Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/91
Sana26.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#467261
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   91
Bog'liq
РОЗАопа ДИССЕРТАЦИЯ охиргиси (Восстановлен)

âge 
adulte

majorité 
– катта ёш, балоғат ёши, вояга етиш, балоғат (Partonopeus de 
Blois), кейин (1260 йили) 
âge mûr
– балоғат ёши, болиғлик, балоғат, вояга 
(бўйига) етганлик (Ph. De Novare, Quatre 
âg
es de l’Homme). 1267 йилда инсон 
умри даври аналогияси бўйича “тарихий” давр маъноси пайдо бўлади.
57
Шу фактдан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, “ёш” тушунчаси ўзининг 
илк англаниш босқичларида француз тили олам манзараларида умрнинг 
барча давомийлиги, узунлиги ва ҳатто боқийлигининг тасвири сифатида 
тасаввур қилиниб, “вақт” деб аталган тушунча билан тенглаштирилади.
Олимларнинг фикрини ва ёш маъноли лисоний бирликларнинг абсолют 
кўпчилик қисми халқлар – тил соҳиблари томонидан халқ тажрибасига 
суяниб, инсон умрининг аниқ даврлари ҳақидаги илмий билимларсиз 
яратилганлиги фактини эътиборга олиб, ишимизда, ўрганилаётган тил 
бирликларининг семантикаси асосида, биз қуйидаги лексик-семантик 
гуруҳларни ажратиб кўрсатамиз: 
1. “Болалик ёши” маъноли фразео-семантик гуруҳлар ҳамда ўз ичида 
ўсмирлик ёшини тасвирлашга тегишли бўлган лексик бирликлар;
2. “Ўспиринлик” ёши маъноли лексик-семантик гуруҳлар; 
3. “Баркамоллик ёши” маъноли лексик-семантик гуруҳлар, уларга 
катталик ва баркамоллик ёшларини ёки баркамоллик ёшининг биринчи ва 
иккинчи даврини ифодаловчи лисоний бирликлар жамланган; 
4. “Кекса ёш” маъноли лексик-семантик гуруҳларда, чунки, 
биринчидан, “қарий бошлаган ёш”ни ифодаловчи тил бирликларининг жуда 
чекланган сони мавжуд, иккинчидан, бир қатор ҳолларда тил 
бирликларининг семантикаси бир вақтнинг ўзида “қарий бошлаган ёш” ва 
“кексалик ёши” тушунчаларини билдириши мумкин; 
57
Brunetto Latini, Li Livres dou Trésor. – New York: Garland Publishing, Inc., 1993. 


30 
5. Умумлаштирилган “ёш” семантикали лексик-семантик гуруҳлар. 
Ушбу лексик-семантик гуруҳга умуман ёш тушунчасини ифодалашга 
тегишли бўлган, ҳаётнинг ёш циклида кетма-кет турадиган иккита ёш 
даврини бирлаштирувчи, кексалик ва ёшликни қарама-қарши қўювчи 
лексемалар ва фразеологизмлар киради, чунки инсон билан боғлиқ жуда кўп 
ҳодисалар, кўпинча қатъий ва аниқ математик таҳлилга бўйсунмайдиган 
мураккаб ва бир маъноли бўлмаган гуруҳларга киради.
Ажратиб кўрсатилган лексик семантик гуруҳларнинг ҳар бирининг 
бевосита таҳлилига киришишдан олдин, кўрсатиб ўтамизки, уларнинг ҳар 
бирига ҳам сўз бирикмаси структурали, ҳам гап структурали (мақоллар, 
маталлар) бирликлар киради.
“Инглизча лексемаларнинг маъноси структурасида “жинс” ва “ёш” 
компонентлари” номли мақолада тадқиқотчи Л. И. Сидорова “жинс” ва “ёш” 
семали сўзларнинг бирга қўллана олиш муаммоси билан боғлиқлигига 
эътибор қаратади. Лексик материални танлашда муаллиф қуйидагиларни 
зарур деб ҳисоблайди: “а) луғатларнинг махсус белги-маркерлари (of a man, 
of a woman, of a child, female, male) бўлишини ҳисобга олиш; б) 
дефиницияларда бўлган tan, woman, young, old, male, female ва ҳ.к. 
кўринишидаги сўзларни эътиборга олиш; в) тадқиқ қилинаётган 
лексемаларнинг инглизча изоҳлари ва русча мувофиқлари компонент 
таҳлилини ўтказиш; г) луғат мақолаларида тегишли маркерларга эга 
бўлмаган, бироқ шахснинг жонли отлари бўлган лексемаларнинг бирга 
қўшила олишини таҳлил қилиш”.
58
Тадқиқотчи “ёш” компоненти кўпинча “жинс” компонентига ҳамроҳ 
бўлади ва лексик маънонинг структурасида “катта (бўйи етган)” / “бўйи 
етмаган” (“жуда ёш”) семалари билан тақдим қилинган деб ҳисоблайди: girl – 
вояга етган қиз (“женский + “бўйи етмаган”); boy – бола (“мужской + “вояга 
етмаган”).
59
58
Сидорова Л. И. Компоненты «пол» и «возраст» в структурезначений английских лексем // Филология. – Краснодар, 
1993. №2. – С. 6. 
59
Ўша манбаа. – Б.6. 


31 
Мақола муаллифи кўрсатиб берадики, “ёш” компоненти суффикслар 
ёки boy, girl каби элементлар кўринишидаги формал ифодага эга бўлиши 
мумкин. Суффикслар –kin, -let, -ling, -ette, -et. Масалан, lambkin – қўзичоқ, 
piglet – чўчқа боласи, lionet – арслон (шер) боласи. Бу суффиксларнинг 
семантикаси қуйидагича белгиланиши мумкин: кичкина, кичик размердаги, 
жуда ёш”.
60
Формал белгиларни қўрсатиб, тадқиқотчи ўз маъноларида “ёш” семаси 
бўлган аксарият кўпчилик лексемалар формал кўрсаткичларга эга 
эмаслигини таъкидлайди. Мақола муаллифи томонидан таҳлил қилинган 
материалнинг 90% материал (маъноси таркибига “жинс” ва “ёш” 
компонентлари кирувчи 1000 та лексема) отлардан ташкил топган. 
Тадқиқотчи шундай хулоса чиқарадики, ““мужской” ва “женский”, “катта 
(бўйи етган)” ва “бўйи етмаган” семалари белги ва ҳаракат категориал 
семаларига қараганда кўпроқ предметлик ва шахс категориал семалари билан 
бирга қўшилиб келади”.
61
Е. И. Бондаренко “Рус ва инглиз тилларида кекса ёшдаги шахсни 
атрибутив сўз бирикмалари билан ифодалаш” мақоласида кекса ёшдаги 
шахсларнинг ифода воситаларини таҳлил қилади: “Инглиз тилида аслида 
ягона восита... кекса ёш гуруҳи сифатидан ва тегишли отлардан ташкил 
топган сўз бирикмаси ҳисобланади. Бундай сўз бирикмаларини кўпинча 
барқарор сўз бирикмаларига киритадилар”.
62
Рус тилида номинациянинг тил 
имкониятлари хилма-хилдир: “русча “

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish