Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

Қуйидаги юридик шахслар ер солиғидан озод қилинадилар

а) маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий 
муҳофаза қилиш муассасалари, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, 
улар зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ажратилган ер 
участкалари учун. 
Уларга қуйидагилар киради: 
1) маданият ва санъат муассасалари (кутубхоналар, музейлар
кўргазмалар, клуб муассасалари, мактабгача тарбия муассасалари, маданият 
ва истироҳат боғлари, ботаника боғлари ва ҳайвонот боғлари, телевидение ва 
радиоэшиттириш 
таҳририятлари, 
театрлар, 
кинотеатрлар, 
концерт 
ташкилотлари ва жамоалари, цирклар, киностудиялар ва овоз ёзиш 
студиялари, ва бошқалар); 
2) маориф муассасалари (олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар 
тайёрлаш, олий маълумотли кадрлар тайёрлаш, ўрта махсус маълумотли 
кадрлар тайёрлаш, ишчилар ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини 
ошириш, умумий таълим болалар мактаблари, мактабгача тарбия, ота-оналар 
қаровсиз қолган болаларни тарбиялаш муассасалари); 
3) 
соғлиқни 
сақлаш 
муассасалари 
(касалхона 
муассасалари, 
диспансерлар, амбулатория-поликлиника муассасалари, тез ва шошилинч 
тиббий ёрдам ҳамда қон қуйиш муассасалари, оналик ва болаликни муҳофаза 
қилиш 
муассасалари, 
санаторий-курорт 
муассасалари, 
санитария-
профилактика 
муассасалари, 
санитария-эпидемиология 
муассасалари, 
санитария маорифи муассасалари, суд-тиббий экспертиза муассасалари); 
4) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари 
(врачлик-меҳнат экспертиза комиссиялари, қариялар ва ногиронлар учун 
интернет уйлар). 
б) деҳқон хўжаликлари - давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан 
эътиборан икки йил муддатга; 
в) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва 
"Ўзбекистон чернобилчилари" уюшмаси мулкида бўлган, ишловчилари 


176 
умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик 
шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан 
шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно. 
Ходимларнинг умумий сонига корхона штатида бўлган, шу жумладан 
ўриндошлик бўйича ишловчилар, шунингдек корхона штатида бўлмаган 
(пудрат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги бошқа шартномалар 
бўйича ишларни бажарадиган) ходимлар киритилади. 
 
Ер солиғи юридик шахслар томонидан 
ҳар йили 1 январгача бўлган ҳолатга қараб 
мустақил ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ 
бўйича 
ҳисоб-китоблар 
ер 
участкаси 
жойлашган ҳудуддаги давлат солиқ органига жорий йилнинг 15 февралигача 
қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлмаган ҳамда қишлоқ хўжалиги 
аҳамиятига молик ерлар учун белгиланган шакллар (8-илова) бўйича тақдим 
этилади. 
Бўшатиб олинаётган маблағлардан муайян мақсадлар учун фойдаланиш 
шарти билан имтиёзлар олган юридик шахслар солиқ тўловчилар учун 
белгиланган шакл бўйича ва муддатларда ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим 
этадилар. 
Юридик шахс ҳисобланган деҳқон хўжаликлари ҳисоблаб ёзилган ер 
солиғи умумий суммасининг 95%ини бюджетга, 5%ини эса Деҳқон ва 
фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига тўлайдилар. Ҳисоб-
китобларда Жамғармага тўланадиган сумма алоҳида сатрда акс эттирилади. 
Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ер участкаси ҳақиқатда эгаллаган 
майдондан келиб чиқиб амалга оширилади. 
Ер участкаларининг умумий майдонлари тўғрисидаги маълумотлар ер 
участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар ёки ерларни 
инвентаризациялаш далолатномалари бўйича қабул қилинади. 
Йил давомида юридик шахсларда ер участкаларига мулк ҳуқуқи, ерга 
эгалик қилиш ҳуқуқи, ердан фойдаланиш ҳуқуқи вужудга келган (бекор 
бўлган) тақдирда, шунингдек улар фойдаланаётган ер майдони кенгайган 
(камайган) ёки ер солиғи бўйича имтиёз ҳуқуқлари тўхтатиб қўйилган (пайдо 
бўлган) ҳолларда улар ер участкаси ажратилган (олиб қўйилган) ёки 
имтиёзлар тўхтатилган (пайдо бўлган) кундан эътиборан бир ойдан 
кечиктирмай давлат солиқ органларига ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни 
тақдим этишлари шарт. 
Ҳисобот йили давомида ер мулклари таркибида ўзгаришлар юз берган 
юридик шахслар давлат солиқ органларига ер солиғи тўланадиган ҳисобот 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish