Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Таснифи

X қайта кўриб чиқилган КХТ кўра ажратилади: 
Р35.0. Оддий герпес вируси томонидан чақирилган туғма инфекция. 
Клиник манзараси

Неонатал 
герпес 
эктодермадан 
ривожланадиган 
тўқималарни 
шикастловчи тизимли вирусли инфекциядир. Оғирлик даражасига кўра у 
оғир даражадан енгил даражагача бўлиши мумкин. Ушбу касалликнинг 
қуйидаги клиник шакллари фарқланади. 
Янги туғилган чақалоқларда маҳаллий ГВИ (20-40%) шиллиқ-тери, 
жигар, церебрал, резидуал шакллари билан намоѐн бўлади. 
ГВИнинг шиллиқ-тери шакли юз, бўйин, тана, қўл-оѐқлар, шу 
жумладан қўл ва оѐқ кафтлари терисининг шикастланиши билан 
тавсифланади. Тошмалар элементлари одатда 2-6 ҳафта мобайнида пайдо 
бўлади ва характерли тизимли яллиғланиш реакциялари белгиларига эга 
эмас. Шиллиқ қаватлар шикастланганда жараѐнга деярли барча бўшлиқлар 
(оғиз, бурун, ҳалқум, кекирдак, бронхлар, ошқозон-ичак тракти, 
конъюнктива ва бошқ.) қўшилади. Рецидивлар ҳаѐтнинг биринчи 6 ой 
мобайнида ѐки ккечроқ юзага келиши мумкин. 
Жигар шакли маҳаллий туғма герпетик инфекцияда кўп учрайди. 
Жигарнинг жараѐнга қўшилиши йўлдош орқали зарарланганда дарвоза 


268 
венаси тизими орқали вируснинг бевосита жигарга тушиши билан 
тушунтирилади. 
Сариқлик биринчи кунларданоқ пайдо бўлади, кечиши тўлқинсимон 
характерга эга Гепатоспленомегалия қайд қилинади. Жигар асосан ўнг 
бўлаги ҳисобига катталашган, зич консистенцияга эга. Портал гипертензия 
симптомлари қайд қилиниши мумкин, геморрагик синдром қўшилади. 
Касаллик бошида сийдик оч ранг, нажас бўялган. Холестатик синдром 
кучайиб боришида нажас рангсизланади, сийдик рангги тўқлашади. 
Касаллик бошланиши дастлаб билвосита фракцияси ҳисобига, кейин 
эса холестаз натижасида бевосита фракцияси сабабли билирубин 
даражасининг ошиши билан бирга кечади. Ишқорий фосфатаза 2-3 марта 
ортади. Гипоальбуминемия ва гипогаммаглобулинемия ҳисобига умумий 
оқсил пасайиши характерлидир. Холестерин даражаси анча жиддий ортади. 
Церебрал шакли янги туғилган чақалоқларнинг учдан бир қисмида 
қайд қилинади. Бунда нерв тизимининг шикастланиши устун келади – 
некротик менингоэнцефалит. Чақалоқларнинг герпетик энцефалити жараѐнга 
кўпинча некроз жойлари ва кистозли бўшлиқларга эга пешона, тепа ва чакка 
бўлакларининг қўшилиши, субэпендимал кисталар шаклланиши ила миянинг 
диффуз шикастланиши билан тавсифланади. 
Интранатал инфицирланишда болалар ҳаѐтининг 18-25-кунларида 
касалланади. Клиник кўринишлари орасидан тортишишлар, уйқучанлик, 
кучайган қўзғалувчанлик, қўл-оѐқларинг тремори, овқатдан бош тортиш, 
экзофтальм, пирамидал йўллар шикастланиш белгилари кўп учрайди. 
Ҳарорат бошқарилиши бузилган. Тирик қолганларда МНТ томонидан оғир 
неврологик шикастланишлар бор бўлади. 
Резидуал шакли учун аъзоларнинг турғун дистрофик шикастланиши 
хос, авваламбор фиброз, склероз, чандиқланиш ҳисобига. 
Генерализациялашган шакл (20 дан 70% гача) ҳаѐтнинг 4-10-кунларида 
умумий аҳволнинг кучайиб борувчи ѐмонлашиши (адинамия, бўшашганлик, 


269 
овқатдан бош тортиш, қусиш, апноэ, тана ҳароратининг ошиши ѐки 
камайиши), микроциркуляциянинг ифодаланган бузилишлари билан намоѐн 
бўлади. Бунда жараѐнга висцерал аъзолар қўшилади, кўпчилик ҳолатларда 
жигар, буйрак усти безлари, юрак, ошқозон ости бези, деярли ҳар доим 
СДРнинг, герпетик пневмонит клиник кўринишлари билан бронх-ўпка 
тизими. Инфекциянинг патогномик белгиси бўлиб тер ива шиллиқ 
қаватларда везикуляр тошмалар ҳисобланади, аммо янги туғилган 
чақалоқларнинг 20% дан кўпида улар бўлмаслиги мумкин. Герпетик 
инфекциянинг генерализацияланган шаклида ўлим ҳолати 80-90% га, ѐки 
специфик герпесга қарши терапия бўлмаганда уларнинг ммутлоқ 
қийматларига етиб бориши умкин. 
МНТ шикастланиши билан кечадиган неонатал герпес шакли (60-70%) 
оддий герпес вируси, кўпинча ОГВ-II томонидан чақирилади. Унинг клиник 
симптомлари (кескин ифодаланган интоксикация, тана ҳароратининг 39-40 
°Сга кўтарилиши, босилиш, қўзғалиш, гипертензион-гидроцефалик ѐки 
талвса синдромлари, кома, гипорефлексия, ҳарорат бошқарилиши бузилиши 
ва бошқ.) кўпчилик ҳолларда ҳаѐтнинг 2-3-ҳафталарида ривожланади. 
Герпетик энцефалитли чақалоқларда бош миянинг турли шикастланиш 
шакллари аниқланади: кўп сонли бир ѐки икки томонлама кисталар, қоринча 
тизимларининг кенгайиши, камроқ ҳолларда кальцификатлар. 
Жигар шикастланиши генерализацияланган герпетик инфекциянинг 
етакчи симптомларидан бири ҳисобланади. Неонатал гепатит гепатомегалия, 
билирубиннинг 
бевосита 
фракцияси 
устун 
келган 
сариқлик, 
трансаминазалар, ишқорий фосфатаза ошиши билан тавсифланади. 
Неонатал герпеснинг атипик, ѐки субклиник шакли ҳам фарқланади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish