Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги фарғона давлат университети


Оламнинг лисоний манзараси ҳамда француз ва ўзбек тилларида



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/91
Sana26.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#467261
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91
Bog'liq
РОЗАопа ДИССЕРТАЦИЯ охиргиси (Восстановлен)

1.3. Оламнинг лисоний манзараси ҳамда француз ва ўзбек тилларида 
“ёш” тушунчасининг гендер аспекти 
 
 
Олам лисоний манзарасини тушуниш ва ўрганиш методологияси
тафаккур категорияларининг тил категорияларига муносабати муаммоси 
билан боғлиқ. Тафаккур борлиқни акс эттиришнинг энг юқори шакли ва 
моддий оламни идрок қилишнинг қуроли, тил унинг моддий қобиғи бўлса 
ҳам, бу қобиқнинг замирида фикр мавжуддир. Амалий жиҳатдан, онг тил 
шаклида реал мавжуд, тил эса фикрнинг материал жиҳатдан кўринишидир. 
Бироқ, тил фақат тилнинг кўмагисиз шакллантирилган фикрларни қайд 
қилади ва уларни товушларда мустаҳкамлайди деб тахмин қилиш хатодир. 
72
Ўша манбаа. – Б. 39.
73
Д. Кацкова. Имена возраста в русском и словацком языках. Канд. дисс. ... филол. науки. – М.: 1987. – С. 7.
74
Ўша манбаа. – Б. 7.


36 
Тил шу тафаккур жараёнининг воситаси, бу жараённинг реаллигидир.
75
Тушунчалар, мулоҳазалар ва хулосалар шаклидаги тафаккур борлиқнинг 
нусҳасидир, аммо тил фонетиканинг, морфологиянинг синтаксиснинг ва ҳ.к. 
элементларнинг маълум қонунлари асосида ташкил қилинган мураккаб тизим 
бўлиб, уни борлиқнинг инъикоси деб аташ мумкин эмас. Шундай қилиб, тил 
физик олам билан бевосита боғлиқ эмас, у фақат тафаккур кўринишининг 
шакли бўлиб қолаверади.
Айрим тилшунослар
76
тил нафақат фикрни, балки ҳис-ҳаяжонни, 
хоҳишни, туйғуни ҳам ифода қилишига ва шунинг учун ҳам уни шу руҳий 
жараёнларнинг 
ифодаси 
деб 
ҳисоблаш 
мумкинлигига 
эътиборни 
қаратадилар. Туйғулар ва хоҳиш тил билан эмас, балки фикрлар ва 
тушунчалар орқали бевосита ифодаланади, чунки инсоннинг ғайриихтиёрий 
равишда қилган ҳар бир рефлектор реакцияси ҳам тил элементига айланиб 
кетмайди. Тилда эмоцияни ифодалаш учун характери бўйича ранг-баранг 
бўлган, бироқ бир хил даражада англанган (лексик, интонацион, грамматик, 
синтактик) шакллар мавжуд. Тил тизимига тартибга солинган шаклда 
киритилмаган фақат айрим товушларгина онгдан ташқари инсон 
туйғуларининг бевосита ифодаловчилари бўлиб қолади. Бу масалан, ундов 
сўзлардир.
Турли-туман тилларда гаплашувчи халқларнинг тафаккури моҳияти 
жаҳатидан умимийдир, демак, турли-туман тиллар айрим умумий белгиларни 
ҳам ўз ичига олишлари керак. Ҳар бир конкрет тил тараққиётининг ўзига хос 
хусусиятлари қадимийдир, бироқ улар тилнинг универсал категориялари 
чегарасидан умуман ташқарига чиқмайдилар. Бу умумийлик факти 
тилларнинг ўзларини ҳам, олам лисоний манзараларини ҳам қиёсий 
ўрганишни тақозо қилади.
Тафаккурнинг мантиқий категориялари ва тилнинг тузилиши 
муносабатлари муаммоларини муҳокама қилишда тилшунослик ва фалсафа 
75
Колшанский Г.В. Логика и структура языка. 3-е изд. –М.:Либроком. 2012. – С.16,18. 
76
Балли Ш. Общая лингвистика и вопросы французского языка. Изд-во иностранной литературы. – М.:1955. – 416 
с.//Ахманова О.С., Микаэлян Г.Б. Современные синтаксические теории. Изд-во Московского университета. – М.: 1963. – 
166 с. 


37 
тарихида ўз нуқтаи назарларидан фикр билдирмаган бирорта ҳам мактаб 
бўлмади. В. Гумбольдтдан тортиб то ҳозирги этнолингвистларгача олимлар 
тилларнинг фарқлари фактларини ва уларнинг инсон ва жамият руҳий олами 
билан ўзаро муносабатларини тушунтирадиган фаразларни илгари суришга 
интилдилар ва интилишни давом эттирмоқдалар.
Олам манзарасида “ёш” тушунчасини объектив равишда “замон” 
категориясидан ажратиб бўлмайди деб ҳисобланади. Вақт феномени 
инсоннинг олам манзарасида қиёс қилиб бўлмайдиган даражада иштирок 
этади: вақт сезиб бўладигандир, табиий жиҳатдан турли хусусиятлар ва 
ҳолатларнинг ўзгаришлари кўринишида мавжуд бўлади. Айнан табиий 
вақтнинг бўлаклари сифатида “ёш”, яъни муҳим ўзгаришларнинг даврлари 
қайд қилинади ва инсоннинг замондаги ўрни белгиланади. Шу сабабли “ёш” 
сўзи ўзининг ҳамма ҳозирги маъноларида инсониятнинг ривожланиши 
давомида олинган тажриба ва билимларни жамлайди ва тил соҳиблари 
томонидан “замон” феноменини тушунишга боғлиқдир. Мос равишда, “ёш” 
тушунчаси анча умумий бўлган “замон” категорияси доирасига киради ва 
олам манзарасининг бир парчасини акс эттиради, айни пайтда “ёш” сўзи бу 
парчанинг вербаллашувидир. 
Ю. Д. Апресян, Н. Д. Арутюнова, А. Вежбицкая, А. А. Зализняк, И. Б. 
Левонтина, У. В. Рахилина, Е. В. Урисон, А. Д. Шмелев, Е. С. Яковлева каби 
муаллифларнинг ишларида алоҳида ўзига хос лингвистик концептлар 
ажратиб кўрсатилади, улар мазкур тил учун хосдир ва иккита хусусиятга 
эгадир: улар мазкур тил ва маданият учун энг муҳим бўлган ғояларни ифода 
қиладилар ва шу тариқа мазкур олам манзарасини тушуниш учун “ҳал 
қилувчи” бўлиб қоладилар. 
“Замон” категорияси, демак, “ёш” тушунчаси ҳам оламнинг лисоний 
манзарасида энг муҳим бўлиб ажралиб туради. Т. В. Цивьяннинг 
таъкидлашича, улардан мазмун планида олам манзараси ташкил топади. Бу 
оппозициялар тўплами мос равишда ижобий ва салбий маъноларга эга бўлган 
бир-бирига қарама-қарши белгиларнинг жуфтлигини ўз ичига олади. Бу 


38 
оппозициялар вақтнинг таркиби (кун/тун, ёруғлик/қоронғилик, ёз/қиш ва 
ҳ.к.) ва турли аҳамиятдаги ижтимоий категориялар – ёш, генеологик, 
ижтимоий (эркакларга оид/хотин-қизларга оид, катта/кичик ва ҳ.к) кабилар 
билан боғлиқ.
77
Т. В. Цивьян замон категорияларини оламнинг антропоцентрик 
манзарасига киритади. Ҳисоблаш нуқтаси сифатида имманент, яъни 
ҳодисанинг ички хусусиятига хос бўлган, унинг табиатидан келиб чиқадиган 
вақт эмас, балки инсоннинг вақтдаги ўрни олинади. Вақт оппозициялари
ёруғлик/қоронғилик, кун/тун, шунингдек, “йил”, “аср” ва “давр” 
тушунчаларини 
концептуаллаштириш 
инсонга 
берилган 
муддатни 
тушунишга асосланган. Бунга асос бор: оламда инсон адекват мўлжал олиш 
учун ўзини мана шу дақиқада, мана шу жойда англаши керак. Инсон учун 
асосий вақт бирлиги сифатида (никоҳ орқали туғилгандан тортиб ўлгунига 
қадар унинг ҳаёти даври) ўз асри бўлса, вақт оттенкаси “чақалоқ”, “ёш йигит, 
ўспирин/вояга ётган қиз”, “эркак/аёл”, “чол/кампир”, “куёв/келин”, 
эр/хотин”, “бева киши/бева аёл” каби лексемаларда намоён бўлади. 
78
Ҳар қандай тилда олам манзараси тасаввурининг антропоцентрик 
характери унинг таркибига кирувчи тил бирликлари таркибини қиёслаш 
ҳамда вербаллашувининг ўзига хос хусусиятларини ажратиб кўрсатиш 
имконини ва беради.
Шу факт очиқ-ойдин кўриниб турибдики, “ёш” тушунчаси ўзининг илк 
англаниш босқичларида француз тили олам манзараларида умрнинг барча 
давомийлиги, узунлиги ва ҳатто боқийлигининг тасвири сифатида тасаввур 
қилиниб, “вақт” деб аталган тушунча билан тенглаштирилади.
Ҳозирги “ёш” ва “âge” сўзларининг изоҳлари таҳлили шундай 
хулосага олиб келадики, қиёсланаётган ҳар иккала тилнинг ҳам олам 
манзараларида улар маънолари жиҳатидан бир-бирига тўлиқ мос келади ва 
иккита умумий мазмун билан тўлади: 1) мавжудлик вақти, у кимнидир 
туғилган лаҳзасидан бошлаб яшалган йилларнинг сони ёки бирор-нарсанинг 
77
Циньян Т.В. Модель мира и её лингвистические основы. – М.: УРСС. 2005. – С. 15.
78
Ўша манбаа. – Б.122. 


39 
кўриниши, вужудга келиши, пайдо бўлиши; 2) тараққиётнинг маълум 
поғонаси, кимнингдир ёки ниманингдир олдинги ва кейинги даврлар 
оралиғидаги мавжудлиги. 
Кўп маъноларга эга бўлган “ёш” сўзини ифодаловчи ўзбекча ва 
французча сўзлар тегишли тилларда бир қанча синонимик қаторларга ёки 
парадигмаларга киради. Бу қаторларда ифодаланаётган ҳодисаларнинг турли 
жиҳатларини кескин ажратиб кўрсатувчи семантик синонимлар ҳам, бу 
ҳодисага ранг-баранг баҳовий тавсиф берадиган стилистик синонимлар ҳам 
мавжуд. Луғат таърифларини ва уларнинг ҳар бир маъносидаги синонимлар 
сонининг таҳлили маълумотларини солиштириб, ҳар иккала тилда ҳам 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish