127
Агар битта ёки бир нечта бирлик сифат курсатгичларини меъёр (талаб)
даражасида бўлмаслиги қурилиш конструкциясини сифати пастлигидан, унда
нуксонлар борлигидан далолат беради.
Хар хил нуқсонлар қурилиш махсулотига
узининг хар хил таъсирини
курсатади. Одатда қўйидаги холатлар бўлиши мумкин:
•нуқсонни борлиги махсулотни уз йуналиши бўйича ишлатишга рухсат
бермайди, Сифат курсатгичларини меъёрий даражага етказишнинг техник илож
йуқ, иктисодий жихатдан максадга мувофик эмас. Бундай махсулот сифатсиз
(брак) деб тан олинади;
•
нуксонни борлиги махсулотни уз йуналиши буйича ишлатишга
йул бермайди, аммо таъмирлаб бошка йўналишда
ишлатиш мумкин, бу
иктисодий жихатдан максадга мувофик;
•
нуқсонни характери бу махсулотни ўз йуналиши бўйича ишлатишга
рухсат беради, аммо ишлатиш даврида харажатлар ошади, махсулотни сифати
(сорти) паст бўлади.
Бир катор авторларнинг фикрича махсулотнинг сифатига хар хил
босқичларнинг таъсири хар хил бЎлар экан. Масалан:
-лойиха хужжатлари -10-15%
-хом-ашё, материаллар - 30-40%
-мехнат ва технологик жараёнларни тўгри бажарилиши - 30-40%
-мехнатни ташкил этиш ва қурилишишлаб чикаришини бошкариш -15%
Бундан куриниб турибдики 30-60% сифатни паст бўлишига
сабаб сифат
курсатгичларини ёмон томонга узгариши экан. Айникса бу қурилиш - монтаж
ишларини бажаришда яққол кузга ташланади. Агар сифатсиз, нуқсонли темир-
бетон конструкциялари қўлланилса, бу на факат қурилишни бажариш даврида
қўшимча
харажатлар килишга олиб келади, балки эксплуатация жараёнига хам
таъсири бор.
Тахлиллар шуни курсатадики, охирги 15-20 йилда махсулот сифатини
ошириш буйича кўплаб ишлар, тадқиқотлар бажарилган, аммо бу ишлар факат
сифатини бошкариш тизимининг баъзи масалаларини ечишга қаратилган, алохида
қурилиш ташкилотлари ёки заводлари махсулотига қаратилган,
факат назорат,
ёки факат бахолашга қаратилган, муаммони тўлик ечишга қаратилмаган.Сифатни
тўлик бошкариш тизими урнига факат ахборот тўплаш билан чегараланиб қолган.
Эндиликда, қурилиш махсулоти сифатини ошириш , сифатни
бошкариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича СамДАКИ
“Курилишда менежмент” кафедраси профессор -ўкитувчилари изланишлар
олиб боришмокда.
Уларнинг ишларида технологик жараёнлар
урганилиб, технологик
жараёнларга таъсир утказиш оркали сифатли махсулот ишлаб чиқаришга
эришиш,
бу
билан
сифатни
бошкариш
тизимини
такомиллаштириш
муаммоларини ечиш вазифалари турибди.
Фойдаланиладиган адабиётлар руйхати:
1. "Корхоналар тугрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. - Т.:
Адолат, 2000
128
2. И. Каримов. «Жахон молиявий иктисодий инкирози, Ўзбекистон
шароитида уни бартараф этишни йуллари ва чоралари». Тошкент. Ўзбекистон.
2009 йил.
3.Суюнов А. Модернизация систем управления качеством продукции в
строительном
комплексе Узбекистана. Монография. –Т.:
«Фан
ва
технология», 2011. -124с.
Do'stlaringiz bilan baham: