Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


-расм. Кометанинг фотосурати



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

14-расм. Кометанинг фотосурати. 


33 
Метеорлар ва метеоритлар. 
Осмондан тушадиган тошлар 
ѐки темир парчалари метеоритлар дейилади. Ерга уларнинг 
тушишини ҳар биримиз кузатишимиз мумкин. Об-ҳаво тоза бўлган 
кечада юлдузлар осмонида тез-тез учиб ўтаѐтган оловли чизиқлар 
кузатилади.
Планетамизни ўраб турган фазода турли ўлчамдаги қаттиқ 
жисмлар ҳаракатланади. Уларнинг ўлчам қанча катта бўлса, шунча 
кам учрайди.
Массаси кичик бўлган бундай жисмлар катта тезликда ер 
атмосферасига кириб, ҳаво билан ишқаланиши туфайли жуда қизиб 
кетади ва 80-100 км баландликда бутунлай ѐниб кетади. Булар 
метеорлардир
. Агар атмосферага йирикроқ осмон жисмлари кириб 
келса, атмосфера тормоз сифатида унинг космик тезлигини 
пасайтиради ва ер юзасига тушади. Булар 
метеоритлардир
. Ер 
юзасига метеорит тушганда кучли зарба таъсиридан ботиқлик - 
кратер ҳосил бўлади. Бунда осмонга чанг-тўзон кўтарилиб, кучли 
товуш эшитилади.
Метеоритлар темирли, тошли ва темиртошли учта синфга 
бўлинади. Темирли метеоритлар асосан никелли темирдан таркиб 
топган. Ердаги тоғ жинсларида никелли темир қотишмаси табиий 
ҳолда учрамайди, шунинг учун ҳам темир таркибида никел 
бўлиши, унинг космик келиб чиқишидан далолат беради.
Тошли метеоритларнинг бош минераллари силикатлар (оли-
винлар ва пироксенлар) ҳисобланади. Тошли метеоритларнинг 
асосий тури бўлган 
хондритларнинг
характерли хусусияти бўлиб 
ичида думалоқ ҳосиланинг - хондрнинг мавжудлигидир (15-расм). 
Хондрлар ҳам метеоритни ташкил этган моддалардан иборат, аммо 
кесмада алоҳида донадан иборатлиги кўриниб туради. Уларнинг 
келиб чиқиши ҳозиргача номаълум. 
15-расм. Хондрит намунаси. 
16-расм. Аризона кратери. 


34 
Темиртошли метеоритлар - тошли минералларга эга бўлган 
никелли темир бўлакларидир. 
XX асрда Россия ҳудудида иккита энг йирик метеоритнинг 
тушиши 
кузатилган. 
Улар 
Тунгус 
ва 
Сихотэ-Алин 
метеоритларидир. Уларнинг ерга урилган жойларида 
кратерлар 
ҳосил 
бўлган. 
Бундай 
кратерлар 
дунѐнинг 
купчилик 
мамлакатларида кузатилади (16-расм). 
Тунгус метеорити Тунгуска дарѐси ҳавзасидаги тайгага 1908 
йилнинг 30 июнида тушган. У кучли энергия ажралиб чиққан 
ҳодисалар билан кечган. Юзлаб километр масофада кўринган 
оловли шар; кучли момақалдироқ гумбурлаши; ер шарини икки 
марта айланиб чиққан ва кўплаб мамлакатларда барометрлар билан 
қайд қилинган ҳаво тўлқини; Иркутскдаги сейсмографлар қайд 
этган зилзила - бунинг барчаси космик катастрофанинг фавқулодда 
кучли ҳодисалигидан далолат беради. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish