Таълим вазирлиги ўрта махсус, касб



Download 1,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/153
Sana21.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#46537
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   153
Bog'liq
3320306-НУД

 
 


 
 
Тушунтириш хати
 
Мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим тизимида қабул қилинган меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар келажак авлодни янада ўқимишли, ҳар томонлама билимдон қилиб 
тарбиялашни талаб этади. “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” ўқув фанига ҳукумат томонидан 
катта эътибор қаратилаётганиинсо н хавфсизлиги мамлакатимизда давлат сиёсати 
даражасига кўтарилганидан далолат беради ва бу йўналишдаги саъйи ҳаракатларни янада 
фаоллаштириш зарур эканлигини кўрсатади. Чунки фавқулодда ҳолатларда тўғри ва 
тезкор қарор қабул қила оладиган, юксак ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга, ўзини ва 
ён-атрофдагиларни турли тусдаги фавқулодда вазиятларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя 
қила оладиган баркамол авлодни вояга етказиш ушбу ўқув фанининг асосий 
вазифаларидан биридир. Шу сабабдан, мазкур ўқув фани бўйича дастур, дарслик ва ўқув 
қўлланмалари яратиш зарурияти муҳим масалага айланди.
Сўнгги вақтларда инсоният ҳаётий фаолиятига хавф солувчи турли фавқулодда 
вазиятларнинг турлари ортиб бораётганлиги дунё жамоатчилиги ва мамлакатларини, 
қўйингки ҳар бир кишини ташвишга солмоқда. Ривожланиб ва глобаллашиб бораётган 
дунёда табиий, техноген ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар, офатлар билан 
биргаликда ана шу ривожланишнинг маҳсули сифатида экологиянинг бузилиши, 
қурғоқчилик каби хавф-хатарлар ҳам юзага келиббу хавфдан ҳеч бир инсон, ҳеч қайси 
халқ, миллат ёки давлат кафолатланмаган.
Турли кўринишдаги табиий офатлар халқимиз ҳаётига ҳамиша ўз таъсирини 
кўрсатиб келган. Инсоният XXI асрга қадам қўяр экан, у ўзига доимо хавф солиб турган 
табиат ҳодисалари билан биргаликда ривожланаётган дунёнинг янги кўринишдаги хавф-
хатарларига ҳам доимо тайёр бўлиши зарур. ХХI асрга келиб бу каби табиий ҳодисалар, 
техноген ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар қаторига озон қатлами емирилиши, 
радиация миқдорининг ортиши, ҳаво ва ичимлик сувининг ифлосланиши билан боғлиқ 
вазиятлар ҳам қўшилди ва ўзининг оқибатлари билан кишилик жамиятини ларзага 
солмоқда.
Мазкур дастур ҳаётда юз бериши мумкин бўлган турли кўринишдаги бахтсиз 
ҳодисалар ва улардан муҳофазаланиш, бундай шароитга тушиб қолганда зарурий ҳамда 
биринчиёрдамни ўз-ўзига ва ўзаро кўрсата олиш усулларининг минимал даражасини 
ўргатишга, шунингдек, ривожланаётган дунёнинг янги кўринишдаги хавф-хатарлари 
ҳақида дастлабки билимларни олишга қаратилган. Дастур амалдагисидан кўра бир қанча 
такомиллаштирилган бўлиб, узлуксиз таълим тизими қоидаларига мос равишда тузилган. 
Қайтадан тузатиш ва тўлдиришлар киритилган мазкур ўқув дастури асосида ўқувчиларга 
пухта билим бериш уларнинг ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича билимларини оширади, 
уларда дастлабки амалий кўникмаларни шакллантиради. Ўқувчиларни замон талабларига 
тўла жавоб берадиган, ўзининг ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий хавфсизлигини таъминлай 
оладиган инсон қилиб тарбиялайди. 
Мазкур ўқув фани барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 1-курси
2-семестрида ўқитилади. Ўқув фанига ажратилган умумий юклама 58 соатни ташкил 
этади. Дастур бўйича ўқув курсининг аудитория соати жами 40 соатга мўлжалланган 
бўлиб, ундан 24 соати турли тусдаги фавқулодда вазиятлар ва улардан муҳофазаланиш, 
қолган 16 соати фавқулодда вазият ва ҳолатлардан жабрланганларга мавжуд 
имкониятлардан келиб чиққан ҳолда биринчи тиббий, руҳий (психологик) ҳамда бошқа 


ёрдам кўрсатиш кўникмаларини бериш учун ажратилган. Яъни дастурдаги аудитория 
соатларининг 24 соатини маъруза, 16 соатини амалий машғулотлар ташкил этади.
Дастурни тайёрлашда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўтилаётган 
турдош фанлар дастурлари, улардаги мавзуларнинг такрорланмаслиги эътиборга олинган. 
Дастур 
ЮНЕСКОнинг 
Ўзбекистондаги 
ваколатхонаси 
ҳамкорлигида 
такомиллаштирилди. Уни тайёрлашда 2012 йилда қабул қилинган ва ИТД-2-59 гранти 
лойиҳаси томонидан тайёрланган “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани намунавий ўқув 
дастуридан ҳам фойдаланилди. 

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish