Танқидий таҳлил, Қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик



Download 32,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/44
Sana26.02.2022
Hajmi32,58 Mb.
#468810
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
tanqidiy tahlil qatiy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik har bir rahbar faoliyatining kundalik qoidasi bolishi kerak

УЎК: 323(575.1)
КБК 66.3(5Ў)
ГЗВИ 978-9943-28-948-2
© «ЎЗБЕКИСТОН» НМИУ, 2017


ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ,
ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ
ВА ШАХСИЙ ЖАВОБГАРЛИК -
ҲАР БИР РАҲБАР ФАОЛИЯТИНИНГ
КУНДАЛИК ҚОИДАСИ
БЎЛИШИ КЕРАК
М амлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-ицтисодий
ривож лантнригининг асосий якунлари ва 2017 йилга
м ўлж алланган иқтисодий дастурнинг энг муҳгш
устувор йўналишларига багишланган Вазирлар
Маҳкамасининг кенгайтирилган м аж лисидаги маъруза



Ҳурматли мажлис иштирокчилари!
Мана, 2016 йил якунига етди.
Бу йил Узбекистан ва унинг халқи учун кўп жиҳатдан 
мураккаб йил бўлди. Охирги беш ойда юз берган воқеалар 
буни яққол тасдиқлаб турибди.
Юртимизда бўлиб ўтган Президент сайлови ва 
Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган 
байрам тадбирлари давлатимиз тизими мустаҳкамлигини, 
ҳокимиятнинг барча бўғинлари, жамиятимиз ва халқи- 
мизнинг жиислигини бутун дунёга яна бир бор намоён 
этди.
Барчамиз учун азиз ва қадрли бўлган Ислом Абдуға- 
ниевич Каримов бугун орамизда йўқ. Бироқ Биринчи Пре- 
зидентимиз томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг 
«ўзбек модели»ни амалга ошириш ва замонавий давлат 
барпо этиш борасидаги стратегик тамойилларга биз ўз 
ишимизда доимо суянамиз.
Бу тамойиллар Узбекистонда бундан буён ҳам сиёсий, 
иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни таъминлашнинг 
мустаҳкам иойдевори ҳисобланади.
2017 йилни биз 
Халқ билан мулоқот ва инсон манфа-
атлари йили, 
деб эълон қилдик. Бугунги мажлисимизнинг 
асосий мазмунини айнан шу талабдан келиб чиққан ҳолда 
белгилашни таклиф этаман. Шу муносабат билан еизлар- 
нинг эътиборингизни қуйидаги энг муҳим масалаларга 
қаратишни зарур, деб ҳисоблайман.
Биринчидан. нима сабабдан ўтган йилда иқтисодиёт 
тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантиришнинг айрим
5


кўрсаткичларига эришилмади? Бунинг учун ким шахсан 
жавоб беради?
Иккинчидан. 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дас- 
турнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини 
белгилаб олишимиз зарур.
Учинчидан. келгуси беш йил давомида қандай стратегик 
вазифаларни амалга оширишимиз керак?
Мажлис иштирокчиларини огоҳлантириб айтмоқчиман: 
«ғалаба рапортлари» ва қилинган ишга дойр ҳисоботларга 
берилмасдан, асосий диққат-эътиборни мавжуд камчи- 
ликлар ва уларнинг илдизларини пухта таҳлил қилишга 
қаратиш зарур. Шунингдек, мамлакат Президенти ва 
ҳукумати даражасида ечиладиган аниқ таклифлар ва муам- 
моли масалаларга эътибор бериш шарт.
Мажлисни асосан мулоқот тарзида ўтказишни таклиф 
этаман. Қўйилган саволларга бериладиган жавоблар аниқ- 
равшан ва тушунарли бўлиши керак. Бу нафакат Бош ва- 
зир ўринбосарлари, ҳукумат аъзолари ва шу залда ўтирган 
мажлис иштирокчиларига, балки барча шаҳар ва туман 
раҳбарларига ҳам бирдек тегишлидир.
Бугун мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш йўлида 
изчил илгарилаб боришини таҳлил қилар эканмиз, ўтган 
йили принципиал муҳим ислоҳотларни амалга ошириш 
бўйича қатъий қадамлар қўйилди, деб айтишга барча асос- 
ларимиз бор.
Бу ислоҳотларнинг асосий мақсади - аҳоли учун муно­
сиб хаёт даражаси ва сифатини таъминлашдир.

Download 32,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish