Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

Ер солиғи объекти
базаси ва солиқ 
ставкалари
Солиқ кодексига кўра мулк ҳуқуқи, 
эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи 
ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда 
бўлган ер участкалари солиқ солиш объекти 
ҳисобланади. Солиқ кодексининг 280-моддасига кўра қуйидагиларга солиқ 
солиш объекти сифатида қаралмайди: 
а) аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари. Аҳоли 
пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари жумласига майдонлар, 
кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоғи, соҳил бўйи ерлари ва бошқа 
шу каби ерлар; 
б) аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши 
учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, боғлар, сайилгоҳлар, 
хиёбонлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар); 
в) коммунал-маиший ерлар (қабристонлар, чиқиндиларни зарарсиз-
лантириш ва уларни утилизация қилиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар); 
г) заҳира ерлар. 
Мавжуд ер участкаларидан қонун хужжатларига мувофиқ солиқ 
солинмайдиган ер участкалари майдонларини чегириб ташлаш орқали солиқ 
солинадиган база аниқланади.
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари Ўзбекистон 
Республикаси Президенти қарори билан белгиланади ва солиқ тўловчиларга 
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ва уларнинг қуйи органлари 
томонидан белгиланган тартибда етказилади. 
Ер солиғи ставкалари жаҳон амалиётида қабул қилинганидек, ер 
қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида ернинг бозор қиймати шаклланмаганлиги 
сабабли, 1 гектар суғориладиган ердан олинадиган деҳқончилик ялпи 
маҳсулотининг ўртача қийматидан келиб чиқиб, уни шартли баҳолаш амалга 
оширилади. 
Жаҳон солиқ амалиётида ер солиғи ставкалари турли мамлакатларда 
турлича белгиланади, лекин ўртача олганда ер қийматининг 5 фоизидан 
ошмайди. Солиқ ставкаларини белгилашда тупроқ бонитети (сифати) ҳисобга 
олинади. Бонитетни аниқлашда тупроқнинг генетик келиб чиқиши, механик 
таркиби, шўрланганлик даражаси, тупроқ қатламининг сув ўтказаолиши, 
зичлиги каби бошқа табиий хоссалари ҳисобга олинади. Тупроқ бонитети 100 
балли тизим бўйича аниқланади. 100 балл 10 та классга бўлинади, яъни 1 
класс ерлар ноль баллдан 10 баллгача, 2 класс ерлар 11 баллдан 20 баллгача, 
3 класс ерлар 21 баллдан 30 баллгача ва ҳ.к. 10 класс ерлар 91 баллдан 100 


170 
баллгача баҳоланади. Бунда ернинг балл бонитети қанча юқори бўлса солиқ 
ставкаси ҳам шунча юқори белгиланади. 
Ерлардан ноқишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланадиган юридик 
шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 
2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат 
бюджети параметрлари тўғрисида» ги ПҚ-744-сонли қарорига асосан 
қуйидагича гуруҳланади: 
1. Суғориладиган жамоат қишлоқ хўжалиги ерлари учун ундириладиган 
ер солиғи ставкалари. 
2. Лалми экинзорлар, бўз ерлар ва кўп йиллик кўчатлар учун 
ундириладиган ер солиғи ставкалари. 
3. Суғорилмайдиган пичанзорлар ва яйловлар учун ундириладиган ер 
солиғи ставкалари. 
4. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа 
ерлар учун ундириладиган ер солиғи ставкалари. 
5. Тошкент шаҳрида ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи 
ставкалари. 
6. Шаҳар ва посёлкалардаги ер участкаларидан олинадиган ер солиғи 
ставкалари. 
7. Қишлоқ жойларда жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик 
учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ундириладиган ер солиғи 
ставкалари. 
8. Қишлоқ жойларда жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик 
учун фуқаролардан ундириладиган ер солиғи ставкалари. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қароридан келиб чиқиб, 
маҳаллий хокимият идоралари ҳам ўзларининг худудий территориясига 
қараб қарор чиқаришади ва унда тегишли коэффициентлар ҳисобга олинади.
Қишлоқ хўжалик ерларининг сифати ер участкаси мулкдори, ер эгаси 
ёки ердан фойдаланувчининг айби билан ёмонлашган (бонитети пасайиб 
кетган) тақдирда, ер солиғи ернинг сифати ёмонлашувига қадар белгиланган 
ставкалар бўйича ундирилади. 
Шаҳарлар ва шаҳар қўрғонларининг маъмурий чегараларида жойлашган 
қишлоқ хўжалик аҳамиятига молик ерлар учун ер солиғи қишлоқ хўжалик 
ерларига белгиланган ставкаларнинг икки баравари миқдорида ундирилади. 
Юридик шахслар фойдаланадиган (шу жумладан, ер солиғини тўлашдан 
озод этилган), давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилган 
майдонлардан ортиқча ер участкалари учун ер солиғи юридик шахслар учун 
2,0 коэффициентини қўллаган ҳолда тўланади. Давлат ҳокимияти органлари 
томонидан ажратилган майдонлардан ортиқча фойдаланиладиган ерлар учун 


171 
юқорида кўрсатилган коэффициентни қўллаган ҳолда ер солиғи тўланмаган 
тақдирда солиқ тўловчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ 
молиявий жазо чоралари қўлланади. 
Маъмурий ва саноат марказларига нисбатан олганда ер участкаларининг 
жойлашиш жойига боғлиқ ҳолда қишлоқ жойлари учун белгиланган ер 
солиғи ставкаларига қуйидаги коэффициентлар қўлланади: 
-Тошкент шаҳри атрофида 20 км лик айланада - 1.30; 
-Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти ва вилоят марказлари 
атрофида 15 км лик айланада - 1.20; 
-туман марказлари атрофида 10 км лик айланада - 1,15; 
-бошқа шаҳарлар атрофида 5 км лик айланада - 1,10. 
Ер участкаларигача масофа шаҳарлар ва туман марказларининг 
маъмурий чегараларидан бошлаб автомобиль йўллари бўйлаб белгиланади. 
Ер участкаси икки шаҳар яқинида жойлашган тақдирда шаҳарнинг юқорироқ 
функционал вазифасига мувофиқ келадиган коэффициент қабул қилинади. 
Бир қишлоқ аҳоли пункти доирасида ягона ставкаларни белгилаш 
мақсадида солиқ тўловчиларга берилган ерлар, ерларнинг қандай қисми 
ушбу зонага киришига боғлиқ ҳолда, бутунлай шаҳар атрофи зонасига 
киритилади ёки ушбу зонадан бутунлай чиқарилади. 
Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш 
чоғида ер солиғи ставкаларига, ер сифатига боғлиқ ҳолда қуйидаги 
коэффициентлар қўлланилади: 
-тупроқ бонитети 40 баллгача бўлса - 0,75; 
-тупроқ бонитети 41 дан 70 баллгача бўлса - 1,0; 
-тупроқ бонитети 70 баллдан ортиқ бўлса - 1,25. 
Шаҳар ва қўрғонларнинг маъмурий чегараларида жойлашган кон ва 
карьерлар банд этган ерлар учун солиқ корхоналар, муассасалар ва 
ташкилотлар учун белгиланган ставкаларга 0,1 коэффициентини қўллаган 
ҳолда тўланади. 
Ўрмон хўжаликларида молларни ўтлатиш учун фойдаланилмайдиган 
яйлов ерлар учун ер солиғи бошқа ерлар учун ставкалар бўйича тўланади. 
 
Солиқ кодексининг 282-моддасига кўра 
солиқ солинмайдиган ер участкаларига 
қуйидаги ерлар киради: 
а) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва 
полизчилигининг, жамоа гаражларининг умумий фойдаланишдаги ерлари. 
Уларга бориш йўллари, ариқлар, коллекторлар ва умумий фойдаланишдаги 
бошқа ерлар киради; 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish