мавзу: 1865 йил июль генерал Черняев томонидан таклиф қилинган ҳужжат ва унинг мустамлакачилик моҳияти



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/57
Sana26.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#466273
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57
Bog'liq
manbashunoslik tarixshunoslik tarixij tadqiqot metodlari mutaxassisligining

 
 
 
 
 
 
 
 


- 121 - 
23-Мавзу. Марказий Осиёда тараққиёт учоқларининг табиий 
географик хусусиятлари 
 
 
Режа: 
1.
Таянч иборалар: 
Дарснинг мақсади: 
 
Асосий қисм: 
 
 
Назорат саволлари: 
Мустақил иш топшириқлари: 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


- 122 - 
24-Мавзу. Марказий Осиё этник харитаси: қадимият ва ҳозирги 
замон 
 
 
Режа: 
1.
Таянч иборалар: 
Дарснинг мақсади: 
 
Асосий қисм: 
 
 
Назорат саволлари: 
Мустақил иш топшириқлари: 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


- 123 - 
25-Мавзу. Марказий Осиё халқларининг этник мансублиги, 
маданий тарихий муштараклиги 
 
 
Режа: 
1.
Таянч иборалар: 
Дарснинг мақсади: 
 
Асосий қисм: 
 
 
Назорат саволлари: 
Мустақил иш топшириқлари: 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


- 124 - 
26-Мавзу. Социал антропология фанининг тарихий этнологик 
моҳияти 
 
 
 
 
Режа: 
1.
Таянч иборалар: 
Дарснинг мақсади: 
 
Асосий қисм: 
Улкан глобаллашув жараѐни, илм-фан ютуқларининг тезлик билан 
тарқалиши, турли қадриятларнинг умуминсоний негизда уйғунлашуви, 
цивилизациялараро мулоқатнинг янгича сифат касб этиши - табиийки 
ижтимоий фанлар, хусусан этнографиянинг назарий- методологик 
муоммоларига жиддий эътибор қаратишни тақоза этади. Бу эса методологик 
муаммоларга сифат жиҳатидан янгича ѐндашув баробарида, ўқув 
жараѐнларига этнос ҳаѐти ва фаолиятини ноанъанавий усулларда ўрганадиган 
замонавий 
фанлар 
―ижтимоий 
антропология‖, 
«этносоциология», 
―этнодемография‖ ―этнопедагогика‖, каби фанларга ҳам жиддий эътибор 
қаратиш мақсадга мувофиқдир. 
Мазкур фанлар кенг қамровли бўлиб, у инсон ҳолатининг барча 
жиҳатларини: ўтмиши, ҳозирги куни ва келажагини ўрганишда намоѐн 
бўлади. Шунингдек этноснинг жамиятдаги ўрни, тили ва маданияти ҳам 
унинг эътибори доирасидадир. Ижтимоий антропология доимий равишда бир 
маданият урф-одатларини мутлақо бошқа бўлган иккинчи бир маданият 
билан қиѐслаш натижасида маданиятлараро илмий қарашларни яратиб 
беради.
Марказий Осиѐ халқлари тарихи кафедраси талабаларига жорий 
этилган «Ижтимоий антропология: методологик асоси ва тадқиқот усуллари‖ 


- 125 - 
курси назарий фикрлар асосида, тарихийлик нуқтаи назаридан имкон қадар 
аниқ маълумотлар беришни кўзда тутади. Мазкур масала юзасидан нашр 
этилган А.Р.Рэдклифф- Брауннинг ―Ижтимоий антропология методи‖, 
Конрад Филлип Коттакнинг «Маданий антропология‖ асарлари ўқув курси 
учун асосий адабиѐтлар сифатида хизмат қилади ва ўзбек ижтимоий 
антропологияси мазмуни билан тўлдирилади. Бундай ѐндашув ушбу фаннинг 
умумбашарий асосларида ўзбек халқининг тарихий ўрнини белгилайди
Ўзбек этнологиси бир неча авлодларининг серқирра фаолиятига 
қарамасдан, МОда замонавий этномаданий жараѐнлар, этнослараро 
коммуникация, гендер масаласи, глобаллашув жараѐнида миллий 
хусусиятларни сақлаб қолиш омиллари билан боғлиқ баъзи назарий 
масалалар мунозаралигича қолмоқда. Масалан, МО халқларининг 
интеграциялашув жараѐнида турли этник гуруҳларнинг ўзаро мулоқатлари 
асосида янги муштарак этномаданий вазиятнинг юзага келиши, тез суръатлар 
билан ўсиб бораѐтган миграцион жараѐнлар туфайли этнос бирламчи 
маданиятининг деструкцияси (ўз маданият кўникмаларини йўқотиш) 
масалалари шулар жумласидандир.
Шу сабабли Тошкент Давлат шарқшунослик институти МОХТ 
кафедраси магистратура босқичи тингловчиларига жорий этилган 
―Ижтимоий антропология: методологик асоси ва тадқиқот усуллари‖ ўқув 
курсининг мазмуни, моҳияти ва вазифалари мазкур курс мавзуларини 
ѐритишда объектив назарий-методологик концепцияга асосланган ҳолда амал 
қилиши мақсадга мувофиқдир.
Бу курснинг ўқув жараѐнлари қаторидан жой олиши, тарихий 
илдизлари ва маданий, маънавий дунѐлари умумий бўлган МО халқларида 
бугунги кунда кечаѐтган мураккаб этник жараѐнларни ўрганиш, таҳлил этиш 
ва етарли билимларни ҳосил қилиш, ҳар томонлама етук кадрларни 
тайѐрлашнинг муҳим омилларидан биридир.


- 126 - 
Ўқув курсини ўтиш давомида семинар, рефератив ѐзма ишлар, рейтинг 
синовлари ва бошқа турдаги билимларни мустаҳкамлаш ва назорат 
шаклларидан фойдаланилади. 
Курсдан кўзланган асосий мақсад «ижтимоий антропология» методи ва 
тадқиқот усуллари ҳақида умумий маълумотларни беришдан иборат. 
«Ижтимоий антропология: методологик асоси ва тадқиқот усуллари» 
курсини ўқитиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 

―Ижтимоий 
антропология: 
методологик 
асоси 
ва 
тадқиқот 
усуллари‖курсининг мазмуни, моҳияти, илмий ва амалий асослари 
ҳақида маълумот берилади; 

«Ижтимоий антропология: методологик асоси ва тадқиқот усуллари» 
ўқув курсининг предмети, мақсад ва вазифалари, курснинг назарий ва 
методологик асослари ўрганилади; 

«Ижтимоий антропология: методологик асоси ва тадқиқот усулларида
эвалюцион мактаб методлари ва уларнинг тарихий таҳлили;

фандаги умумилмий методлар: тарихийлик (археологик ва ѐзма 
манбалар, ҳамда бирламчи маданиятни қайта тиклаш ва реконструкция 
қилишга асосланади) ва социологик (анкета саволлари ва итервьюлар); 

«Ижтимоий антропология » нинг махсус: дала тадқиқотлари ва
индуктив (жузий айрим фактлардан умумий хулосалар чиқариш) 
методлари; 

ижтимоий антропологиянинг қиѐсий ва кузатув (этнослар турмуш
тарзини бевосита кузатиш) методларидан иборат усуллари ўрганилади.

ўрганилаѐтган курснинг назарий-методологик асосларини ўрганиш ва 
маданиятнинг рамзий тизимлари ва тарихий босқичларини таҳлил 
қилиш; 

турли этник компонентлар маданияти ва уларнинг ўзаро алоқаларининг 
таъсир доираси тўғрисида
 
тасаввурга эга бўлиши; 


- 127 - 

араб турк, форс ва бошқа тиллардан ўрганилаѐтган халқлар
маданиятига оид маълумотлардан ўқув курси эҳтиѐжлари учун
билиши ва улардан фойдалана олиши; 

ижтимоий антропологияга оид илмий тадқиқот, илмий нашрлар, 
мақолаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш; 

ўрганилаѐтган минтақа халқлари маданий анъаналарининг умумий 
қонуниятлари ва босқичларини таҳлил этиш; 

турли этник компонент маданиятларини илмий ва тарихийлик 
принциплари асосида классификациялаш ва улардан фойдаланиш
малакасига эга бўлиш; 

ўрганилаѐтган халқлар ва уларга қўшни бўлган минтақа тарихи бўйича 
маҳаллий манбалар ҳақида маълумотларга эга бўлиши; 
Ўрганилаѐтган «Ижтимоий антропология: методологик асоси ва 
тадқиқот усуллари‖ фани асосий йўналишлардан бири бўлиб, 1 семестрда 
ўқитилади. Дастурни амалга ошириш учун ўқув режасида белгиланган 
Ўзбекистон тарихи, Марказий Осиѐ халқлари тарихи, этнография фанлари 
билан узвий алоқадорликда ва ўзаро боғлиқ . Бу фанлар билан алоқаси 
турлича бўлиб, уларнинг ҳар бири билан маълум муаммолар ва саволлар 
доирасидагина ўзаро муносабатга киришади, шу сабаб талабалар юқорида 
қайд этилган фанлар бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлари 
талаб этилади. 
Магистрантлар «Ижтимоий антропология: методологик асоси ва 
тадқиқот усуллари‖ фанини ўзлаштиришлари ва ўқув самарадорлигини 
ошириш жараѐнида, янги инновацион педтехнологияларнинг илғор 
усулларини тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фани ўрганишда дарслик, 
илмий адабиѐтлар, тарқатма маълумотлар, слайлар, тестлар ва хилма-хил 
кўргазмали қуроллардан фойдаланилади.Таълим жараѐнида интерактив 
методларнинг қўлланиши, талабаларни билимли, етук малакага эга 
бўлишларини таъминлайди. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish