Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

бир кунлик фирма
» 
ларнинг юзага келишига олиб келади. Уларни солиқ органларида ҳисобга 
қўйиш бир ёки бир неча молиявий-хўжалик операциясини бажариш 
мақсадида амалга оширилади. Кўзда тутилган операциялар амалга 
оширилгандан сўнг, мазкур фирма тугатилади. Мана шундай фирмаларнинг 
юзага келиши ва фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи манзилли қонуний 
меъёрларнинг мавжуд эмаслиги давлат бюджетига жиддий зарар етказади. 
3) Солиқ тўловчининг молиявий-хўжалик фаолиятлари натижаларини 
бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаслиги. 
Мазкур усулдан фойдаланиш, асосан, корхоналарнинг бухгалтерия 
ҳисобида айрим битимларни акс эттирилмаслигида намоён бўлади. 


272 
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги қонунига 
мувофиқ корхона ва ташкилотларнинг барча операциялари бирламчи 
бухгалтерия ҳужжатларида ўз аксини топиши шарт. Ана шу бирламчи 
бухгалтерия ҳужжатларига асосан бухгалтерия ҳисоби юритилиши лозим. 
Шунинг учун ҳам айрим операцияларни яшириш мақсадида солиқ 
тўловчилар бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини йўқ қиладилар ёки уларни 
расмийлаштирмайдилар. Ўзбекистон Республикаси шароитида, товарларни 
сотиш натижасида олинган нақд пулларни кассага кирим қилмаслик 
ҳолатлари мазкур усул намоён бўлишининг асосий шакли ҳисобланади. 
Мазкур усулни амалга ошириш аҳоли билан ҳисоб-китобларни назорат-касса 
машиналарисиз ва харидорларга чек бериш йўли билан амалга ошириш 
мумкин. Ҳеч кимга сир эмаски, республикамиз банк тизимида нақд 
пулларнинг ҳисоб-китоб чеклари берилди. Бундан савдо корхоналари 
сезиларли ноқонуний даромад олишга эришади, чунки чеклар маълум 
дисконт билан қабул қилинди. 
4) Солиққа тортиладиган базани камайтириш имконини берувчи 
иқтисодий кўрсаткичларни ноқонуний ўзгартириш йўли билан солиққа 
тортиш объекти хусусидаги маълумотларни сохталаштириш. 
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиққа тортиш объектлари сифатида 
мулк, фойда, даромад, сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг 
қиймати майдонга чиқади. 
Солиққа тортиш объекти солиққа тортишнинг муҳим элементларидан 
бири ҳисобланади ва у солиқ юкини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. 
Солиқ тўловчининг жисмоний ёки юридик шахс эканлиги, унинг молиявий-
хўжалик фаолиятини амалга оширишга хос бўлган хусусиятлар солиққа 
тортиш объектининг миқдорига бевосита таъсир кўрсатади. Бу эса солиқ 
тўловчига ноқонуний асосда солиқ юкини камайтириш имконини беради. 
Амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳар бир солиқ тури бўйича 
алоҳида солиқ ставкалари белгиланган. Буларнинг устига солиқ имтиёзлари 
ҳам солиқ тўловчиларнинг ҳар бир тоифаси учун алоҳида қилиб белгиланган. 
Солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг мазкур усулидан фойдаланиш ўзига 
хос тарзда амалга ошириладики, бунинг натижасида солиққа тортиш 
объектининг ҳақиқий миқдори унинг эълон қилинган миқдоридан сезиларли 
даражада юқори бўлади. 
5) «Сохта экспорт» операцияларини амалга ошириш йўли билан 
қўшилган қиймат солиғини ноқонуний қоплаш. 
Маълумки, қўшилган қиймат солиғи бўйича солиққа тортиш объекти 
бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни, бажарилган ишлар ва 
кўрсатилган хизматларни сотиш бўйича оборотлар ҳисобланади. Давлат 
бюджетига тўланадиган солиқ суммаси сотилган маҳсулотлар (хизматлар, 


273 
ишлар) учун харидорлардан олинган солиқ суммаси билан мол етказиб 
берувчиларга тўланган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида 
аниқланади. 
Ўзбекистон солиқ қонунчилигига кўра экспорт қилинаётган товарлар ва 
кўрсатилаётган хизматлар қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод 
қилинган. Солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг мазкур усулидан фодаланиш 
қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: 

экспорт қилинаётган товар ҳақиқатда мамлакат чегарасидан чиқмайди, 
экспортчи корхона бюджетдан қўшилган қиймат солиғини ундириш учун 
божхона органларининг сохта муҳридан фойдаланади. 

олиб чиқиб кетилаётган товарлар атайин юқори баҳоларда акс 
эттирилади. 

қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджетдан қоплаш суммасини 
ундириш учун амалда битта экспорт битими бўйича бир неча солиқ 
тўловчилар мурожаат қилишади. 
Солиқдан бўйин товлаш мазкур усулининг намоён бўлиш шаклларидан 
бири қўшма фаолият хусусидаги шартномани расмийлаштириш йўли билан 
битимни яшириш ҳисобланади. 
Айрим шахслар икки ёки ундан ортиқ кишидан иборат юридик шахс 
мақомига эга бўлмаган уюшмалар ташкил этадилар. Бундан мақсад 
ноқонуний асосда фойда олиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 
«Корхоналар тўғрисида»ги қонунига мувофиқ уюшган корхоналарнинг 
ихтиёрида солиқ тўлагандан кейин қоладиган маблағлар фойда солиғига 
қайта тортилмайди. Ушбу усул ҳамкорлик асосида молиявий-хўжалик 
операцияларини амалга оширишда пул маблағлари ва бошқа мулкларни 
солиқ тўлашдан бўйин товлаш мақсадида қайтариб олмаслик шарти билан 
беришда ва солиққа тортишнинг имтиёзли режимидан ноқонуний равишда 
фойдаланишда ишлатилади. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish