Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

1-БОБ. ЯНГИ ТУҒИЛГАН БОЛА. 
Бола организми катта ѐшдаги инсон организмидан авваламбор тез ўсиш 
ва ривожланиш суръати билан фарқ қилади. Ўсиш ва ривожланиш жараѐнида 
ҳар бир бола маълум бир умумий босқичлардан ўтади. Ҳар бир ѐш даври 
учун аъзолар ва тўқималарнинг аниқ анатомик-физиологик хусусиятлари, 
морфологик ва функционал меъѐрлари хосдир. Боланинг ҳар бир ѐш 
давридаги хусусиятлари кўпгина ҳолларда унинг у ѐки бу касалликларга 
мойиллигини аниқлаб беради, буни даволаш-диагностик ва профилактик 
тадбирларни амалга оширишда инобатга олиш керак. 
БОЛАЛИК ЁШИНИНГ ДАВРЛАРИ. 
Бола ривожланишида қорин ичи ва қориндан ташқари (постнатал) 
ривожланиш босқичлари фарқланади. 
Қорин ичи ривожланиш даври – ҳомиладор бўлишдан туғруққача 
давом этади ва иккита босқичга бўлинади: 
1. Эмбрионал ривожланиш босқичи – ҳомиладор бўлишдан 
ҳомиладорликнинг 9-11 ҳафтасигача давом этади. Бу босқичда тананинг 
ташқи қисмлари ва ички аъзолари шаклланади. Ҳомиладорликнинг 8-
ҳафтасига келиб эмбрионнинг боши, танаси, қўл-оѐқлари аниқ фарқланади, 
қўллар ва оѐқларда бармоқлар ривожланади. Ушбу даврда номақбул физик, 
кимѐвий ва биологик омиллар таъсирлари оғир нуқсонлар, тератомалар 
шаклланишига, ҳомиладорликнинг узилишига олиб келади. Уруғланишдан 
кейинги 1-ҳафта (пренатал ривожланишнинг биринчи “критик” даври) ва 15-
40 кунлар (иккинчи “критик” давр) патологиялар юзага келиши учун энг 
хавфли ҳисобланади. 
2. Йўлдошли ривожланиш босқичи – гестациянинг 11-12-ҳафталаридан 
кейин ҳомиладорликнинг охиригача давом этади. Бу босқичда, онадан 
алоҳидаланган қон айланиши шаклланган бўлса ҳам, ҳомила ривожланиши 
йўлдош ҳолатига анчагина жиддий боғлиқ, сабаби йўлдош орқали ҳомила 
онадан кислород ва керакли бўлган барча озуқа моддаларини олади. 


15 
Йўлдошнинг 
турли 
шикастланишларида 
у 
юқумли 
касалликлар 
қўзғатувчилари учун заиф бўлиб қолади, натижада эрта антенатал даврда 
инфекциялар ҳомилага ўтиб генерализацияланган инфекцияларга сабабчи 
бўлиши мумкин. Бундай эрта инфицирланиш оқибатлари бўлиб 
бириктирувчи тўқиманинг ҳаддан ташқари ўсиши билан кечадиган кеч 
фетопатиялар (фиброэластоз, катаракта, жигар циррози ва бошқ.) 
ҳисобланади. Она қорнида ривожланиш босқичининг патологик кечиши 
ҚРОҚ, эмбрионал структураларнинг персистирланиши натижасида ТРН 
(урахус, ичак оқмаси, ОАЙ, ООТ), алоҳида аъзо ва тўқималарнинг 
гипоплазияси ѐки дисплазияси (буйраклар дисплазияси, микроцефалия) 
ривожланишига ҳам олиб келади. Фетопатияларнинг кўринишлари сифатида 
гепатитлар, 
энцефалитлар, 
миокардитлар 
бўлиши 
мумкин. 
Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида пренатал ривожланишнинг учинчи 
“критик” даври ҳисобланади. 
Янги туғилган (неонатал) давр – бола туғилишдан бошлаб ҳаѐтининг 
28-кунигача давом этади. Ўз ичига қуйидагларни олади: 
– эрта неонатал давр – туғилгандан бола ҳаѐтининг 7-кунигача давом этади; 
– кеч неонатал давр – ҳаѐтнинг 7-кунидан 28-кунигача давом этади. 
Шунингдек, перинатал давр ҳам ажратилган, у қорин ичи 
ривожланишининг 22-ҳафтасидан бошлаб бола умрининг 7-кунигача давом 
этади. Бу давр қуйидагиларга бўлинади: 
– антенатал давр – қорин ичи ривожланишининг 22-ҳафтасидан туғруқ 
бошланишигача давом этади; 
– интранатал давр – туғруқ бошланишидан бола туғилишигача давом этади; 
– эрта неонатал давр – туғилишдан бошлаб бола ҳаѐтининг 6-кунигача давом 
этади. 
Янги туғилган давр – болалардаги энг критик ѐш даври. Унинг 
патологиялари мураккаб ва турли-туман. Туғруқ жараѐнини нотўғри 
бошқариш, етарлича парвариш бўлмаслиги, санитар-эпидемияга қарши 
тартибга риоя қилмаслик янги туғилган чақалоқлар орасида касалланиш ва 


16 
ўлим ҳолатларини ошишига олиб келади. Ўлим ҳолати бола ҳаѐтининг 1-
ҳафтасида, ва асосан туғруқдан кейинги уч кун ичида энг кўп кузатилади. 
Табиийки, янги туғилган давр кечишига туғилган боланинг яшашнинг қорин 
ичи шароитларидан қориндан ташқари шароитларга ўтиши ва атроф муҳит 
омилларига мослашиши катта таъсир кўрсатади. Янги туғилган чақалоқ 
организми нафас олиш, ҳароратни бошқариш, овқат ҳазм қилиш ва бошқа 
ҳаѐтий муҳим функцияларни илк бора амалга ошириб бошлайди. Шунинг 
учун эрта неонатал давр кечишининг ўзига хос хусусиятларини били шва 
улар асосида янги туғилган болани тўғри парваришлашни таъминлаш 
боланинг келгусидаги монанд ривожланиши ва саломатлиги учун жуда ҳам 
муҳимдир. 
Кўкрак, ѐки кичик боғча, даври – бола умрининг 29-кунидан бошлаб 1-
йилигача давом этади. Турли аъзо ва тўқималарнинг ифодаланган 
функционал етилмаганлиги шароитларида алмашинув жараѐнларининг 
ҳаддан ташқари кучайиши билан хусусиятланади. Диссимиляция устидан 
ассимиляциянинг устун келиши билан боғлиқ бўлган пластик жараѐнларнинг 
каттагина фаоллиги бўй ва тана вазнининг тез ошишига олиб келади, бунинг 
учун организмга тўлақонли, енгил ҳазм бўладиган овқат моддалари ва 
кислороднинг кўп миқдорда доимий тарзда тушиши талаб қилинади. Шу 
билан бир вақтда нафас олиш тизими ва ОИТ жуда ҳам чекланган 
функционал имкониятларига эга. Боланинг овқатланишидаги ўзгаришлар ва 
ѐндош патология осонгина дистрофия, рахит, камқонлик ривожланишига 
олиб келади. Нафас олиш тизимининг анча жиддий етилмаганлиги сабабли 
кун тартиби бузилишлари ва чиниқиш йўқлиги туфайли нафас олиш йўллари 
касалликлари ва зотилжам енгил юзага келади. Ҳаѐтнинг биринчи йилида 
асаб тизимининг фаол етилиши кечади, ҳаракат кўникмалари ҳосил бўлади. 
Ҳаѐтнинг 2-ярмида инфекцияларга нисбатан пассив иммунитет пасайгани 
сари, болалар инфекциялари (қизамиқ, кўк йўтал, сувчечак ва бошқалар)га 
сезувчанлик пайдо бўлади. Уларнинг олдини олишда эмлашлар, табиий 


17 
озиқлантириш, чақалоқларни анча катта болалар ва катталардан нисбий 
алоҳидалаш, яхши гигиеник парвариш муҳим аҳамиятга эга. 
Сут тишлар даври – 1 йилдан 6 йилгача давом этади. Унинг иккита 
даври ажратилади: 
– мактабгача, ѐки катта болалар боғчаси, даври, бу бола ҳаѐтининг 1 
йилидан 3 йилигача давом этади. Ушбу даврдаги ўсиш суръатлари, бир 
мунча заифлашса ҳам, ҳали анчагина кучлилигача қолади. Марказий асаб 
тизимининг етилиши ва ҳаракат кўникмаларининг ривожланиши тез. Ушбу 
даврда овқатланишнинг бузилиши, рахит, диатезлар, ўткир респиратор 
вирусли инфекциялар, зотилжам, айниқса парвариш ва овқатланишнинг 
ноқулай шароитларида нисбатан тез учраб туради. Мактабгача ѐшдаги 
болаларда орттирилган иммунитетнинг зўриқиши ҳали ҳам заифдир, шунинг 
учун фаол ва пассив иммунизацияни ўз вақтида амалга ошириш алоҳида 
аҳамиятга эга; 
– мактабгача ѐш – 3 ѐшдан 6 ѐшгача. Овқатланиш ва парҳезнинг 
табиати бўйича бундай болалар катталарга яқинлашади. Уларда турли 
аъзолар ва тизимларнинг функциялари фаол равишда такомиллашади, 
скелетнинг ривожланиши давом этади, мушаклар массаси фаол ортиб 
боради. Ушбу даврда учрайдиган патологик ҳолатлар ичида болалар ўткир 
инфекциялари 
кўп 
учрайди. 
Экзоген 
ва 
эндоген 
аллергенларга 
сенсибилизациянинг ошиб бориши аллергик ва иммункомплекс касалликлар 
(бронхиал астма, ревматизм, нефрит ва бошқалар) ривожланишининг 
сабабчиси бўлиши мумкин. Мактабгача ѐшнинг ўзидаѐқ қомат бузилишлари 
юзага келиши мумкин. 
Ўсмирлик даври (бошланғич мактаб ѐши) – 6-7 ѐшдан 11 ѐшгача давм 
этади. Ушбу ѐшга келиб тўқималарнинг структур шаклланиши якунланади. 
Мушаклар массаси сезиларли даражада ошади, асаб тизимининг фаолияти 
барқарорлашади. 7-12 ѐшларда аллергик ва иммунокомплекс касалликлар 
пайдо бўлиши мумкин, асаб-артритли диатез кўринишлари тез-тез учрайди. 


18 
Ўткир болалар инфекциялари мактабгача ѐшдагиларга қараганда камроқ 
учрайди. 
Жинсий етилиш даври (катта мактаб ѐши) – 11 ѐшдан 15 ѐшгача. Ушбу 
ѐш гуруҳининг физиологиясида жинсий етилиш даври етакчи ҳисобланади. 
Бу вақтда ўспириннинг феъл-атвори ва шахси шаклланиши юзага келади. 
Функционал ўзгаришлар орасида асаб ва юрак-қон томир тизимларининг 
бузилишлари хосдир. Гормонал ўзгаришларга боғлиқ ҳолда эндокрин 
безларнинг дисфункциялари ва модда алмашинувдаги силжишлар (гипер– ва 
гипотиреоз, семириш) содир бўлиши мумкин. Асаб, эндокрин тизимлар ва 
модда алмашинувининг ҳаддан ташқари зўриқиши илгари ўтказилган 
аллергик 
ва 
иммуннкомплекс 
касалликлар, 
сурункали 
кечган 
инфекцияларнинг кучайишига шароит яратади. Ушбу патология содир 
бўлишига ноқулай ташқи муҳит омиллари ҳам таъсир кўрсатади. 
Неонатология – бу педиатриянинг бўлими бўлиб, ҳаѐтининг дастлабки 
тўрт ҳафтасидаги боланинг ѐшга оид хусусиятларини ва касалликларини 
ўрганадиган фан. ХХ асрнинг иккинчи ярмида тиббиѐтнинг мустақил бўлими 
сифатида ажратилган. 
«Неонатология» ва «неонатолог» атамалари америкалик педиатр 
Александр Шаффер томонидан 1960 йилда таклиф этилган. Улар учта сўздан 
ҳосил бўлган: юнонча 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish