Ўзбекистoн республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/90
Sana26.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#469138
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   90
Bog'liq
badiij tasvir vositalari va ularning reklama tilida ishlatilishi

грамматик кўникма ва
малакаларни шакллантириш
атамасини 
ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Грамматик кўникма ва малакаларни шакллантириш грамматик 
воситалардан оғзаки ва ёзма нутқ жараёнида эркин фойдалана олишни, 
шунингдек, эшитилган ва ўқилган нутқдаги грамматик белгиларни тўғри 
фарқлай олиш даражасини англатади. 
Ҳозирги замон чет тили ўқитиш методикасида грамматик кўникма ва 
малакаларни шакллантириш ва мустаҳкамлашда ҳам уч уч хил ёндашувни 
кўриш мумкин: 
1.анъанавий ёндашув, 2.аралаш ёндашув, 3. 
коммуникатив ёндашув.


60 
Анъанавий ўқитиш методикасида
грамматик кўникма ва малакаларни 
шакллантиришнинг қуйидаги тўрт босқичи таъкидланган : 
1.Грамматик материалнинг тақдимот (тушунтириш) босқичи; 
2.Уни оғзаки нутқда қўллаб, дастлабки грамматик кўникмаларни 
шакллантириш босқичи. Бу босқичда машқлар орқали дастлабки грамматик 
амаллар бажарилади; 
3.Шаклланган дастлабки грамматик кўникмаларни нутқ фаолиятининг 
бошқа турларида (гапириш, эшитиб ва ўқиб тушуниш , фикрни ёзма баён 
қилиш) қўллашни машқ қилиш ва бу жараёнда кўникмаларни малакаларга 
айлантириш босқичи; 
4.Грамматик малакаларни мулоқот жараёнида эркин қўллаш босқичи.
Грамматик материални тушунтириш ва мустаҳкамлашнинг бундай 
анъанавий усуллари унинг нутқ мавзуси ва мулоқот вазиятларига, 
ўқувчиларнинг гапириш эҳтиёжларига мос келмаслиги билан характерланади 
ва ўзлаштириш жараёнини секинлаштириш мумкин. 
Аралаш ёндашувда
биринчи босқичда грамматик материалнинг 
тақдимоти(қоидасиини тушунтириш), иккинчи босқичда уни жуфт ва гуруҳ 
бўлиб бажариладиган коммуникатив топшириқлар орқали мустаҳкамлаш 
уюштирилади. 
Коммуникатив ёндашувда
аввал грамматик материал ва мулоқот 
материали асосида тузилган коммуникатив топшириқлар ўзлаштирилади, 
кейин грамматик қоида тушунтирилади. 
Грамматик кўникма ва малакаларни шакллантириш ва мустҳкамлашнинг 
умумий принциплари лексик малака ва кўникмаларни шакллантириш ва 
мустаҳкамлаш билан бир хил ва улардан анъанавий ёндашувда ҳам, 
коммуникатив ёндашувда ҳам ижодий фойдаланиш мумкин.Аммо 
коммуникатив ёндашувда грамматик кўникма ва малакаларкоммуникатив 
топшириқлар бажариш жараёнида фонетик, лексик, гапириш, тинглаб ва 
ўқиб тушуниш кўникма ва малакалари билан комплнес равишда 
шакллантирилишини, грамматик қоидалар эса мулоқот кўникма ва 
малакалари тўлиқ ўзлаштирилгандан кейин тушунтирилишини уеутмаслик 
керак. Бу ўринда кўпинча аралаш ёндашув усулидан фойдаланиш ҳам яхши 
натижаларга олиб келиши мумкин. 
Чет тилига ўргатишдан асосий мақсад ўқувчиларда мулоқотга киришув 
кўникма ва малакаларини шакллантириш экан, бунинг учун муайян методик 
принципларга риоя қилинган ҳолда, турли–туман топшириқ ва машқлар, 
оғзаки ва ёзма шаклларда уюштириладиган мустақил ишлар бажариш кўзда 
тутилади. 

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish