Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


ҳар бир туман бўйича ўрганилиши керак бўлган уй  хўжаликлари сони қуйидаги формула бўиича аниқланади



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

 
ҳар бир туман бўйича ўрганилиши керак бўлган уй 
хўжаликлари сони қуйидаги формула бўиича аниқланади: 
 
 
УХСқУХ х 1%, 
бунда:
УХС 
– ҳар бир туман (шаҳар)да сўраб чиқилиши керак бўлган уй 
хўжаликлари сони; 
УХ –
туман (шаҳар)даги уй хўжаликлари сони; 
б) иккинчи босқичда
 
уй хўжаликлари ўрганиладиган аҳоли пунктлари 
аниқланади, бунда: 
• танлаб олинган аҳоли пунктлари ѐнма-ѐн чегараларга эга бўлмаслиги 
керак; 

туман марказлари ва улардан йироқда жойлашган аҳоли пунктлари 
мажбурий тартибда ўрганилиши керак; 

ҳар бир туманда камида 5 та аҳоли пункти (туман маркази ҳам шу 
жумлага киради) ўрганилиши керак; 

ҳар бир шаҳарда ѐнма-ѐн чегараларга эга бўлмаган камида 5 та маҳалла 
ўрганилиши керак. 
Аҳоли пунктларини танлаш туман (шаҳар) статистика бўлими билан 
келишган ҳолда Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан 
амалга оширилади; 
в) учинчи босқичда
 
ҳар бир аҳоли пунктида ўрганилиши керак бўлган уй 
хўжаликлари сони аниқланади; 
г) тўртинчи босқичда
 
аҳоли пунктларида (маҳаллаларда) мавжуд бўлган 
уй хўжаликлари рўйхатлари асосида ўрганилиши керак бўлган уй 
хўжаликларининг аниқ рўйхати аниқланади. 
 
5.2. Меҳнат фаолиятида инсон омили. 
 
Бир қарашдан, меҳнат тушунчаси нимани англатадиган саволнинг 
жавоби аѐндек, чунки ҳар биримиз бу тушунчага ҳар куни дуч келамиз. 
Бироқ иқтисодий адабиѐтларда меҳнат тушунчасининг аниқ ва бир хил 
маънодаги тўлиқ таърифини топиш анча мушкул вазифадир.
Кундалик сўзлашувимизда «меҳнат» сўзи бир неча маънога эга бўлиб, 
бу 
маънолар,биринчидан, 
ишлаб 
чиқариш 
қуроллари 
ѐрдамида 
кишиларнинг ҳаѐти учун зарур бўлган моддий ва маънавий бойликларни 
яратишга қаратилган инсоннинг мақсадга мувофиқ фаолияти сифатида
иккинчидан, иш ва машғулот сифатида, учинчидан, нимагадир эришишга 
қаратилган куч-ҳаракат сифатида, тўртинчидан инсоннинг фаолияти, иш 
натижаси сифатида изоҳланилиши мумкин. Шўролар даврида «меҳнат» 
тушунчасига инсоннинг ўз эҳтиѐжларини қондириш учун табиатдаги 
нарсаларни шаклан ўзгартириш ва мослаштириш тушунилади, деб талқин 
қилинар эди.


Меҳнат – инсоннинг муайян эҳтиѐжларини қондира оладиган ва ўзига 
керак бўладиган моддий ѐки маънавий неъматлардан иборат буюм, товар, 
хизмат, фан, маданият, санъат асарлари ва ҳоказоларни ишлаб чиқариш 
бўйича онгли, мақсадли ва тақиқланмаган фаолияти.
Ҳар қандай меҳнат жараѐни бир қанча шарт-шароитлар мавжуд 
бўлишини назарда тутади. Ушбу шарт-шароитлар гуруҳига меҳнат 
предметлари ва воситалари, меҳнат предметига таъсир этувчи усуллар
меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатнинг ўзи киради:
меҳнат предмети - инсон учун фойдали бўлган хоссаларни бахш этиш 
мақсадидаги меҳнат мажмуаси қаратилган, табиат буюми ѐки олдинданоқ 
меҳнат таъсири туфайли юзага келган буюм ѐхуд хизматлар кўрсатиш 
объекти;
меҳнат воситалари - ходим меҳнат предметига таъсир этишда 
фойдаланадиган ва унинг меҳнат қилиши учун зарур бўладиган жамики 
нарсалардир. Меҳнат воситалари жумласига меҳнат қуролларини ташкил 
этувчи асбоб-ускуна, дастгоҳ, машина, механизм, аппаратлар ва бошқа 
технологик ускуналар ҳамда меҳнат жараѐнининг амалга оширилишида 
фойдаланиладиган бино ва иншоотлар киради;
меҳнат предметига таъсир этиш усули – инсон фаолиятининг собит 
қадамлиги у ѐки бу ишни бажариш учун билим ва маҳорат бўлишини 
назарда тутади. Ҳаракатларни қатъийлик ва изчиллик билан бажариш, 
меҳнат предметига ўзгартиришлар киритиш ѐки унга янги хусусиятлар касб 
этиш, янги шакл бериш ва ўзаро жойлашишга ўзгартиришлар киритишни 
кўзлаб 
таъсир 
этиш 
усуллари 
йиғиндиси 
меҳнат 
фаолияти 
технологиясининг мазмунини ташкил этади;
меҳнатни ташкил этиш - муайян тарзда меҳнат жараѐнини тузиш ва 
амалга ошириш тартиби билан боғлиқ бўлиб, у ходимнинг меҳнат предмети 
ва қуроллари билан ўзаро таъсир тизимидан келиб чиқади;
меҳнатнинг ўзи эса инсоннинг меҳнат предметига у ѐки бу 
эҳтиѐжларни қондирадиган хусусиятларини касб этиш учун унга зарур 
воситалар ҳамда технологиялардан фойдаланган ҳолда инсоннинг 
ташкилотчилигига таянган онгли таъсир этиш жараѐнидан ташкил топади.
Масалан, металл ѐғоч, тери, газлама ва бошқалардан бирорта буюм 
ишлаб чиқаришда металл ѐғоч, тери, газлама ва бошқалар меҳнат предмети 
сифатида, уларни қайта ишлаш жараѐнида ишлатиладиган асбоб-ускуналар, 
бино ва иншоотлар меҳнат воситалари сифатида намоѐн бўлади. Буюмни 
тайѐрлаш жараѐни ишлаб чиқариш операциялари изчиллигини ва меҳнат 
предметига ишлов бериш усулларини билишни талаб қилади ва бу ўз 
навбатида ишлаб чиқариш технологиясининг вазифаси ҳисобланади. Ишни 
бевосита бажарадиганлар ўз иш жойларини ташкил этиш ва бир-бирлари 
билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини пухта ишлаб чиққан ҳолда ўз 
меҳнатларини ташкил этишлари керак.
Тўғри, қайсидир меҳнат жараѐни юқорида айтилган стандарт 
элементларнинг барчасига ҳам эга бўлавермаслиги мумкин. Масалан, киши 
кулолчилик корхонасида бир сиқим лойдан чойнак ясаса, у меҳнат 


қуролларидан, ўз бармоқларидан фойдаланади. Лекин ясалган чойнакни 
хумдонда тоблаб пиширса, хумдон меҳнат воситаси бўлади. Куй чалаѐтган 
созанда учун мусиқа асбоби меҳнат қуроли, нота қоғози эса меҳнат 
предмети бўлади. Педагог учун унинг ўқувчилари меҳнат предмети 
ҳисобланади, бунда у меҳнат қуролларидан бевосита фойдаланмаслиги 
мумкин. Лекин машғулотларга тайѐргарлик кўриш жараѐнида у маъруза 
матни тузади, турли кўргазмали материаллар тайѐрлайди ва бу билан 
меҳнат воситаларини яратади. Инсоннинг бутун ҳаѐти иш фаолияти ва 
фаолиятсизлик, яъни ҳаракатсизлик деб аталмиш пассив дам олиш
касаллик вақти, ухлаш пайти ва ҳоказолардан ташкил топган даврларидан 
таркиб топади. Фаолият кишиларнинг ҳаѐт тарзи шаклларидан бири бўлиб, 
у шундай жараѐнки, унда кишиларнинг жисмоний ва ақлий кучлари 
қайсидир эҳтиѐжларни қондириш учун ишга солинади. «Фаолият» 
тушунчаси «меҳнат» тушунчасидан кенгроқ тушунчадир. Меҳнат - 
фаолиятнинг бир туридир, лекин ҳар қандай фаолият ҳам меҳнат 
бўлавермайди.


Учинчидан, фаолиятни меҳнат ва номеҳнат қисмга ажратиш мумкин. 
Меҳнатни номеҳнат фаолиятдан ажратадиган асосий мезонлар:
Тақиқланмаган муносабатлар;
аниқ мақсадга йўналтирилганлик;
неъматларни яратиш, яъни бунѐдкорлик билан боғланганлик;
бошқаларга керакликдан иборат бўлади.
Кўрсатиб ўтилган тўрт қоидани кўриб чиқар эканмиз, уларни бир-
биридан фарқлаш лозим.
Яратувчи
Бунѐдкорлик ва яратувчилик билан боғланмаган
Бошқаларга керакли бўлган
Бошқаларга кераксиз бўлган
«Меҳнат» ва «иш» тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги. Ижтимоий-
иқтисодий турмушда меҳнат тушунчаси билан бир қаторда иш 
тушунчасидан ҳам кенг фойдаланилади. Аммо «меҳнат» ва «иш» 
тушунчалари бир хил ѐки тенг маъноли мазмунга эга эмас. Инсоннинг 
жамият ҳаѐтидаги яратувчилик роли, ижтимоий натижаларга дахлдорлиги 
туфайли меҳнат табиатан ижтимоий меҳнатдир. Зеро, аниқ меҳнат фаолияти 
айни пайтда шундай фаолият ҳамки, унинг давомида кишилар бир-бирлари 
билан муайян алоқа ва муносабатларга киришади. Шу боис меҳнат фақат 
инсоннинг ақлий физиологик ва ижтимоий фойдали фаолиятидир. «Иш» эса 
жисмоний маънога эга бўлган тушунча бўлиб, уни инсон ҳам, машина ҳам, 
ҳайвон ҳам бажариши мумкин. Меҳнат иш вақти билан ўлчанади. Иш эса 
натурал бирликлар - килограмм, метр, дона ва шу каби натурал 
кўрсаткичларда ўлчанади.
«Иш» меҳнат маҳсули бўлиб, у инсон фаолиятида «Меҳнат» билан 
тенглашган жараѐндир.

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish