40
бўлмаган
элемент
ҳисобланади.
Лекин
амалиѐтлар
шуни
кўрсатдики, бу калит сўзни талаб этилмаганда ҳам ишлатиш яхши
натижалар беради ва хавфсиз ҳисобланади.
Шунинг учун биз
INSERT INTO дан фойдаланишни тавсия этамиз.
INSERT INTO cинтаксиси қуйидагича бўлади:
INSERT INTO жадвал_номи [(<устунлар рўйхати >) ] VALUES
(<қийматлар рўйхати >).
Мисол кўрайлик. Customers жадвалида бешта мижоз бор эди,
энди уникал идентификатори 1000000006 бўлган
янги олтинчи
мижозни қўшайлик. Бу қуйидагича амалга оширилади :
INSERT INTO Customers
VALUES(’1000000006',
'Toy Land',
'123 Any Street’,
'New York',
'NY',
'11111',
'USA',
NULL,
NULL);
Бу мисолга биноан Customers номли мижозлар жадвалига янги
мижоз ҳақида маълумот қўшиляпти. Ҳар бир устунда сақланиши
керак бўлган маълумотлар VALUES атрибутида келтирилади. Ҳар
бир устун учун қийматлар берилади,
агар бирор устун учун мос
қиймат бўлмаса, бизнинг мисолимизда бу
cust_contact
ва
cust_email
устунлари бўлиб, уларга
NULL
қиймати берилади.
Устунлар жадвалда қай тартибда аниқланган бўлса, шу
тартибда
тўлдирилади.
Бу
кўрсатилган
синтаксис
анча
содда,
лекин
уни
ишончлилигига кафолат йўқ, шунинг учун уни ишлатишни тавсия
41
этиб бўлмайди, чунки устунлар жойлашиш тартиби жадвал қайта
таҳрирланганда ўзгармаслигига кафолат бериб бўлмайди.
Қуйида келтирилган синтаксис бироз мураккаб бўлсада, лекин
ишончли ва хавфсиз ҳисобланади.
INSERT INTO Customers(cust_id,
cust_name,
cust_address,
cust_city,
cust_state,
cust_zip,
cust_country,
cust_contact,
cust_email)
VALUES('1000000006',
'Toy Land',
'123 Any Street',
'New York',
'NY',
'11111',
'USA',
NULL,
NULL);
Бу мисол билан юқоридаги
мисол мазмуни бир хил, лекин бу
сафар устунлар номи юмалоқ қавсларда жадвал номидан кейин
ошкор кўринишда бериляпти. Бунда МББТ ҳар
бир устунга
VALUES рўйҳатидан олинган қийматни мос қўяди, яъни VALUES
рўйҳатидаги биринчи қийматни биринчи устунга,
иккинчи
қийматни иккинчи устунга ва ҳ. мос қўяди. Бу усулнинг афзаллиги
шундаки, жадвалдаги устунлар жойлашуви ўзгарганда ҳам INSERT
инструкцияси тўғри ишлайди.
42
Қуйидаги INSERT инструкцияси ҳам олдинги инструкция
сингари тўғри ишлайди, лекин бунда
устунлар жойлашиш тартиби
аввалгидан фарқ қилади:
INSERT INTO Customers(cust_id,
cust_contact,
cust_email,
cust_name,
cust_address,
cust_city,
cust_state,
cust_zip,
VALUES('1000000006',
NULL,
NULL,
'Toy Land',
'123 Any Street',
'New York',
'NY',
'11111';
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки,
INSERT
инструкциясида
ҳар
доим
устунлар
рўйҳатини
келтиришни
тавсия
этамиз.
Қоидага
биноан,
INSERT
инструкциясини устунлар рўйҳатини ошкор келтирмасдан туриб
ишлатиб
бўлмайди.
Бунга
амал
қилингандагина
сўровни
муваффақиятли амалга оширса бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: