Патогенези. Тениаринхозга ухшаш булади. Одам организмига
гижжа тухумлари (финналар) киргандан 2—2,5 ой утгач турли
оргаиларда (бош мияда, миокардда,
скелет мускулларида, тери ости
бириктирувчи туқимасида) қистиқерклар (личинкалар) ри-вожланади.
Уларнинг диаметри 5—8 мм булади. Улар бир неча йил давомида
ҳалок булмай сақланади. Қистиқерклар туқималар-нинг сиқилишига,
яллирланишига сабаб булади. Ундан ташқари бу гижжаларнинг
модда алмашинув жараёни ва парчаланиши натижасида ҳосил булган
моддалар зарарли таъсир қилади ва аллёргияга сабаб булади.
Клиникаси. Тениознинг бошлангич
давридаги клиник симптом-
лари яхши урганилмаган. Хроник даврида касалликнинг белгилари
тениаринхозга ухшаб кетади.
Қистиқеркознинг симптомлари жойлашган жойига қараб тур-
лича булади. Купинча бош мия ва куз қистиқеркози учрайди.
Қистиқеркоз хатарли касаликдир.
Диагностикаси. Тениоз диагностикам худди тениаринхоздаги-га
ухшаш. Қистиқеркозда эса комплемент бириктириш реакцияси,
тугри
гемаггютинация реакцияси ва Р.Ф.А. қулланилади (Р.Ф.А. ҚОН ва
ликвор билан қуйилади).
Давоси. Қистиқеркоз ривожланиш хавфи булганлиги сабабдан
тениозни даволашда фенасал, дихлорофен, трихлорофен ишлати-
лади. Чунки улар бемор ичагида гижжанинг
парчаланишига сабаб
булади.
Тениозда дегельминтизақия қилиш учун қирққулоқ препарат-лари
ишлатилади.
Қистиқеркозда празиквантель (бильтриқид) қулланилади. Бу дори
к'унига 16,6 мг/кг .\исобидан 14 кун босим берилади, ёки 50 мг/кг
ҳисобидан Ю кун босим берилади. Аллергия реакцияси-нинг
профилактикаси учун бу дори билан бирга глюкокортикоид-лар
тайинланади.
Зарурият булганда хирургия усули қулланилади.
Профилактикаси. Ветеринария хизмати билан ҳамкорликда қатор
профилактик чоралар
амалга оширилади,
ГИМЕНОЛЕПИДОЗ
Гименолепидоз перорал антропоноз контагиоз гельминтоздир.
Уни кичкинагина (буйи 15—30 мм, эни — 0,55—0,77 мм) гижжа
қузгатади. Унинг 4 та сурричи бор. Одам бу гижжага ҳам оралиқ ва
ҳам асосий хужайин ўисобланади. У одам ингичка ичагида яшайди.
Гижжа танасидан ажралган булакчалар ичида ривож-ланган етук
тухумлар бу'лади. Бу тухумлар бемор ахлати билан ташқарига
чиқарилади ва атрофдаги ҳар хил буюмлар ифлосла-нади.
Гименолепидоз купинча ҳожатхона эшигининг бандлари ва унитазлар
орқали юқади. Гименолепидозда бемор ичагида ауто-ннвазия
ҳодисаси юз беради. Ичакда тухумдан балоратга етган г'ижжалар
пайдо бўлиши мумкин.
254
Гименолепидоз қузратувчисининг тухуми огиз орқали одам
ичагига тушади ва бир неча даврларни утиб„
балогатга етган
гижжага айланади. Аввало тухумдан онкосфера пайдо булади. 5—7
кун утгач онкосферадан личинка (қистиқеркоид) чиқади. Яна 14—15
кун утгач балогатга етган гижжа пайдо булади.
Do'stlaringiz bilan baham: