Муҳаббатнинг мангу



Download 8,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/30
Sana19.02.2022
Hajmi8,77 Mb.
#459436
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
65 Muhabbatning mangu ertagi

МУҲАББАТ
I
Узоқ, энтикиб ўпишдилар. Қизнинг соч толалари 
Тиркашнинг юзига тегиб турар, алланечук нота-
ниш, аммо тотли ис анқир, унинг бутун вужуди таранг 
тортилиб, оёқлари титрар, қизнинг ҳам ел калари би-
линар-билинмас силкинаётганини ҳис қилиб турарди. 
Тўсатдан қиз силтаниб қаддини рост лади-ю, зарб би-
лан итариб юборди уни. Тиркаш лайлак қилиб қў-
йилган аравага суяниб қолди. У ҳамон ўзига келолмас, 
аллақандай ички бир тўлқин борган сайин қаттиқроқ 
жўш урарди.
– Дадам сўйиб ташлайди, – деди қиз тўзиб кет-
ган сочларини кафти билан текисларкан. Аммо дада-
сидан ҳеч қачон ҳайиқмаганлиги, бундан кейин ҳам 
ҳайиқмаслиги унинг овозидан билиниб турарди.
Тиркаш аравадан уч-тўрт қадам нарида, май салар 
устига ташлаб қўйилган бир парча намат устида ухлаб 
ётган чолга қаради. Чол ола-була хуржунга бошини 
ташлаб, оёқларини керганича, чалқанча ётар, қоронғида 
юзи аниқ кўринмасди. Ундан ҳам нарироқда бир туп 
дўлананинг тўкилган хазонини шитирлатиб, шарпадай 
қоп-қора эшак ўтлаб юрарди.
Тиркаш қаддини ростлаб, қизга тикилиб қолди. 
Унинг катта-катта кўзлари ёниб турар, узун-узун 
киприклари, қирра бурни қоронғида янаям жозибали 
кўринар, Тиркаш ҳали ҳам ҳаяжонини босиб ололмас 
эди. Икковлари анчагача жимиб қолишди. Арслонбоб 
тоғининг чўққиси ёниб кет ди. Зум ўтмай дум-думалоқ 
тўлин ой чиқди. Чор атрофга нур аралаш сукунат сели 


10
қуйилгандай, ҳаммаёқ жимжит бўлиб қолди. Япроқлари 
тўкила бошлаган дўлана соядай қорайиб кўринар, ҳавода 
хазон, ғўзапоя иси анқирди.
Қиз сочини қайтадан ўриб, орқасига ташлади. Тир-
кашнинг ёнига келди-да, ниҳолдай нозик гав дасини эгиб, 
арава ичидан пахталик нимча олиб кийди. Тиркашга 
бир қараб қўйди-ю, оёқларини осилтириб, аравага ўти-
риб олди. У энди ҳамма нарсани унутгандай, Тиркашни 
кўр маёттандай эди. Бошини баланд кўтариб, ойга тикилиб 
ўти 
рар, чеҳ 
расида бепарволик кўриниб турарди. Бояги 
тўлқин яна жўш уриб кетди. Тиркаш нима қилаётганини 
ўзи ҳам сезмай, тиз чўкиб, қизнинг оёқларидан маҳкам 
қучоқлаб олди.
– Дилор, кетма. Илтимос қиламан, ялинаман... – У 
қизнинг тиззасига бош қўйди. Негадир шу топда қизнинг 
қўллари сочини силашини кутар, орзу қиларди. Дилор 
эгилиб унинг елкасидан итарди.
– Кет бу ердан!
– Тушунсанг-чи, ахир, қаёққа борасан?! Нимага 
борасан? – Тиркаш қизнинг оёқларини маҳкамроқ 
қисиб илтижо билан бош чайқади. – Йўқ дема, Дилор. 
Иккаламиз бирга ишлаймиз. Сен нимани хоҳласанг...
– Кет, мен ухлайман! – Дилор тағин унинг елка сидан 
итарди.
Тиркаш қизнинг чимирилган қошларига, қатъият 
билан қимтилган лабларига қараб, энди гапириш 
ортиқча эканини тушунди. Аста қаддини ростлаб, 
бошини қуйи солди. Ўзига ҳам эриш туюлган паст, ўкин 
овозда пичирлади:
– Кетиб қолманглар, тонготарда келаман.
Шартта бурилди-да, тасмадай оқариб ётган туп 
роқ 
кўчадан соясини босиб, чопиб кетди. Ой коптокдай 
сакраб-сакраб унга эргашиб келаётгандек бўлар, 
қишлоқ томондан итларнинг акиллагани эшитилар, 
сой шовиллар эди. Қир устига чиққанида олд томон дан 
қишлоқ чироқлари кўринди. У тўхтаб қолди. Орқасига 


11
бурилиб қаради. Пастлиқда, йўл ёқасидаги ўша бир туп 
дўлана қорайиб кўринар, Дилор ҳам, отаси ҳам дарахт 
кўланкаси тагида қолиб кетганди.
Тиркаш тез юрганидан нафаси қисиб, терлаб кетганини 
энди сезди. Кўйлагини ечиб елкасига ташлади-да, тағин 
қишлоқ томонга қаради. Кат та йўлдан нур занжири билан 
боғланиб қолган дай қатор-қатор машиналар ўтиб борарди. 
«Пункт га пахта олиб кетишяпти», деб ўйлади у. Бирдан 
кўнг 
ли чўкди. «Йўқ! – деди у пичирлаб. – Ҳеч қаёққа 
бормайман. Бормайман! Уйга ҳам, Дилор нинг олдига ҳам. 
Ҳеч нима керакмас менга, ҳеч нима!» У кўйлагини ерга 
ташлаб, қуриб, сарға йиб қолган кўкатлар устига ўтирди. 
«Нима бўляпти ўзи? Қаёқданам шу қизни учрат 
дим?! 
Наҳотки энди ҳамма нарсадан – уйим, қишлоғим, отамдан 
айрил сам? Наҳотки энди Тентаксойдан бир умр бош олиб 
кетсам? Нима бўляпти ўзи?» У диққат билан қулоқ сола 
бошлади. Бу сафар сойнинг шовиллаши аниқ эшитилди. 
Кейин хўрозлар чў зиб-чўзиб қичқира бошлади. Эҳтимол, 
уларнинг ҳов лисидаги тождор хўроз ҳам қўноқда туриб 
бўйнини чўзганча жўр бў лаётгандир. Эҳтимол, Қосим 
ота хирмондан қайтиб, унинг келишини кутиб, супада 
нос чекиб мудраб ўтиргандир.
Тиркашнинг хаёлида Қосим отанинг оппоқ қоши 
остидан ўйчанлик, мулойимлик билан боқиб турган 
кўзлари, сўлғинроқ, аммо нуроний юзи, чўққи соқоли 
жонланди. Шу кўзларнинг нурини олган Тиркашнинг 
ўзи эмасмикин? Шу соч-соқолга қиров қўндирган Тир-
кашнинг ўзи эмасмикин! Ахир уни одам қилган, ота ўр-
нида ота бўлган киши шу эмасмиди?.. Тиркашдан бошқа 
суянчиғи борми унинг...
Кошки эди, Тентаксойга ўша эски арава кириб 
кел маган бўлса... Кошки эди, Тиркаш шу аравада ке-
лаётган лўли қизни – Дилорни кўрмаган бўлса... Тир каш 
бирданига ўрнидан сакраб тургиси, қишлоқ томонга 
югуриб кетгиси келди. Лекин қачонлардир гўдаклик хо-
тирасига маҳкам ўрнашиб қолган, унутилаёзган соғинч 


12
бир туйғу устун келди-ю, чалқанча ётиб олди. Ой ҳаволаб 
кетган, қатлам-қатлам куз булутлари оҳиста сузиб ўтар, 
намхуш тупроқ иси анқир эди.
II
Бу воқеага анча йил бўлиб кетган. Анча йиллар... 
Тиркаш эсини танибдики, шу тупроқ вояга етказди 
уни. Дунёга қайси куни келганини, отаси ким, она 
-
си ким эканини ҳалиям билмайди. Тўрт-беш ёшида 
одам ажратадиган бўлиб қолганида лўлилар чо дирида 
кўрди ўзини. Ота-онаси аллақачон кўз юмиб кетганини 
шулардан эшитди. Ҳаммага эрга шиб юр гани учун Тиркаш 
деб чақиришаркан уни. Улар Тир 
кашни қўлма-қўл 
кўтариб катта қилишибди... Тиркаш ҳам шу лўлилардан 
биттаси эди. Ярим ке 
чагача чилдирма чалиб, базм 
қилишни, қизил кўй лагининг этагини ҳилпиратиб рақс 
тушишни ҳеч нимага алишмайдиган хотинларнинг 
ҳаммаси унинг онаси эди. Гулхан атрофида давра қуриб 
ўтир ган лўлиларнинг ҳаммаси ота эди унга.
Ҳазин қўшиқлар оғушида мудраган оқшомлар, ой 
нурига ғарқ бўлган осмон... 
Тиркаш дунёга келиб энг аввал шуларни кўр ганди. Кун 
ботар-ботмас уларнинг элати кўкаламзор бир ерга чодир 
тикар, Тиркаш кўкатлар устига чалқанча тушиб оларди-
да, чилдирманинг гумбирлашига, қув ноқ қаҳқаҳаларга 
қулоқ солиб ётар, гулхан атро фида лип-лип айланаётган 
соялардан кўзи тиниб ухлаб қоларди.
Эрта тонгда одамларнинг ғовур-ғувури, эшак 
ларнинг 
ҳанграшидан уйғониб кетарди. Шуд рингдан ҳўл бўлиб 
кетган жингалак сочларини си 
лаб ўрнидан турар, 
увушиб қолган қўлларини уқалаб-уқалаб қўярди. Яна 
ўша узун-узун йўллар бошланарди. Дунёда йўлларнинг 
нега шунчалик кўплигига унинг ақли етмас, лўлилар 
элати бўлса бир зум ҳам тўхтамас, қаёққа кетишаётганини 
ҳеч ким билмасди. Тиркашнинг сўнгсиз-ниҳоясиз йўл-


13
лари Тентаксойда тўхтади. Баҳор оқшомларидан бирида 
лўлилар элати шундоққина сойнинг бў йига, тошлоқ со-
ҳилга чодир тикди. Тентаксой сон-саноқсиз оролчалар 
ҳосил қилиб ҳайқирар, осмони фалакка марварид со-
чарди. Тиркаш ўшанда етти-саккизларга бориб қолган, 
тишлари бир марта тў килиб чиққан эди. Кун бўйи йўл 
юравериб чар ча ганиданми, ҳаммадан олдин ухлаб қолибди.
Тонготарга яқин энтикиб уйғониб кетди. Уйғонди-ю, 
тўлқинлар кетма-кет урилиб, сув қаърига тортиб 
кетаётганини билиб чинқириб юборди. Аммо ово зини 
ўзи ҳам эшитолмади. Оғзига сув тўлиб ўқчий бошлади. 
Сой даҳшатли гулдуросдан титрар, еру кўк қоп-қора 
тўлқинларга кўмилган эди. Тиркаш сувдан қалқиб чиқиб, 
қоп-қора осмонни сўнгги марта кўрди-ю, типирчилаб 
чўкиб кетди.
У кўзини очганида бошига эгилиб турган но таниш 
кишини кўрди. Элатида бундай одам йўқ эди. Бошига 
кўк духоба дўппи кийиб олибди. Юз лари қизариб кетган, 
оқ оралаган мўйлови ҳўл бўлиб, чўққи соқолига ёпишиб 
қолибди. У жиққа сув кўйлагининг этагини қайириб, 
Тиркашнинг пе шанасини артди.
– Отинг нима, ўғлим?
Тиркаш ўзини шу одам сувдан олиб чиққанини энди 
тушунди.
– Кетаман!
У ўрнидан турмоқчи бўлган эди, мажоли келмади. 
Нотаниш киши унинг устига кўрпа ташлади.
– Элатларинг кетиб қолишди. Сени аллақачон 
ўлдига чиқаришган бўлса керак. – Нотаниш киши чуқур 
хўрсинди. – Сел ёмон қутурди-да! Тентаксой шунақа ўзи. 
Ҳар баҳорда жиловини йўқотиб қўяди.
Тиркаш бегона уйнинг гулдор қоғоз ёпиш тирилган 
шифтига тикилиб ёта-ёта кўзлари илинди.
...Бу воқеага анча йил бўлиб кетган... Анча йиллар...
Агар уч кун аввал қишлоққа яна битта лўли арава 
кириб келмаганида, агар Дилорни кўрмаганида, қиз 


14
кетаман деб туриб олмаганида, ўша дамларни эслаб 
ўтирмасди.
III
Қуёш уфққа лаб босди. Кичкина шалақ арава тупроқ 
йўлдан имиллаб борар эди. Қора эшак чил лакдай ингичка 
оёқлари билан тупроқ чангитиб, аравани судраб борар, 
ғилдираклар нола чеккан каби ҳазин ғийқилларди. 
Аравада ўтирган чол нинг ингичка, буришиқ бўйнидаги 
чуқурчаси, оқ оралаган сочи Тиркашга кўриниб турарди. 
Дилор нинг отаси ҳеч қаёққа шошилмаётганини шама 
қилгандай эшакни қистамас, бошини ташлаб, муд-
раб борарди. Эрталабдан бери чол Тиркашга бир оғиз 
ҳам гапирмади. Фақат аҳён-аҳёнда милки қиза 
риб 
кетган кўзлари билан унга синчиклаб қараб қўяр, яна 
индамасдан тескари қараб оларди.
Араванинг кетида Тиркаш билан ёнма-ён келаёт ган 
Дилор унга қараб жилмайиб қўяр, аллақаёқдан синдириб 
олган тол хивичи билан йўл четидаги гиёҳларни савалаб 
борарди. Унинг шапалоқ гулли қизил куйлаги шафақда 
ловиллар, ўзи ҳам ўт бўлиб ёниб кетаётгандай кўринарди. 
Тиркаш шу топда қизнинг нима ўйлаётганини билолмас, 
ам мо бир кўзини сал қисиб, истеҳзоли, жозибали жил-
майишидан ўзининг гўзаллигидан, йигитни эргаш тириб 
келаётганидан мамнун эканлигини кўриб турарди.
Қуёш ер ортига юмалаб кетди. Оқшом шамоли уфқда 
ёниб турган шафақ алангасини пуфлаб ўчир ди. Ҳамон 
ғилдираклар нола чекар, шалақ арава тепаликка чиқиб 
борарди.
Тиркаш қишлоқдан чиқиб кетаётганида ҳозир гидек 
кўнгли ғаш бўлишини ўйламаганди. У Қосим отанинг 
кўзига кўринишдан қўрққан, Тентаксойдан чиқиб 
олгунча таниш шофёрларнинг учраб қоли шидан юрак 
ҳовучлаб турганди. Йўқ, ҳеч ким учра мади... У Дилорни 
энди ўзиники деб ўйлар, шу қиз учун дунёнинг нариги 


15
чеккасигача боришга ҳам тайёр эди. Лекин қишлоқдан 
узоқлашган сайин унинг қадами секинлашар, ўзи 
қилаётган гуноҳини энди тушунаётгандай бўларди. Гўё 
кимдир кўзга кўринмас нозик, жуда нозик иплар билан 
уни Тентаксойга боғлаб қўйгану, бу иплар борган сайин 
таранг тортилар, яна бир қадам юрса, узилиб кета-
ётгандай бўларди.
Шалақ арава тепалик устига чиққанда тўхтади. Тир-
каш тағин бурилиб орқага қаради. Пастда қиш 
лоқни 
тасмадай ўраб олган сой ялтиллаб кўринар, аммо уйлар 
кўзга ташланмас, қуюқ дарахтзор устига оқшом шарпаси 
қўнганди. Узоқда – катта йўл устида қуюқ чанг кўринди.
– Пода қайтяпти, – пичирлади у. Бирдан кўз ўнги 
қоронғилашиб, хотиралар қуюнидан боши айланиб 
кетди.
Бир вақтлар ўзи ҳам каттакон тарғил сигирни тонг-
саҳарда подага қўшиб юборар, кечқурун сигирнинг 
ўзи эшикдан маъраб кириб келарди. Сигирни қўшни 
келин соғиб берар, Қосим отанинг кампири ўлиб 
кетган, сўққабош эди. Чолнинг ўзидан бошқа овунчоғи 
йўқлигини, унинг умиди ёлғиз Тиркашдан эканини 
эндигина тушундику.
Ўша, сувдан олиб чиққан йилиёқ Қосим ота унга 
папка, «Алифбе» олиб берган, Тиркаш мактабга қатнай 
бошлаган эди. Тонг-саҳарлаб шудринг қўн ган далалардан 
мактабга югурганлари, ёзлари колхоз боғида болалар 
билан узум узишгани, бултур ўнинчини битирганида 
мактабда ўтказилган кеча унинг хаёлида жонланди-ю, 
юраги гупиллаб уриб кетди.
Тиркаш куз кечалари хирмонда ишлашни яхши 
кўрарди. У баланд хирмон устига чиқиб, чалқанча 
ётиб олар, назарида осмон борган сайин пастлашиб 
тушаётгандай бўлар, пахтанинг елкаларига илиқ қина, 
юмшоққина ботиши ҳам, салқин шамолдан жунжикиб, 
сесканиб кетиши ҳам – ҳамма-ҳаммаси жуда лаззатли 
эди.


16
У роҳат қилиб ётганида пастдан машинанинг бўғиқ 
овози эшитилар, кабина эшиги тарақлаб очиларди.
– Ухлаб қолдингми, ҳой лўли!
Тиркаш шофёрларнинг қўполлигига парво қил 
-
мас, ўзини шу қишлоқнинг бир ўзбеги, бир фар занди 
ҳисобларди. У хирмон устидан сакраб ту 
шарди-да, 
кузовга паншаха билан пахта ортарди...
Кейин тракторчига шогирд тушди. У омочларни 
тўғрилаб борар, палахса-палахса бўлиб кўчаётган тупроқ 
иси, керосин ҳиди маст қилиб қўйгандай боши айланиб 
кетар, моторнинг гувиллаши ҳам, трактор атрофида 
парвонадай айланаётган қарғаларнинг қағиллаши ҳам 
гаштли туюларди унга.
Йигит ўша тупроқ исини, баҳор қўнғироғидан 
уйғонган ернинг илиқ нафасини, Тентаксойнинг тишни 
қамаштириб юборувчи муздай сувларини ҳеч қачон, 
ҳеч нимага алишмаслигини, алиша олмаслигини энди 
тушунди. Тушунди-ю, тишлари ғижирлаб кетди.
...Тиркаш елкасига келиб тушган хивич зарбидан 
сесканиб кетди.
– Юрмайсанми?
Дилор бир қўлини биқинига тираб, бир қў лида хивич 
ўйнатиб жилмайиб турарди. Атроф қо 
ронғилашиб 
қолган, шалақ арава аллақачон пастга тушиб кетганди.
Дилорнинг ҳокимона жилмайиб туриши ҳам, ўтдай 
ёниқ кўзлари, қирра бурни ҳам биринчи мар та хунук 
кўриниб кетди унга.
– Туртмасдан гапир! – деди у бўғилиб. Ғазабдан юз-
лари ловиллаб кетганини ўзи ҳам сезиб турарди.
– Бечора ошиқ! – Дилор бирдан қаҳ-қаҳ уриб ку-
либ юборди. Сукунат чўккан адирлар устидан оқшом 
шарпасидай сирли, бўғиқ акс-садо келди. Тир каш бир 
силтаниб қизнинг хивичини тортиб олди
да, майда-
майда қилиб ерга отди. Дилор ҳеч нима бўлмагандай 
ҳамон жилмайиб турарди.
– Қишлоққа қайтамиз! – Тиркаш жуда муҳим, азиз 
бир нарсани тушунтирмоқчи бўлгандай, қизнинг елка-


17
ларидан ушлаб ўтинч билан силай бошлади. – Илтимос, 
Дилор, йўқ демагин! Кетишимиздан нима фойда, қаёққа 
борамиз? Жон Дилор, хўп дегин, – у бирдан қизни бағрига 
босиб шивирлай бошлади: – Тентаксойга қайтамиз. У ер да 
менинг отам, ўртоқ ларим, тракторим бор, биласанми, 
– у негадир бў 
ғилиб кетди. Томоғига тиқилиб қолган 
илиқ бир нарсани ютиб аранг шивирлади, – биласанми, 
Дилор, у ерда менинг... менинг ватаним бор. – Қизнинг 
соч толалари яна юзига тегиб кетди. Яна ўша, кишини 
маст қилиб юборувчи майин ис гуркиради. – Дилор, хўп 
дегин, битта хўп дегин...
Қиз силтаниб чекинди. Энди у жилмаймас, кўзлари 
ўт бўлиб ёнарди.
– Ҳеч ким сени судраб кетаётгани йўқ. Ўзинг келяп-
сан, – у бирдан чинқириб юборди. – Сен лўли эмассан, 
анқовсан! – кейин кўзлари қисилиб киноя билан овозини 
пасайтирди. – Ким қўйибди сенга дуч келган қизга эргашиб 
юришни? Бор, қишлоғингга боравер! Сен билан ишим йўқ. 
Мен билан ҳам ишинг бўлмасин!
Дилор тупроқ йўлдан пастга қараб чопиб кетди. 
Тиркаш унинг шамолда ҳилпираб узоқлашиб бо раётган 
кўйлагини кўриб турар, аммо нима бўлаёт ганига ҳали 
ҳам тушунолмасди. У бир нафас икки ланиб турди-да, 
қизнинг кетидан югурди. Тепанинг ярмига борганда, 
ҳаллослаб етиб олиб, қўлидан тортди.
– Дилор!
– Қоч! – қизнинг кўзлари нафрат билан ёниб турарди.
– Кетма, Дилор!
– Қоч, лайча!
Бирдан Тиркашнинг вужуди музлаб қолди. Боя-
ги қайноқ ҳислар ўрнини аллақандай ёввойи куч 
эгаллади-ю, тарсакилаб юборди уни.
– Йўқол! – деди хириллаб, – йўқол!
У Дилорнинг кафти билан юзини ушлаб қол ганини 
кўрди. Кейин кескин бурилди-да, қишлоқ йўлини мўл-
жаллаб чопиб кетди. Бир марта ҳам орқасига қарамади.


18
Арслонбоб чўққисидан қип-қизариб ой чиқиб келар, 
тупроқ йўл оқариб кўринар, Тиркашнинг соясигача 
қалтирарди.
IV
Қиш эрта тушди. Ҳали ғўзапоялар йиғиштириб олин-
масдан қор ёғди. Эртасига ҳаво чарақлаб очи либ кетди.
Тиркаш қор кўрпасига бурканиб эндигина уйқуга 
кетган ерни чўчитиб трактор ҳайдар, қор босган далалар 
офтоб нурида кўзни қамаштириб ярқирар, яккам-дуккам 
ғўзапоялар тақдиридан нолигандай шумшайиб турарди. 
Трактор ҳали яхламаган далада енгилгина сузиб, музёрар 
кемадай орқасидан қоп-қора из қолдириб борарди.
У тушликка чиқиш учун моторни ўчириб, каби надан 
сакраб тушди-ю, пайкал бошидаги тутзор ёнида турган 
қизни кўриб қолди. Боя, моторга сув қуяётганида ҳам 
кўргандай бўлганди. Қиз са риқ пахталик кийиб, бошига 
кўк рўмол ўраб олганди. Унинг бир қўлини биқинига 
тираб туриши танишдай кўринди йигитга.
«Ўткинчилардан бўлса керак». Тиркаш шийпон томон-
га бурилиб кетаётган эди, қиз қўл силтаб имо қилди.
Тиркаш кирза этиклари билан қор кечиб, беш-
ўн қадам юрди-ю, қизни таниб қолиб, югуриб кетди. 
Юраги яна ўша соғинч ҳислар билан жўш урар, этикнинг 
сирғанишига ҳам, ғўзапояларга қоқилишига ҳам парво 
қилмасди. «Дилор, Дилор!» – дерди у пичирлаб. Негадир 
қувончдан энтикар, нимага қувонаётганини ўзи ҳам 
билмасди.
У нафаси тиқилиб югуриб келди-ю, Дилорнинг нозик, 
аммо чайир қўлларини кафтига олди.
«Қўли музлаб кетибди», – деб ўйлади қизнинг юзига 
тикиларкан. Дилорнинг ранги сўлғинлашган, кўзлари 
чўккан, аммо ҳамон жозибали табассум билан жилмайиб 
турарди. У исиб кетгандай пахмоқ рўмолининг тугунини 
ечаркан, тирсаги билан Тиркашнинг кўкрагига туртди.


19
– Ҳайдаб юбормайсанми?
– Қачон келдинг?
– Эрталаб.
– Бутунлайми?
– Бутунлай! – деди Дилор бепарво. Тиркаш қизнинг 
кўзларига бир қаради-ю, шу бир оғиз сўзга ишониш 
мумкинлигини тушунди.
– Жинни! – деди у кулиб.
Қизнинг елкасига оҳиста қўл ташлади-да, қор бос ган 
дала йўлидан қишлоққа – ўз ҳаётига бошлаб кетди.

Download 8,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish