Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов


§ 3. Жамоани ташкил этиш ва тарбиялаш йўллари



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)

§ 3. Жамоани ташкил этиш ва тарбиялаш йўллари
ҳамда воситалари
Жамоанинг рнвожланнши - жамоа ҳаёгининг қонунидир. Хўш, 
болалар жамоасининг олға ҳаракат қилиб боришига нима ёрдам 
беради? Унинг рнвожланишига иима имкон беради. Бундай куч 
истиқболдир. Ҳаёт шуни кўрсатадики, кишининг келажакка умид 
ва ншонч билан интилиши, ҳаётий истиқболини юргимизнинг тақ- 
дири билан боғлаб, мустақил диёрнмнзнинг бугунги жамият шаро- 
итида маънавнй ва маърифий қиёфасини яратишда ҳисса қўшган 
киши ва жамоа тобора шакллашб ривожланиб боради.
Бу интилиш ва ҳаётий истиҳболда кншининг маънавий ва ма- 
даний эҳтиёжларининг жами, унинг ривожланганлик даражаси, 
бутун маънавий қиёфаси акс этади. Истиқболнинг энг муҳим пе- 
дагогик хусусиятларидан бири шуки, деганди А.С.Макаренко, у 
олдинга қўйилган мақсад сифатида болани исталган натижага эри- 
шиш имконияти билан қизиқтиради, унда келажакни барпо этишда 
қатнашиш истагини уйғотади. Қувноқ кайфият ва олға интилув- 
чиликни вужудга келтиради.
Педагопос нуқтаи назардан исгиқбол деганда, шахсни болалар гу- 
руҳини, умуман жамоани ривожлантиришнинг ички эҳтиёжларига 
жавоб берувчи, унинг аъзоларини ртвожланиш даражасига, уларнинг 
ёш ва индивидуал хусусиятларнга ҳамда жамиятимиз вазифаларига 
мос келадиган вазифалар, мақсадлар, ишлар тушунилади^
Жамоани вужудга келтириш ва ўқувчиларни тарбиялаш мақ- 
сади билан ташкил этиладиган истиқболлар уларнинг ҳаммаси 
учун характерлн бўлган айрим умумий хусусиятларга эга бўлада:
1. Бевосита болаларнинг қизиқишига ҳамда вазифани бажариш 
учун биргаликда, жамоа бўлиб кураш олиб боришнинг қувон- 
чли манзарасига асосланган ишларнинг мароқли бўлиши;
2. Ишларнинг ижтимоий фойдали қиймати ва уларнинг бутун 
халқимиз олиб бораётган кураш билан боғлиқлиги;
3. Истиқбол учун курашнинг боришини аниқ ташкил этиш;
4. Ўқувчиларда конкрет ахлоқий сифатларни тарбиялашда педа- 
гогик мақсадга мувофиқлик.
Ҳар хил истиқболларни ташкил этишдаги асосий методик усул 
болаларни бирорта истиқболга эришиш учун курашга тайёрлаш-
www.ziyouz.com kutubxonasi


дан иборатдир. Бу тайёргарликка иш режалари, лойиҳалар ва ҳока- 
золарни муҳокама қилиш киради. Сўнгра истиқбол сари ҳаракат 
қилишга ёрдам берадиган амалий иш бажарилиши лозим. Бу иш 
жамоани ташкил этиш ва жипслаштириш жараёнидаги энг муҳим 
босқичлардан биридир. Шунга эришиш керакки, барча ўқувчи- 
лар умумий фаолиятда ипггирок этсинлар ва бу иштирок этиш 
фаол, ижобий характерга эга бўлсин.
Т опшириқларни жамоанинг барча аъзоларн ўртасида тўғри тақ- 
симлаш болаларни қизиқарли ишларни бажаришга жалб қилиш- 
нинг асосий йўлидир.
Болаларнинг ақл-идрокигагина эмас, балки уларнинг ҳис-туй- 
ғуларига ҳам таъсир кўрсатиш учун ҳар қандай иш аниқ ташкил 
этилишн, чиройли жиҳозланиши керк. Айниқса, байрамларни чи- 
ройли ва тантанали қилиб ташкил этмоқ керак. Бу байрамларда 
ота-оналар ва меҳмонлар иштирок этсалар, байрам давомида бо- 
лалар мукофотланса, мусобақа якунлари эълон ҳилинса, яхши 
бўладн. Болаларни тайёргарликда жамоа маҳсадига эришиш жа- 
раёнига жалб қилишнинг тарбиявий аҳамияти шу жиҳатдан кат- 
таки, бу йўл билан болаларни маҳсадга қаратнлган жамоа ахло- 
қий хулқ-атворни эгаллашга машқ қилдириш учун шарт-шароит 
яратилади.
Жамоа ҳаётининг меъёрн умумий мақсадга ннтнлишга ва қизи- 
қарли ишлар билан шуғулланишгагина эмас, балки жамоада бо- 
лалар ўргасидаги муносабатлар усулига ҳам, уларнинг теварак- 
атрофдаги вазиятга бўлган муносабатларига, жамоадан ташқари- 
даги алоқаларига ҳам боғлиқдир. Ҳар бир мактаб ўқувчисида ўз 
жамоаси учун фахрланиш туйғусини, шахсий қадр-қиммат ҳис- 
сини тарбиялаш зарур.
Мазкур усул ва услублар жамоани шакллантиришга асосий йўл 
ва восита сифатида асос бўлади.
Жамоани шакллантиришда жамоа аъзолари ва уларнинг фаоли- 
ятларига қўйиладиган ягона талаблар муҳим аҳамият касб этади.
Ягона талаб ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги, танаффус
синфдан ташқари ишлар вақтидаги, жамоат жойлари ҳамда 
уйдаги хулқ-атвор қоидаларини ўз ичига олади. Пухта ўйлаб 
қўйилган талаблар тизимининг мунтазам амалга оширилиши 
мактабда муайян тартибнинг ўрнатилишини таъминлайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Педагоглар томонидан қўйиладиган талаблар қуйидаги шаро- 
итлардагина ижобий натижа беради:
1. Қўйилаётган талаблар ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш билан 
қўшилиши керак;
2. Қўйилаётган талаблар муайян мактаб ёки синфдаги мавжуд ша- 
роитни ҳисобга олган ҳолда қўйилиши лозим;
3. Қўйилаётган талаблар аниқ бўлиши керак;
4. Ўқувчиларнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, юриш-туриши 
ҳамда муомаласига нисбатан қўйилаётган талаблар уларда маъ- 
навий маданиятни шакллантиришга хизмат қилиши шарт. 
Ўқитувчи қўйилаётган талаблар ҳажми, тизимини билибгина
қолмасдан, талаб қилиш методикасини ҳам ўзлапггириб олган 
бўлиши керак.
Ўқувчиларни талаблар билан таништириш кўпинча умумий 
мажлисларда амалга оширилади, бунда таълим муассасаси дирек- 
тори ёки ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари истиқбол ре- 
жалари ва уларни амалга ошириш жараёнидаги талаблар мазму- 
ни билан ўқувчиларни таништиради. Батафсил таништириш ай- 
рим ҳолларда амалда кўрсатиш, кейинроқ синфлар бўйича, синф 
мажлисларида, махсус суҳбатлар уюпггириш тарзида амалга оши- 
рилади.
Хулқ-атворни таркиб топтиршга йўналтирилган талаблар би- 
лан таништириш мазкур талаблар устида машқ қилдириш билан 
қўшиб олиб борилиши керак. Хулқ-атворни тарбиялаш онгни тар- 
биялашга қараганда анча мураккаб иш, ўқувчилар талаблар мо- 
ҳиятини яхши англаши мумкин, бироқ аксарият ҳолларда уларга 
риоя қилмайдилар. Шу боис, мунтазам равишда машқ қилдириш 
маданий хулқ-атворни одатта айлантиради.
Талабларнинг қўйилиш жараёнида уларга ўқувчиларнинг амал 
қилиши устидан назорат ўрнатиши лозим. Назорат қилиб бориш 
турли шакллар ёрдамида амалга оширилади, чунончи, хулқ-атвор 
журналини юритиш, синфдаги навбатчилик учун стендда баҳо- 
ларни қайд этиб бориш ва бошқалар. Назорат ҳаққоний ва мунта- 
зам бўлиши керак. Унинг натижаларидан ўқувчиларни огоҳ этиб 
бориш лозим.
а) 
Жамоани уюштириш ва жипслапггириш унда фаоллар (ак- 
тивлар) ни тарбиялаш билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар бир педагог-
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish