрайди. Кейинчалик улар диатомит ва диатомитли
трепел деб аталувчи тоғ жинсларига айланиб кетади.
Асосан гастропода
ва иккитавақалиларнинг чиғаноқлари
тўпламларидан таркиб топган чиғаноқли оҳактошлар нисбатан кам
учрайди. Одатда улар кўл ётқизиқлари таркибида қатламчалар ва
линзалар шаклида бўлади.
Турли туркумдаги кўлларда хилма-хил хемоген чўкиндилар кўп
учрайди. Улар арид иқлимли ўлкалардаги, кўпинча оқмас кўлларда кенг
тарқалган. Бу сув ҳавзаларига хос бўлган фаол буғланиш эритмаларнинг
тузларга тўйинишига ва кимёвий йўл билан чўкмага ўтишига олиб
келади.
458
Кимёвий чўкиндиларнинг бош турлари бўлиб ош тузи (NaCl),
калий тузи (КС1, MgCl
2
), глаубер тузи ёки мирабилит (Na
2
SO
4
∙10Н
2
О),
гипс (CaSO
4
∙2Н
2
О), сода (Na
2
CO
3
∙10Н
2
О), баъзан бура (NaB
4
O
7
∙10Н
2
О)
ҳисобланади. Чўкиндиларда у-ёки бу тузларнинг устуворлигига боғлиқ
ҳолда хлоридли, сульфатли, содали ва боратли кўллар ажратилади.
Бундай кўллар Каспийбўйида (Эльтон, Баскунчак, Индер), Кулун
чўлида (Михайлов, Петухов) кенг тарқалган.
Ҳозирги вақтда тузли минералларнинг чўкмага ўтиш тезлиги
бўйича энг характерли шўр ҳавзалардан Ўлик денгизни ва Қорабўғозни
мисол қилиб кўрсатса бўлади.
Ўлик денгиз дастлаб плиоценда Буюк рифт водийси бўйлаб
чўзилган денгиз кўрфази бўлиб, плейстоценда асосий денгиз ҳавзасидан
ажралиб қолган. Плиоцендан ҳозирга қадар тўхтовсиз чўкаётган бу
рифт водийсида ҳосил бўлган туз ётқизиқларининг қалинлиги 4000м
дан ортиқдир (191-расм). Тўртламчи давр мабойнида иқлимнинг даврий
ўзгариши натижасида кўлнинг сатҳи ва тузлар концентрацияси ўзгариб
турган.
Ўлик денгизнинг шўрлигига уни тўйинтирувчи Иордан
дарёсининг тузли ётқизиқлар орқали оқиб ўтиши кучли таъсир этади.
Бундан ташқари рифт зонасида жойлашган кўплаб минерал булоқлар
ҳам бу кўлнинг туз режимига ўз ҳиссасини қўшади. Ўлик денгизнинг
яна бир хусусиятларидан бири унда бром миқдорининг юқорилигидир.
Каспий денгизнинг шарқий қирғоқидаги Қорабўғоз кўрфази 18000
км
2
майдонга эга бўлиб, Каспий денгиз билан кенглиги 100-150м,
узунлиги 10 км.га яқин тор бўғоз орқали туташган, чуқурлиги 3 м
атрофида. Каспий денгиздан тузлар концентрацияси ва умумий
шўрлиги бўйича кескин фарқ қилади.
459
Ҳозирги вақтда натрий ва магний тузлари ҳамда галит, эпсомит ва
астраханит Қорабўғоз кўрфазининг 75% сув қоплаган майдонида
чўкмага ўтмоқда. 30-инчи йилларгача бу ерда асосан глауберит чўкмага
ўтган бўлса, галит биринчи марта 40-инчи йиллардан бошлаб ҳосил
бўлмоқда.
Ўзбекистон замини калий ва ош тузларига бой, лекин сульфат
тузлари нисбатан кам тарқалган. Улар учта мустақил формацияларга:
юқори юра, қуйи бўрда денгиз ва неоген-тўртламчи континентал
галоген формацияларга ажратилади.
Юқори юра галоген денгиз формацияси Ўрта Осиёнинг
жанубидаги катта ҳудудни қамраб олади. Ўзбекистонда бу формация
Жанубий Тожикистон чўкмасининг Сурхондарё қисмини, Хисор
тизмасининг жанубий-ғарбий этакларини ва мамлакатимизнинг ғарбий
текисликларини ўз ичига олади. Лекин текислик ҳудудларида бу
формация фақат ангидрит таркибига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |