Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова


-§. Хом ашѐ танлаш муаммоси



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

 
8-§. Хом ашѐ танлаш муаммоси

Кимѐ фанининг ривожланиши билан хом ашѐ танлаш муаммоси илгари 
сурилади. У инсониятга ҳар хил хом ашѐ турларидан керакли маҳсулотлар ҳосил 
қилиш имконинн берди. Сиз кимѐнинг саноатда қўлланилиши билан танишар 
экансиз, ҳамма вақт бу танлаш муаммосига дуч келасиз. Хом ашѐ танлашда 
асосий мезон иқтисодий унумдорликдир. Бунга битта мисол келтирамиз. 1932 
йилда Ярославль шаҳрида биринчи синтетик каучук заводи ишга туширилди. Бу 
ва тез орада ишга туширилган бошқа заводларда хом ашѐ сифатида картошкани 
қайта ишлашда ҳосил бўладигап маҳсулот - этил спирт ишлатиларди. Ундан 
каталитик парчалаш йўли билан мономер - 1, 3-бутадиен олинар эди. Тез орада бу 
спирт ўрнига гидролиз ва синтетик спиртлар қўлланила бошлади, сўнгра эса 
спирт ишлатишдан умуман воз кечилди. 
Бутадиен ва бошқа мономерлар йўлдош газ ва нефть завод газлари 
компонентлари — бутан, бутилен ва бошқалардан олина бошланди.
Каучук 
ишлаб 
чиқаришнинг 
ривожланишида 
тўрт 
йўналишда 
муваффақиятларга эришилди: 
1) каучук ишлаб чиқаришни амалий жиҳатдан қулай бўлган катта хом ашѐ 
ресурслари билан таъминлаш; 
2) заводларни кўп сонли нефть ва қуврлар қуриш билан истеъмолчиларнинг 
талабларига мувофиқ жойлаштириш имконияти; 
3) турли таркибга, шу жумладан, хусусан қимматли хосса ларга ҳам эга 
каучуклар ишлаб чиқариш имконияти; 
4) каучуклар ва улар асосидаги маҳсулотларнинг кескин арзонлашуви. 
Келтирилган мисоллар кимѐвий ишлаб чиқаришнинг умумий қонуниятини — 
энг оддий ва шу билан бирга, энг қулай хом-ашѐ турларидан: табиий ѐнувчи 
газлар, нефть, сув ва ҳаводан кимѐвий ҳар хил ва жуда мураккаб маҳсулотлар 


24 
олиш мумкинлигини кўрсатади. 
9-§. Ҳаво — энг муҳим кимѐвий хом ашѐ 
Қандай маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хом ашѐ сифатида ҳаво ѐки ундан 
ажратиб олинадигаи кислород ва азотдан фондаланилади? 
Ҳаво ва сувдан фойдаланишга оид масалалар китобнинг олдинги бўлимида 
баѐн этилган; чунки, биринчидан хом ашѐнинг бу турлари жуда кўп кимѐвий 
ишлаб чиқаришларда ишлатилиши аниқ. Иккинчидан биз ер юзида ҳаво ва сув 
қолдиқлари чексиз, у бизнинг деярли иштирокимизсиз табиат томонидан 
берилаверади ва шунинг учун уни тежамасдан ишлатиш мумкин деб нотўғри 
ўйлашга ўрганиб қолганмиз. Кейинроқ бу фикрнинг хато эканлигига ишонч ҳосил 
қиламиз. Ер атмосферасида кислород миқдори чексиз бўлмасада, кўп. У ѐқилғи 
қазилмалари каби фотосинтез маҳсулотидир. Атмосферада кислороднинг 
миқдори камайиб кетиши эҳтимолдан узоқ бор нарса. Лекин ҳавонинг, 
ѐқилғиларнинг ѐниш маҳсулотлари ва кимѐвий чиқиндилар билан заҳарланиши — 
ҳозирги кунда инсониятга муқаррар хавф солмоқда. Ҳавонинг ифлосланиши 
ундан кимѐвий хом ашѐ сифатида фойдаланишда катта қийинчиликлар 
туғдирмоқда. Ҳаво умуман олганда, текин хом ашѐ эмас. Уни яхшилаб тозалаш ва 
ташиш учун энергия сарфлаш керак. Сульфат, нитрат ва фосфат кислоталар 
ишлаб чиқаришда оксидловчи реакциялар ўтказишда ҳаво кенг қўлланилади. н - 
бутанни оксидлаб сирка кислота, н-парафинлардан (С
10
— С
20
) — спиртлар - 
ювувчи моддалар ишлаб чиқариладиган хом ашѐ, этилендан — этилен оксиди ва 
ацетальдегид, алкилбензоллардан — осонгина фенол ва ацетон олиш мумкин. Бу 
реакцияларнинг деярли ҳаммаси каталитикдир.Демак, жараѐнда қўлланиладиган 
ҳаво катализаторларни заҳарловчи моддалардан, жумладан чангдан, намдан 
тозаланган бўлиши керак. Ҳаво—кислород, азот, неон, аргон ва бошқа газлар 
олинадиган хом ашѐ бўлиб, бўлардан кислород билан азот ҳозирги вақтда кимѐ 
саноатида жуда муҳим роль ўйнайди. Ҳаво ўрнига кислороддан фойдаланиш 
ишлаб чиқариш жараѐнларини анча тезлаштиради. Ҳаводан кислород ажратиб 


25 
олиш жараѐнининг назарияси жуда пухта ишлаб чиқилган ва саиоатда кислород 
ҳосил қилишнинг барча усулларини қиѐсий баҳолашга ѐрдам беради. 
Такомиллашган аппаратлар яратилган, катта қувватга эга агрегатлар қурилмоқда. 
Кислород билан бир вақтда азот ва бошқа моддалар ҳам олинмокда, бу иқтисодий 
жиҳатдан фойдалидир. Шунга қарамасдан ҳавони ажратиш учун энергия анча кўп 
сарф бўлгани учун саноатда кислород кўп ишлатилмайди. Бироқ, энергия 
сарфини 
камайтириш 
ҳисобига 
кислороднинг 
таннархини 
секин-аста 
арзонлаштириш ва кислороддан кенг фойдаланиш мумкин. 

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish