8-расм. Марснинг кўриниши
.
25
Планетанинг экваторида ҳароратнинг ўзгариши тушда +30 °C
дан кечаси -80 °С гача. Қутубларида ҳарорат -143 °С гача пасайиши
мумкин.
Асосан карбонат ангидритдан иборат Марс атмосфераси жуда
сийрак. Унинг босими Ер юзасидагидан 160 марта кам.
Атмосферасининг таркиби 95% карбонат ангидрит, 2,7% азот,
1,6% аргон, 0,13% кислород, 0,1% сув буғи ва 0,07% углерод икки
оксида ташкил этади.
Марс тупроғининг устки қисми 21% кремний, 12,7% темир,
5% магний, 4% кальций, 3% алюминий, 3,1% олтингугуртдан
(ердаги жинслардагидан 100 марта кўп) иборат.
Марсда сув, хусусан қуриб қолган дарѐлар эрозиясини
эслатувчи ҳосилалар кўп кузатилади. НАСАнинг Спирит ва
Оппортьюнит марсюрарларидан олинган маълумотларга кўра
ўтмишда сув мавжуд бўлганлигидан далолат беради (фақат
жинсларга сув таъсирида вужудга келувчи минераллар топилган).
Юпитер
Юпитер - Қуѐш тизимида
Қуѐшдан
узоқлиги
бўйича
бешинчи ва катталиги бўйича
биринчи планетадир. Бу планета
антик даврдан маълум бўлиб,
қадимги рим худоси Юпитер ними
билан аталган, муқобили қадимги
юнонча Зевс. У гигант планеталар
турига мансуб (9-расм).
Юпитер - Қуѐш тизимидаги
энг йирик планета. Унинг эквато-
риал радиуси 71,4 минг км га тенг
бўлиб, Ер радиусидан 11,2 марта
ортиқ. Юпитерни 40 марта катталаштирадиган телескопда
кузатилганда, унинг бурчак ўлчамлари оддий кўз ѐрдамида
кузатиладиган Ой ўлчамларига мос келади.
Юпитер массаси барча қолган планеталарнинг массасида 2
мартадан, Ер массасидан эса 318 марта ортиқ ва Қуѐш массасидан
атиги 1000 марта кам. Агар Юпитер тахминан 70 марта оғирироқ
9-расм. Юпитернинг кўриниши.
26
бўлганда эди, уни юлдуз дейиш мумкин эди. Юпитернинг зичлиги
тахминан Қуѐшникига тенг ва Ерникидан анча кам.
Бу планетанинг экваториал текислиги унинг орбитаси текис-
лигига яқин, шунинг учун Юпитерда фасллар алмашиши
кузатилмайди.
Юпитер ўзининг ўқи атрофида қаттик жисмларга ўхшамасдан
айланади: айланиш бурчак тезлиги экватордан қутбларга қараб
пасайиб боради. Экваторда сутка 9 соат 50 минут давом этади.
Юпитер Қуѐш тизимидаги ҳар қандай планетага нисбатан тезроқ
айланади. Жуда тез айланганлиги сабабли Юпитернинг қутбий
сиқилиши анча сезиларли: қутбий радиуси экваториал радиусидан
4,6 минг км (яъни 6,5%) қисқа.
Юпитерда кузатишимиз мумкин бўлган нарса - бу атмосфера-
сининг устки қатламидаги булутлардир. Гигант планета асосан газ-
дан таркиб топган ва қаттиқ юзага эгамас.
Юпитер Қуѐшдан оладиганига қараганда 2-3 марта кўп энер-
гия ажратиб чиқаради. Бу планетанинг аста-секинлик билан
сиқилиб бориши, гелий ва ундан оғирроқ элементларнинг планета
заминига чўкиши ѐки радиоактив парчаланиш жараѐнлари билан
тушунтирилиши мумкин.
Юпитер асосан водород ва гелийдан таркиб топган. Булутлар
остидаги 7-25 минг км чуқурликдаги қатламда водород ҳарорат
(6000°С гача) ва босимнинг ортиши туфайли аста-секин газ
ҳолатидан суюқликка айланади. Газсимон водородни суюқ
водороддан ажратувчи аниқ чегара мавжуд эмас.
Юпитер атмосфераси водороддан (81 %) ва гелийдан (18 %)
иборат. Қолган моддаларнинг улуши 1 % дан ортиқ эмас.
Атмосферасида метан, сув буғи, аммиак мавжуд. Атмосферанинг
ташқи қатламларида музлаган аммиакнинг кристаллари бор.
Ташқи қатламдаги булутларининг ҳарорати -130 °C атрофида,
аммо у чуқурлик сари тез ошади. 130 км чуқурликда ҳарорат
+150°C, босим - 24 атмосферага тенг.
Юпитер кучли магнит майдонига эга, унинг қутбийлиги
Ерникига нисбатан тескари. Магнит майдонининг мавжудлиги
Юпитер заминида метал водород борлигидан далолат беради.
Юпитер кучли радиацион қамбарга ҳам эга. Юпитерга «Гали-
лео» космик аппарати яқинлашганда одам учун ҳавфли бўлган
27
дозадан 25 марта ортиқ радиация олган. Юпитер радиацион
қамбарининг радионурланиши 1955 йили аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |