382
(Кемери), Ўролбўйида (Усть-Качки), Тожикистонда (Обишифо) ва
бошқа жойларда учрайди. Ҳозирги вулканизм вилоятларида
водородсульфидли сувлар ривожланган.
Радиоактив сувлар
радиоактив элементлар,
биринчи навбатда
радий эманацияси – радон билан бойиган бўлади. Радонли сувлар
Грузиядаги Цхалтубо ва Олтойдаги Белокуриха курортларида даволаш
мақсадларида кенг қўлланилади. Улар ҳозирги вулканизм вилоятларида
(Камчатка, Курил ва Япон ороллари) ҳам тарқалган.
16.3. Ерости сувларининг геологик иши
Узлуксиз ҳаракатда бўлган ерости
сувлари муайян геологик
ишларни бажаради. Улар тоғ жинсларини эритади, эриган
маҳсулотларни ташийди ва маълум турдаги ётқизиқларни ҳосил қилади.
Ерости сувларининг геологик ишида тоғ жинсларига кимёвий ва
механик таъсири етакчи аҳамиятга эга. Бу жараёнларнинг натижалари
бўлиб карст ва кўчкиларнинг ҳосил бўлиши ҳисобланади.
Карстланиш жараёнлари.
Карст деб
ерости сувлари таъсирида
дарзлашган тоғ жинсларининг эриши, ерусти ва еростида ўзига хос
рельеф шаклларини ҳосил қилишига айтилади.
Сув таъсирида яхши эрийдиган жинсларга галоидлар (ош тузи ва
калий тузи), сульфатлар (гипс ва ангидрит) ва карбонатлар (оҳактош ва
доломит) киради. Туб жинсларнинг таркиби бўйича тузли, сульфатли ва
карбонатли карстлар ажратилади. Карбонатли жинслар кенг
тарқалганлиги туфайли карбонатли карстлар табиатда кўп учрайди.
Минерал ва газ компонентларга эга бўлган табиий сувлар етарли
даражада агрессив бўлади. Ерости сувлари тоғ
жинсларидаги
дарзликларга кириб ва уларни аста-секин эритиб, карстли ландшафтни
383
шакллантиради. Бундай ландшафт Қримда (Яйла), Кавказда, Ўролда,
Болқон
яриморолида, Карпат ва Альп тоғларида кенг ривожланган.
Эриш жараёни ерусти ва еростида турли-туман карст шаклларини
ҳосил қилади (140-расм).
Карстлар
ерустида
сув
таъсирида
очилиб
қолган эрувчи тоғ
жинслари
юзасида
ривожланади.
Уларнинг
орасида
каррлар,
понорлар,
карст воронкалари ва
қудуқлари ажратилади.
Каррлар
тоғ жинслари юзасида жўяклар, чандиқлар, ёриқлар
шаклидаги унча чуқур бўлмаган (бир неча сантиметр) чуқурчалар
мажмуасидан иборат. Улар кенг ривожланган жойларда ўтиб
бўлмайдиган карр майдони ҳосил бўлади.
Понорлар
катта қияликдаги ёки тик қудуқсимон шаклдаги тешик
бўлиб, у орқали юза сувлари чуқурликка оқиб ўтади. Бундай сув ютувчи
тешиклар
одатда
дарзликлар
ўзаро
кесишган
жойларда
шаклланади.
Карст воронкалари
- ер юзасида энг кенг тарқалган карст
шаклларидир. Бу катта қияликдаги деворларга эга бўлган
конуссимон
ёки косасимон чуқурликдир (141-расм). Тик деворга эга бўлган тури
карст қудуғи дейилади (142-расм). Уларнинг диаметри одатда 1 дан 5 м
гача боради, базан 15-20 м ни ташкил этади. Улар тоғли районларда
ҳам, текисликларда ҳам учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: