project.gov.uz
08.05.2020
8
табиий ҳудудларининг муҳофаза қилинадиган ҳудудларида йўл-сўқмоқ тармоғи бундан мустасно.
Лойиҳада ишлатиладиган қоплама
тури чидамли, ишончли,
экологик тоза, сирпанмайдиган
бўлиши керак. Қоплама турларини танлаш уларнинг белгиланишига кўра амалга оширилади:
қаттиқ – ҳаракатланишнинг эҳтимолий энг юқори
юкламалари,
характери ва таркибини,
лойиҳалаштириш вақтида амалда бўлган ёнғин хавфсизлиги талабларини ҳисобга олган ҳолда;
юмшоқ – муайян турдаги ҳудудларни ободонлаштириш пайтида уларнинг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда (болалар ва спорт майдончалари, итларни сайр қилдириш
жойлари, сайр йўлаклари ва бошқа объектлар);
газонли ва комбинациялашган – энг экологик тоза варианти.
41. Қаттиқ қопламаларни қуруқ ҳолда ишлатиш коэффициенти камида 0,6, нам ҳолда камида 0,4
бўлган ғадир-будур юза билан ўрнатиш керак. Пиёдалар коммуникациялари ҳудудлари, ер усти ва
ер ости ўтиш жойлари, зинапоялар, биноларнинг кириш жойларининг эшик олдиларига қоплама
сифатида кафель, метлах плиткалари, сунъий ва табиий тошдан ясалган силлиқ ёки сайқалланган
плиталардан фойдаланилмайди.
42. Қаттиқ қопламаларда юзанинг, ер усти сувларини қочирилишини таъминлайдиган нишаблиги
кўзда тутилади. Ёмғир канализацияси тизими мавжуд бўлган сув ажратувчи қисмларда уни
камида 4%; ёмғир канализацияси тизими бўлмаса – камида 5% белгилаш керак. Юнг юқори
нишабликни транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиш шароитига қараб тайинланиши
керак.
43. Туман (шаҳар) жамоат жойлари ҳудудида барча тўсиқлар (йўлаклар, зинапоялар, дарахтлар,
кўчадаги ёритиш, маълумот берувчи ва техник воситалар, шунингдек, жамоат транспорти тўхташ
жойлари ва кўча кесишган жойлардаги пиёдалар йўлаги чеккалари) сезувчан қопламали чизиқлар
билан ажратилиши керак. Сезувчан қопламани тўсиқдан, кўчанинг четидан, хавфли жойнинг
бошланишидан, ҳаракат йўналишининг ўзгартириш жойи ва бошқалардан камида 0,8 м. масофада
бошлаш керак. Агар сезувчан қопламада эни 15 мм.дан ва чуқурлиги 6 мм.дан кўп бўлган
кўндаланг ариқча мавжуд бўлса, уларни ҳаракат йўналиши бўйлаб жойлаштирмаслик керак.
44. Қоплама ётқизилган жойда жойлашган дарахтлар учун, бошқа ҳимоя турлари (магистрал
панжаралар, бордюрлар, периметрли ўриндиқлар ва бошқалар) бўлмаган ҳолларда,
қопламаларнинг: шағал, майдаланган тош, газонли «ари уялари» каби ҳимоя турларини, уларнинг
танасидан камида 1,5 м. масофадаги радиусда кўзда тутиш зарур. Ҳимоя қопламаси пиёда
коммуникациялари қопламаси сатҳи билан бир хил ёки ундан баландроқ бажарилган бўлиши
мумкин.
45. Қўлланилган қопламанинг рангли ечими, шакллантирилаётган муҳитнинг ранги ҳисобга олган
ҳолда амалга оширилиши ке рак. Аҳоли пунктларининг жамоат жойларида эса – ушбу ҳудуднинг
рангли ечимлари концепциясига мувофиқ амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: