Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Ташхислаш
. Янги туғилган чақалоқлардаги хламидий инфекциясини 
ташхислаш мураккаб, сабаби касаллик ривожланишининг биринчи 
босқичларида касалликнинг клиник манзараси бола томонидан гипоксия 
ўтказилганлиги ва/ѐки туғруқ калла-мия ѐки орқа мия шикасти сифатида 
баҳоланади. 
Ташхис она томонидан инфекцион анамнезни, туғруқ йўлларидан 
олинган қирилмаларда элементар таначалар аниқланишидан, конъюнктивит
зотилжамнинг клиник кўринишлари, шунингдек лаборатор ва инструментал 
текширишлар маълумотларини солиштиришдан иборат. Текширилаѐтган 
намуналарда турли услублар билан қўзғатувчиларни бевосита аниқлашга 
асосланган. Лекин Романовский–Гимза бўйича бўяш бундай ҳолатда 
тестнинг сезувчанлиги ва спецификлиги жуда пастлиги сабабли кам 
ишлатилади. Иммунферментли таҳлил (ELISA), шунингдек бевосита 
иммунфлюоресценция қўлланилганда антитаначаларнинг титри (1:64) 
жиддий диагностик белги сифатида хизмат қилади. Хламидийли 
инфекциялар диагностикаси учун энг сезгир услуб бўлиб ПЗР ҳисобланади. 
Ишончли тасдиқловчи тест – бу серодиагностика. Уни қўзғатувчини аниқлаш 
билан бир вақтда олиб бориш керак. У қуйидаги реакцияларга асосланади: 
КБР, микроиммунофлюоресценция ва ИФТ. Ҳозирги вақтда тест-тизимларда 


249 
антиген сифатида хламидийлар учун специфик бўлган ЛПСнинг турга 
специфик рекомбинант фрагменти (r-ELISA; Medac) қўлланилади. 
Даволаш. Хламидияли инфекцияларни даволаш катта муаммо, сабаби 
дори воситаларининг қўзғатувчига таъсири қийин. Шунинг учун организмни 
тўлиқ санацияси учун антибиотикларни комплекс ҳолда максимал дозада 
узоқ вақт қўллаш зарур. Бундан ташқари, мембранани барқарорлаштирувчи, 
иммунитетни 
кучайтирувчи 
препаратлар, 
витаминлар, 
эубиотиклар 
ишлатилади. 
Этиотроп даво. Макролидлар: эритромицин, эритромицин аскорбинати 
дозаланган ҳолда (2050 мг/кг/кун), спирамицин – 100 мг/кг/кун тайинланади, 
10 кунан 14 кунгача вена ичига юбориш мақсадга мувофиқ, азитромицин – 5-
10 мг/кг кунига 1 марта 3 кун давомида, курс дозаси – 30 мг/кг. Chlamydia 
trachomatisга нисбатан 1– ва 2-авлоддаги цефалоспоринлар фаоллиги паст. 
Антибиотикларни ултратовушли ингалятор ѐрдамида ингаляция усули билан 
киритиш ҳам тавсия қилинади. 
Дезинтоксикацион ва десенсибилизацияловчи терапия.
Иммуномодуляторлар. Интерфероннинг паст даражасида интерферон 
индуктори – реаферон ѐки виферон (100 000-150 000 МЕ/1кг тана вазнига бир 
марта қабул қилиш учун) тайинланади. Улар физиологик эритмада ҳар 12 
соатда 2 марта интраректал киритилади (курс – 5 кун). 
Витамин Е (10% ли эритма) сут билан бирга оғиз орқали кунига 2-3 
марта 5 мг/кг дозада иммуномодуляторлар билан бирга қўлланилади. 
Кўз томчилари (колбиоцин), тетрациклинли, эубеталли ѐки 1% ли 
эритромицинли малҳамлар албуциднинг 20% ли эритмаси билан бирга (1 
томчидан кунига 3-4 маҳал). Конъюнктивит кечиши вақтида ишлатилади. 
Фурацилин эритмаси кўзларни ювиш учун қўлланади. 
Уқалаш. Физиотерапия. 


250 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish