Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

Солиқ объекти, ялпи 
тушум таркиби ва солиқ 
базаси 
Ягона солиқ тўлови объекти (солиқ 
солинадиган айланма) бўлиб, ялпи тушум 
ҳисобланади. 
Қуйидагилар ялпи тушум таркибига 
киритилади: 
1) товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини 
чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган микрофирма ва 
кичик корхоналар учун) сотилишидан тушган тушум суммаси. 
Товарларни (ишларни, хизматларни) сотилишидан тушган тушум 
деганда қуйидагилар тушинилади:
- қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-
созлаш, лойиҳалаш-қидирув ва илмий-тадқиқот корхоналари учун маҳсулот 
(ишлар, хизматлар) сотилишидан тушум суммаси деганда ўз кучлари билан 
бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланган ялпи тушум 
тушунилади; 
- лизинг компаниялари учун маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилишидан 
тушум суммаси деганда лизинг бўйича фоизли даромадлар тушунилади; 
- воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик 
хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик 
хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун – кўрсатилган хизматлар учун 
пул мукофоти суммаси; 
- тайёрлов, таъминот-сотиш ташкилотлари учун

реализация қилинган 
товарларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ 
сифатида ҳисоблаб чиқарилган ялпи даромад; 
- лотерея ўйинларини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш 
доирасида юридик шахслар учун – ўйин чипталарини уларда кўрсатилган 
нарх бўйича тарқатишдан тушган тушум. 
2) асосий фаолиятдан бошқа даромадлар. 
Қуйидагилар асосий фаолиятдан бошқа даромадларга киритилади: 
а) ундирилган ёки қарздор эътироф этган жарималар, пенялар ҳамда 
хўжалик шартномаларининг шартларини бузганлик учун бошқа жазо 
турлари, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш бўйича даромадлар
б) ҳисобот йилида аниқланган, ўтган йиллардаги даромадлари; 
в) микрофирма ва кичик корхоналар ҳузуридаги ошхоналардан 
тушумлар, ёрдамчи хизматлардан даромадлар сингари бевосита маҳсулот 
(ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғланмаган 
операциялардан бошқа даромадлар; 
г) микрофирма ва кичик корхонанинг асосий фондлари ва бошқа мол-
мулкини сотишдан даромадлар; 


85 
д) кредиторлик ва дебеторлик қарзини қонун билан белгиланган 
тартибда ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар; 
е) товар-моддий бойликларни қўшимча баҳолаш.
Товар-моддий бойликларни қўшимча баҳолаш суммаси маҳсулот 
(ишлар, хизматлар) сотилишига қараб солиқ солинадиган ялпи тушумга 
киритилади; 
ж) текин молиявий ёрдам, шу жумладан текинга олинган мол-мулк; 
з) бошқа операцион даромадлар. 
3) молиявий фаолиятдан даромадлар. 
Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар таркибига қуйидаги 
даромадлар киритилади: 
а) олинган роялти; 
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида бошқа хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятида улушли иштирок этишдан олинган 
даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар ҳамда микрофирма ва кичик 
корхонага тегишли бўлган облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича 
даромадлар; 
в) мол-мулкни узоқ муддатли ижара (лизинг)га беришдан даромад 
(маржа); 
г) чет эл валютасидаги операциялар бўйича курсдаги фарқдан 
даромадлар.
д) қимматли қоғозлар, шуъба корхоналар ва ҳоказоларга қўйилган 
маблағларни қайта баҳолашларни ўтказишдан даромадлар; 
е) молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар. 
4) фавқулодда даромадлар. 
Товарлар (хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш) бепул берилганда 
солиқ солиш объектига уларнинг қиймати ҳам киритилади, бу қиймат уларни 
ишлаб чиқаришга кетган амалдаги харажатлардан, мол-мулк бепул 
берилганда эса балансда қайд этилган қолдиқ қийматдан келиб чиқиб 
белгиланади. 
Солиқ кодексига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум ҳисоблаб 
чиқилаётганда қуйидагилар ялпи тушум сифатида қаралмайди: 
1) устав фондига (устав капиталига) олинган ҳиссалар, шу 
жумладан акцияларни (улушларни) жойлаштириш баҳосининг уларнинг 
номинал қийматидан (дастлабки миқдоридан) ортиқ суммаси, оддий ширкат 
шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун 
бирлаштириладиган маблағлар; 
2) 
муассислар 
(иштирокчилар) 
таркибидан 
чиқилаётганда 
(чиқарилаётганда), шунингдек тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки 
унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланаётганда устав 


86 
фондига (устав капиталига) ҳиссалар доирасида олинган маблағлар (мол-мулк 
ёки мулкий ҳуқуқлар); 
3) шартнома муассислари (иштирокчилари) умумий мулкидаги ҳиссаси 
қайтариб берилган ёки бундай мол-мулк бўлинган тақдирда, оддий ширкат 
шартномаси шериги (иштирокчиси) томонидан ҳиссаси миқдорида олинган 
маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар); 
4) реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олдиндан 
ҳақ тўлаш (бўнак) тариқасида бошқа шахслардан олинган маблағлар (мол-
мулк ёки мулкий ҳуқуқлар); 
5) мулк ҳуқуқи уларга ўтган пайтга қадар мажбуриятларни қонун 
ҳужжатларига мувофиқ таъминлаш сифатида гаров ёки закалат тарзида 
олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар); 
6) бюджетдан берилган субсидиялар; 
7) агар маблағларни (мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни) ўтказиш, 
ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти 
ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида 
амалга оширилса, текин олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий
ҳуқуқлар), ишлар ва хизматлар; 
8) олинган грантлар; 
9)
акциядор

юридик шахснинг ўтган йилларнинг тақсимланмаган 
фойдаси устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга йўналтирилганда 
қўшимча акцияларнинг қиймати ёки акцияларнинг номинал қийматини 
кўпайтириш тариқасида олинган даромадлари; 
10)
суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) 
тариқасида олинган маблағлар; 
11) воситачига ёки бошқа ишончли вакилга воситачилик ва топшириқ 
шартномалари ёки воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа 
шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш муносабати билан, 
шунингдек воситачи ёки бошқа ишончли вакил томонидан комитент ёхуд 
ўзга ишончли шахс учун амалга оширилган харажатларни қоплаш ҳисобига 
тушган мол-мулк (пул мукофоти бундан мустасно); 
12) объект қийматининг ижарага берувчи (лизинг берувчи) томонидан 
олинган ижара (лизинг) тўловининг бир қисми тарзида қопланиши; 
13)
телекоммуникациялар 
тармоқларида 
тезкор-қидирув 
тадбирлари тизимининг текин олинган техник воситалари, шунингдек 
мазкур воситалардан фойдаланишга ва уларга хизмат кўрсатишга доир 
хизматлар; 
14) 
ихтиёрий 
тугатилаётган 
тадбиркорлик 
субъектининг 
муассисларидан (иштирокчиларидан) уларнинг мажбуриятларини бажариш 
учун олинган маблағлар. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида 


87 
белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили 
тугатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда ушбу маблағлар солиқ 
солиш объектига киритилади ва уларга солиқ солиниши лозим; 
15) инвестор билан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли 
давлат органи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция 
мажбуриятлари сифатида киритилаётган мол-мулк. 
Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги 
ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо солиқ солиш объекти 
ҳисобланади. Салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқи суммасидан 
ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма ягона солиқ тўловини ҳисоблаб 
чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди. 
Солиқ кодексининг 356-моддасига кўра солиқ солинадиган базани 
аниқлаш учун ялпи тушум суммасидан қуйидагилар чегириб ташланади: 
1) давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар; 
2) тўлов манбаида солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар 
тариқасида олинган даромадлар; 
3) дивидендлар тариқасида олинган ва қайси юридик шахсдан олинган 
бўлса, ўша юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) 
йўналтирилган даромадлар. Муассислар (иштирокчилар) таркибидан 
чиқилаётганда (чиқиб кетганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-
мулки имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида унинг иштирокчилари 
ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солинадиган базадан чегирилган 
даромадларга тўлов манбаида умумий асосларда солиқ солинади; 
4) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар. 
Мазкур даромадларга улар қайси даврда пайдо бўлган бўлса, ўша даврдаги 
қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 
ўтказилган ҳисоб-китоблар инобатга олинган ҳолда солиқ солиниши керак
5) кўп оборотли қайтариладиган таранинг қиймати, агар унинг қиймати 
товарларни (ишлар ва хизматларни) реализация қилишдан олинган 
тушумнинг таркибига илгари киритилган бўлса; 
6)
маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида ва 
асосий воситаларни тугатиш (ҳисобдан чиқариш) натижасида олинган бошқа 
даромадлар. 
Чегирмалардан ташқари солиқ солинадиган база қуйидагилар учун 
камайтирилади: 
1) автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари учун: 
жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель 
ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммасига; 
бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш 
шохобчаларининг белгиланган энг юқори устамадан ошадиган чакана нархи 


88 
билан олиш нархи ўртасидаги маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган 
фарқ суммасига; 
2)
лотерея ўйинларини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш 
доирасида юридик шахслар учун – ютуқ (мукофот) фондининг суммасига, 
бироқ тарқатилган чипталарга чиққан ютуқларнинг (мукофотларнинг) 
умумий суммасидан ортиқ бўлмаган миқдорига; 
3) брокерлик ташкилотлари учун – битим суммасидан биржага 
ўтказиладиган воситачилик йиғими суммасига; 
4)
воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачилик хизматлари 
кўрсатувчи юридик шахслар учун – реализация қилинган товар улушида 
товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига. 
5) янги технологик асбоб-ускуналар олишга, лекин солиқ солинадиган 
базанинг кўпи билан 25 фоизига. Солиқ солинадиган базани камайтириш 
технологик асбоб-ускуналарни фойдаланишга жорий этилган солиқ давридан 
бошлаб беш йил мобайнида амалга оширилади; 
6) ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари 
бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга текин 
йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг 
кўпи билан 10 фоизига. 
Ягона солиқ тўловини юридик шахслар 
мустақил 
равишда 
белгиланган 
солиқ 
ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблайдилар. 
Ягона солиқ тўлови ставкалари 2008 йил учун Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори билан 
тасдиқланган бўлиб, у қуйидагича табақалаштирилган: 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish