Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ҳомила ва янги туғилган чақалоқ гемолитик касаллиги (сариқлик



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Ҳомила ва янги туғилган чақалоқ гемолитик касаллиги (сариқлик, 
шишли, камқонлик ва аралаш шакллари). 
Қорин ичи ривожланишининг 29 ҳафтасидан кейин ва/ѐки туғруқ 
вақтида антитаначаларнинг ҳомилага тушиши натижасида ривожланади. 
Касаллик шакли ҳомилага ѐки болага антитаначалар қандай қилиб ва қачон 
киришига боғлиқ: туғма ѐки постнатал, сариқлик, шиш ѐки камқонли 
шакллари. 
Сариқлик шакли энг кўп учрайди (90% ҳолатларда). Асосий клиник 
белгиси – бу сариқликнинг эрта пайдо бўлиши. 
Сариқлик ҳаѐтнинг биринчи соатларида ѐки кундарида пайдо бўлади. 
Сариқлик қанчалик эрта ривожланса, ЧГК шунчалик оғир кечади. Бола 
ҳаѐтининг 2-4-кунларига келиб сариқлик максимал ифодаланади. 
Беморларда жигарнинг ва талоқнинг ўртамиѐна катталашиши, 
ўртамиѐна камқонлик, тўқимларнинг пастозлиги қайд қилинади. 
Камқонлик шакли ЧГК мавжуд беморларнинг 10-20% дан камида 
учрайди. Резус-тўқнашувда у ҳомиланинг қон яратиш тизими индивидуал 
хусусиятлари (регенерация имкониятларининг камайиши) шароитида 
ҳомилага антитаначаларнинг унча катта бўлмаган миқдорининг узоқ вақт 
тушиши натижаси ҳисобланади. Тери ва шиллиқ пардалар рангпарлиги 
(туғилгандан камқонлик), унча ифодаланмаган гепатоспленомегалия билан 
намоѐн бўлади, систолик шовқин эшитилиши мумкин. Сариқлик йўқ ѐки 
жуузъийгина. Қон ўзанида билвосита билирубин даражаси ошиши билан 
билирубинли интоксикация ошиб боради, болалар ланж, адинамик бўлиб 
қолади, физиологик рефлекслар пасаяди. 
Антенатал даврда қорин ичи ривожланишининг 29-ҳафтасидан кейин 
ҳомилага антитаначаларнинг массив тарзда киришида янги туғилган 
чақалоқларда клиник жиҳатдан ҳомила истисқосига ўхшаш ЧГКнинг шиш 
шакли намоѐн бўлиши мумкин. 


210 
Ўзакли сариқлик билвосита билирубиннинг бош мия тўқимасига 
кириши билан боғлиқ, бу билирубиннинг кулранг модданинг, миячанинг, 
узунчоқ миянинг базал ганглийларида ва гипоталамик марказларида 
тўпланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида глиоз ривожланишига ва базал 
ҳамда субталамик ўзаклари нейронларининг парчаланишига олиб келади. 
Ўзакли сариқлик ЧГКнинг даҳшатли асорати. Миянинг билирубин билан 
шикастланишининг биринчи кўринишлари одатда ҳаѐтнинг 3-4-кунида, 
билвосита билирубиннинг қон зардобидаги миқдори максимал рақамларга 
етиб борганда (етилиб янги туғилган чақалоқларда билирубиннинг 400 
мкмоль/л дан ортиқ даражасида, чала туғилганларда ҳатто 150-170 мкмоль/л 
даражасида ҳам) қайд қилинади. Чала туғилганларда, етилмасдан янги 
туғилганларда ва асфиксияни, туғруқ шикастини, РДС ва бошқа оғир 
ҳолатларини 
бошидан 
кечирган 
болаларда 
мия 
ҳужайраларининг 
билирубиннинг токсик таъсирига сезувчанлиги анча юқори ва уларда 
билирубин интоксикацияси белгилари билирубиннинг кам даражаларида ҳам 
пайдо бўлиши мумкин. 
Ўзакли сариқликнинг кечишида 4 та босқич ажратилади. 
Билирубинли интоксикация белгиларининг – ланжлик, гипотония, 
гипорефлексия, патологик эснаш, қусишлар, қайт қилишлар, сўриш 
фаоллигининг пасайиши, бир оҳангдаги қичқириқ пайдо бўлиши. 
Ўзакли сариқликнинг анъанавий белгилари пайдо бўлиши (3-4 кундан 
кейин). Узоққа чўзилган апноэ, брадикардия, адинамия, спастик босқичлар 
(опистотонус, энса мушаклари ригидлиги, букилмайдиган спастик қўл-
оѐқлар, панжа муштчаларга қисилган) билан алмашинадиган арефлексия хос. 
Даврий равишда қўзғалиш, «мия» қичқириғи, «ботаѐтган қуѐш» симптоми, 
тортишишлар қайд қилинади. 
Ёлғон саломатлик даври (ҳаѐтнинг 3-4-ҳафталарида). Неврологик 
симптоматиканинг қайта ривожланиши содир бўлади: спастиклик камаяди, 


211 
ҳаракат фаоллиги ва шартсиз рефлекслар ифодаланганлиги яхшиланади. Бола 
соғайиб кетаѐтгандек таассурот пайдо бўлади. 
Неврологик асоратлар шаклланиш даври (ҳаѐтнинг 3-4-ойида). 
Экстрапирамидал издан чиқишлар, моторика ва эшитиш бузилишлари юзага 
келади. Хореоатетоз, шоллик, фалажлар, эшитишнинг карликгача пасайиши, 
руҳий-мотор ривожланишнинг орқада қолиши, болалар церебрал фалажи 
(асосан гиперкинетик шакли) шаклланади. 
Билирубинли энцефалопатия хавфини оширувчи омиллар: 
– гемолитик камқонлик; 
– 5-дақиқада апгар шкаласи бўйича баҳолаш бу ерда рақам бўлиши керак 
баллга тенг ѐки ундан кам; 
– кислород таранглиги 1 соат ва ундан кўп вақтда 40 мм сим. уст. дан кам ѐки 
унга тенг; 
– артериал қоннинг рН 1 соат ва ундан кўп вақтда 7,15 га тенг ѐки ундан кам 
(капилляр қоннинг рН 7,1 дан кам ѐки унга тенг); 
– ректал ҳарорат 35 °С га тенг ѐки ундан кам; 
– зардоб альбумини концентрацияси 25 г/л га тенг ки ундан кам; 
– гипербилирубинемия шароитида неврологик статуснинг ѐмонлашиши; 
– тарқоқ юқумли касаллик ѐки менингит. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish