куни 0,3 г (0,2 г эрталаб ва 0,1 г кечўурун), иккинчи ва учинчи
кунлари 3 маўал 0,05 г дан овкатдан кейин берилади.
Жигар ва буйрак касалликлари билан огриган, тиреотоксикози
бор касалларга ва хрмиладор аёлларга ремантадинни буюриб
булмайди.
Донорлардан олинадиган гриппга и,арши зардоб ва иммуно-
глобулин яхши натижа беради. Иммуноглобулин грипп огир утга-
нида ишлатилади ва уни имкони борича барвақт бериш керақ
Иммуноглобулин болаларга 0,15—0,2 мл/кг хисобидан юборилади.
Яъни бемор бола огирлигининг ўар бир килограммига 0,15—0,2 мл
миқдорига гаммаглобулин ишлатилади. Бу препаратнинг катталар
учун мулжалланган дозаси 6 мл.
Гриппга қарши иммуноглобулин булмаган ҳолларда плақен-тар
иммуноглобулин ёки зардоб полиглобулинини ишлатиш мумкин.
Антибиотиклар ва сульфаниламидлар факат гриппнинг асорат-
ларига даво қилишда қулланилади. Купинча пениқиллин турку-мига
кирадиган антибиотиклар — бензилпениқиллин, ампиқиллин,
метиқиллин, оксақиллин, гентамиқин ва тетрақиклинлар тайин-
ланади.
Булардан ташқари анальгетиклар, анапиретиклар (амидопирин,
анальгин, ақетилсалиқилат кислота)
антигистамин препарат-лар
(димедрол, супрастин, пипольфен, тавегил, диазолин, фенко-рол ва
бошқалар) ҳам ишлатилади. Витамин С кенг қулланилади.
Иищор эритмалари ингаляқияси буюрилади, балгам кучира-диган
микстуралар берилади. Бронхларни кенгайтириш учун эу-филлин,
эфедрин ишлатилади. Бурундан шилимшиқ оўиши безов-та қилган
ҳолларда 2,5% ли эфедрин, нафтизин, санорин, гало-золин, 0,25% ли
оксалин малками фонда қилади.
Грипп маўалида симптоматик даво тариқасида
беморга анти-
гриппин берилади.
Антигриппин таркибида 0,5 г ақетилсалиқил кислота, 0,3 г
аскорбинат кислота, 0,02 г рутин, 0,05 г димедрол ва 0,1 г кальқий
лактат бор. Беморга бир вакт\да ремантадин (3 кун) ва антигриппин
(5 кун) тайинланса, яхши натижа олинади. ўарорат тушиб, бемор
согайишга бошланганида хантал, банка қуйилади.
Гриппнинг гипертокснк хилида ҳарорат 40 даражадан юқори
булади, беморнинг лаблари ва бурни кукариб, нафаси тезлашади,
унда тахикардия ва гипотония яққол аниқланади. Бундай бемор-ларга
албатта гриппга қарши гаммаглобулин юбориш керак (6— 12 мл
миқДорида). Стафилококклар ва бошқа микрофлоранимг купайишига
йул қуймаслик учун оксақиллин, метиқиллин, қепо-рин, кефзол
қулланилади. Беморнинг венаси оркали 200—400 мл гемодез, 400 мл
реополиглюкин, 0,5-1 мл 0,05% ли строфантин эритмаси ёки 0,5—1
мл, 0,06% ли
коргликон эритмасидан, 100— 50 мл 20—40% ли
глюкоза эритмаси, 2 мл лазикс, 250—300 мг гидрокортизон ёки 60—
90 мг преднизолон, 10 мл 2,4% ли эуфиллин
267
эритмаси, 10 мл 5% ли аскорбинат кислота эритмаси, 10 мл 10% ли
кальқий хлорид эритмаси ва 10000—20000 ТБ контрикал юбо-
рилади.
Беморнинг бурнига тиқилган махсус катетер орқали намланган
кислород бериб турилади. Упка, бош миянинг шиши аломатлари
куринган ҳолларда 20—40 мг лазикс ёки 200—400 мл маннитол
тайинланади. Гриппга купинча пневмония қушилади ва бу асорат
сурункасига давом этишга мойил булади. Шу
сабабдан бундай
беморлар поликлиникада диспансер назоратида буладилар.
Профилактикаси. Беморга алоҳида идиш-тозоқ, сочиқ ажра-
тилади. Парвариш киладиганлар албатта 4 қават докадан тикил-ган
ниқоб тутиб юришлари зарур. Бемор ётган хонага бошқалар имкони
борича кирмаслиги керақ
Эпидемия вақтларида купчиликнинг бир жойга йигилиши та-
қиқланади. Киносеанслар орасидаги вақт узайтирилиб, заллар
шамоллатиб қуйилади, поллари тегишли эритмалар билан артиб
тозаланади.
Транспортда, савдо-сотиқ ташкилотлари, даволаш
муассасаларида ишлайдиганлар дока ниқоб тутиб олиши керақ
Купчилик тупланадиган жойлар (вокзаллар, автостанқиялар ва
бошқалар) вақти-вақти билан тозаланиб, дезинфекция қилиб ту-
рилади.
Гриппнинг специфик профилактикаси учун вакцина ишлатилади.
Вакцинани бурун ичига 3 маҳал суртилади. Орадан 15—20 кун уттач,
бу иш яна икки марта қайтарклади. Грипп юқмаслиги учун бурун
ичига оксалин малхами суртиш, интерферон томизиш ва уй қуга
ётиш олдидан бир таблетка ремантадин ичиш тавсия этилади.
Гриппга карши эмлаш учун кучсизлантирилган ва
тирик вак-
қиналар ишлатилади. Кучсизлантирилган вакциналар икки хил
бу\пади. Бир хили парчаланмаган вируслардан, и'ккинчиси эса пар-
чаланган вирусдан тайёрланади. Парчаланмаган вируслардан тай-
ёрланган вакцина махсус инъекторлар ёрдамида тери орасига юбо-
рилади. Бу усул билан одатда катта жамоалар эмланади (завод ва
фабрикаларда эпидемия бошланган вақтларда). Парчаланган
зируслардан тайёрлашан вакцина тери остига юборилади. Бу вакцина
тирик вакцина билан эмлаш тақиқланган хўолларда ишлатилади.
Аллантоис туқимасида купайтирилган вирусдан тайёрланган
вакцина бурун ичига томизиш йули билан ишлатилади.
Вакцина
томизиш орадан 20—30 кун утгач иккинчи марта қайтарилади.
Ичиладиган вакцина ҳам бор. Бу вакцина асосан болаларга бери-лади.
Вакцинадан ташқари эпидемия вақтида оксалин малҳами,
интерферон, плақентар гаммаглобулин ҳам қулланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: