Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


-расм. Силжима структуранинг



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

52-расм. Силжима структуранинг 
кўриниши. 
53-расм. Мураккаб тузилган сурилмали ер 
ѐриқлари.


147 
жой ҳисобланади. Шунинг учун ҳам геологлар маъданларни из-
лашда бундай тектоник структураларга катта аҳамият беришади. 
Узилмали тектоник ҳаракатлар палахсали тоғларни ҳосил 
қилади. Платолар, столсимон тоғлар ҳам, бурмали - палахсали 
тоғлар ҳам ана шу тектоник ҳаракатларнинг ҳосиласи. 
Таянч тушунча ва ибораларга изоҳ беринг. 
Тектоника, тектоносфера, ороген, пликатив, дизъюнктив, эпейроген, 
трансгрессия, регрессия, антиклинал, синклинал, горст, грабен, изоклинал 
бурма, бурма ўқи, қаноти, қулфи ва шарнири, брахиантиклинал, флексура, 
узилма, аксузилма, устсурилма, қоплама, силжима, аллохтон, автохтон, 
сурилиш амплитудаси. 
Назорат саволлари 

Тектоносфера деганда нимани тушунасиз? 

Тектоник ҳаракат турлари қандай ажратилади?

Тоғ жинсларининг физик хусусиятлари деганда нималарни тушунасиз? 

Деформация нима ва унинг қандай турлари ажратилади? 

Бурманинг ҳосил бўлиш механизмини тушунтиринг. 

Бурма элементларига нималар тегишли? 

Дарзлик ва узилмали (дизъюнктив) структуралар тўғрисида 
нималарни биласиз? 


148 
8 боб. ЛИТОСФЕРА ПЛИТАЛАРИ ТЕКТОНИКАСИ 
НАЗАРИЯСИ 
 
8.1. Литосфера плиталари тектоникаси назариясининг 
шаклланиш тарихи 
Литосфера плиталари тектоникаси 
- литосферанинг ҳаракати 
ҳақидаги замонавий геологик назарияга мувофиқ ер пўсти нисбатан 
яхлит блоклардан - литосфера плиталаридан тузилган ва улар бир-
бирига нисбатан доимий ҳаракатда бўлади. Кенгайиш зоналарида 
(ўртаокеан тизмалари ва континентал рифтларда) спрединг туфайли 
(инглизча 
seafloor spreading
- денгиз тубининг кенгайиши) янги 
океан пўсти ҳосил бўлади, эскиси субдукция
 
зоналарида ютилади. 
Бу назария кўпчилиги литосфера плиталари чегараларида 
жойлашган зилзилалар, вулканизм ва тоғ ҳосил бўлиш жараѐн-
ларини тушунтириб беради. 
Ҳозирги даврда Шимолий Америка плитаси Евросиѐ 
плитасига нисбатан аста-секин ғарбга силжимоқда. Ушбу иккита 
литосфера плиталари орасидаги чегара бўлиб Атлантика 
океанидаги ўртаокеан тизмаси саналади. Янги океан пўсти 
ўртаокеан тизмаси зонасида деярли узлуксиз ҳосил бўлмоқда. Ўрта 
океан тизмаси Атлантика океанида Исландияни қирқиб ўтади. 
Исландиянинг ғарбий қисми шимолий Америка плитасига, шарқий 
қисми эса Евросиѐ плитасига киради. Бу плиталар бир-биридан 
ўзоқлашаѐтганлиги учун Исландиянинг ўлчами йилига 2 см га 
ошмоқда. 
Плиталар тектоникасини реконструкция қилиш учун 
палеомагнит тадқиқотларнинг натижалари катта аҳамиятга эга. 
Баъзи минераллар ўзида ҳосил бўлиш вақтидаги магнит 
майдонининг мўлжали тўғрисида маълумотларга эга бўлади. Ушбу 
минералларнинг магнитланганлигини ўрганиб, улар қайси 
кенгликларда ҳосил бўлганлигини аниқлаш мумкин. 
Агар келажакда ҳам Африка ва Сомали плиталари қарама-
қарши томонга ҳаракатларини давом эттирса уларнинг орасида 
янги океан вужудга келади (54-расм). 
Илк бор пўсти блокларининг ҳаракати ҳақидаги ғоя Альфред 
Вегенер томонидан 1920-инчи йиллари таклиф этилган конти-
нентлар дрейфи назариясида ѐритилган.


149 
Бу 
назария 
дастлаб олим-
лар томонидан 
қ
абул 
қилин-
маган. 
Ернинг 
қаттиқ 
пўсти 
ҳаракати 
ҳақи-
даги 
ғоя 

мобилизм 1960-
йиллари 
океан 
тубининг рель-
ефи ва геология-
сини ўрганиш натижасида океан пўстининг кенгайиши (спрединг) 
ва бу пўстлар блокларининг бири иккинчисининг тагига кириб 
кетиши (субдукция) жараѐнлари ҳақидаги олинган маълумотлар 
билан тасдиқланди. Материклар дрейфи ҳақидаги гипотеза 
кейинчалик 
литосфера 
плиталари 
тектоникаси 
назарияси 
даражасигача кўтарилди ва у энди Ер ҳақидаги фанларда умумий 
қабул қилинган концепция бўлиб қолди. 
Литосфера плиталари тектоникаси назариясида геодинамик 
вазиятлар тушунчаси - литосфера плиталари билан муайян 
муносабатда бўлган характерли геологик структуралар муҳим 
аҳамиятга эга. Муайян бир геодинамик вазиятда бир хил тектоник, 
магматик, сейсмик ва геокимѐвий жараѐнлар кечади. 
XX аср бошларида назарий геологиясининг асоси контракцион 
гипотеза ҳукмрон бўлган. Ер пиширилган олма каби совуйди ва 
унинг сиртида ажинлар сингари тоғ тизмалари вужудга келади. Бу 
ғояни бурмали минтақаларни ўрганиш асосида яратилган 
геосинклиналлар назарияси ривожлантирган. Дастлаб ушбу назария 
Джеймс Дан томонидан таърифланган бўлиб, у контракцион 
гипотезани изостазия тамойили билан бойитган. Ушбу тамойилга 
биноан Ер гранитлардан (континентлар) ва базальтлардан (океан-
лар) таркиб топган. Ер пўстининг сиқилганида океанларда -
ботиқликларда тангенциал кучлар вужудга келиб, континентларни 
сиққан. Континентлар кўтарилиб, тоғ тизмаларини ҳосил қилган ва 
кейинчалик нурашга учраган. Нураш туфайли ҳосил бўлган 
материаллар ташиб келтирилиб, ботиқликларда ѐтқизилган. 
Бу схемага немис метеоролог - олими Альфред Вегенер қарши 
чиққан. У 1912 йилнинг 6 январида Немис геологлари жамиятининг 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish