МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ ҚИЗ БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШИГА ПЕДАГОГИК
ЁНДАШУВ
Абдуллаев Ш.Дж., п.ф.н., доцент
Бухоро давлат университети. Бухоро ш.
Эрталабки бадантарбия. Мактабгача тарбия муассасаларида ўтказиладиган эрталабки
бадантарбия уйда бошланган кун тартибидаги машкларнинг давоми бўлиб, болаларни маълум тартибга
амал килишга, интизомлиликка, харакатларни бажаришда тартибга ўргатади. Эрталабки бадантарбияда
оддий сафланиш ва кайта сафланиш машкларидан бошлаб умумривожлантирувчи машклар ва асосий
харакат машкларигача фойдаланилади. Бадантарбияни мувофиклаштиришда ракс элементлари, ритмик
гимнастика, баъзи аэробик машкларни бадантарбия машклари каторига қўшиб олиб боришдан кенг
фойдаланилади. Эрталабки бадантарбия машклари боланинг имкониятига караб белгиланади.
Умумривожлантирувчи машқлар маълум анатомик тартибда бажарилади: аввал мушаклар ва елка
камари (қўллар Билан юкорига, турли томонларга айланма харакатлар килиш, қўлларни тирсакдан
букиб ёзиш) харакатлантирилади. Сўнгра гавда, кукрак, корин, қўл ва оёк мушакларини
ривожлантирувчи машклар бажарилади (эгилиш, гавдани айланма харакатлантириш, утириб- туриш
харакатлари; туриб, ўтириб, чалканча ётиб, коринда ётиб, тиззада ён томонларга угирилиш ва х.к).
Умумривожлантирувчи машклардан сунг секин югуртирилади ёки турган жойда сакратилади.
Эрталабки бадантарбия секин югуртириш оркали якунланади. Умумривожлантирувчи машклар сони
кичик гурухда 4-5, урта гурухда 5-6, катта гурухда 6-7, тайёрлов гурухида 7-9 та машкни ташкил этади.
Кичик гурухда эрталабки бадантарбия машкларининг давом этиш муддати 5-8 дакикани, катта гурухда
8-10 дакикани , тайёрлов гурухларда 10-12 дакикани ташкил этади. Умумривожлантирувчи машклар
буюмлар билан, шунингдек, буюмларсиз хам ўтказилиши мумкин. Кичик,урта гурухларда
шикилдоклар, байроклар, кублар, ленталар, кичик коптоклардан; катта ва тайёрлов гурухларида
таёкчалар, чамбараклар, катта коптоклар, арқонлар, чизимчалар, кум халтачаларидан фойдаланиб,
барча машгулотларни мавсумга караб ёпик хонада ёки очик хавода ўтказиш тавсия этилади.
Ёғингарчилик бўлган кунлари машгулотлар шамоллатилган хоналарда ўтказилади.
Қувнок дакикалар. Кувнок дакикалар бош мия кобиғининг фаолиятини тиклайди, айрим
аъзолардаги кон айланишни яхшилайди , диккатни бир жойга тўплайди, кади-коматдаги
камчиликларни йукотади. Болаларда тезкорлик, хозиржавоблик хусусиятларини тарбиялайди. Кувнок
дакикалар машгулотларнинг мазмуни ва характерига караб ўтказилади. Жисмоний машклар
ўтказилаётган машгулотларнинг хусусиятига караб белгиланади. Расм чизиш, лойдан буюмлар ясаш
машгулотларида қўлларни эгиш ва ёзиш машклари, бармокларни ёйиш ва кисиш (мушт килиш), қўл
Do'stlaringiz bilan baham: |