“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
97
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВЧИ-ҚИЗЛАРНИ СПОРТГА ЖАЛБ
ҚИЛИШДА АЁЛ МУРАББИЙЛАРНИНГ РОЛИ
Арслонов Қ.П., доцент
Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг жамиятимизда юз бераётган туб ижтимоий-
сиёсий ва маънавий ўзгаришлар умуминсоний қадриятлар тизимида инсоннинг барча шахсий
эҳтиёжлари, талаблари ва манфаатларини, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий-аҳлоқий ва
жисмоний имкониятларини янада кўтаришни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим тизимига жисмоний тарбия машғулотлари ва
спорт турлари билан тизимли шуғулланишни жорий қилишдан мақсад аҳоли соғлиқ даражасини
кўтариш, “Соғлом онадан соғлом фарзанд” шиорига амал қилган ҳолда, аёлларнинг ўзидан кейин
соғлом авлодни қолдиришини таъминлаш, эркакларни ватан ҳимоясига забардаст, жисмонан ва маънан
соғлом қилиб тарбиялаш, ундан ташқари спорт турларидан юқори натижаларга эришиб, Ўзбекистон
Республикасининг байроғини чўққиларга кўтариб, бутун дунёга танитиш. Олдимизга қўйилган
вазифаларни амалга ошириш учун кичик ёшдаги аҳоли айниқса қиз болаларни жисмоний тарбия ва
спорт турларига оммавий жалб қилиш масалалари туради.
Мамлакатимиз келажаги учун соғлом авлодни тарбиялаш, вояга етқазиш, спортда юқори
натижаларга эришиш, айниқса ўқувчи-қизлар спортини ривожлантиришда ҳукуматимиз томонидан
жисмоний тарбия ва спорт йўналишида чиқарилган бир қатор қарор ва фармойишларни мисол қилиб
кўрсатиш мумкин. Республикамизда бу борада амалга оширилган салмоқли ишлар натижасида
истиқлолнинг илк йилларида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилганлиги,
оналар ва болалар саломатлиги учун кураш йўлида бир қанча тадбирлар амалга оширилганлигини
кўриш мумкин. Биринчи давлат мукофотининг “Соғлом авлод учун” деб аталгани, “Аёллар йили”,
“Оналар ва болалар йили” деб эълон қилиниши ва давлат дастурларига киритилгани соғлом авлодни
яратиш йўлидаги узоқ мақсадларни кўзлаб қилинган хайрли қадамлардир. Мамлакатимизнинг биринчи
Президенти ташаббуси билан 2006-2007 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия
институти қошида очилган “Хотин-қизлар спортини ривожлантириш” бўлимларини вилоятлардаги
олий ўқув юртлари қошида ҳам очилиши режалаштирилиб, натижада энг аввало хотин-қизлар
спортини ривожлантириш учун юқори малакали мутахассислар таъминланиши ва қишлоқ жойларда
хотин-қизларни спортга янада кенгроқ жалб этиш имконияти яратилиши кўзланган эди.
Қиз болаларнинг спорт билан шуғулланиши уларнинг илк мактаб ёшидан бошланади. Масалан:
бадиий ва спорт гимнастикаси билан 4-5 ёшдан, сузиш спорт тури билан 5-6 ёшдан, спорт ўйинлари,
яъни волейбол, баскетбол, қўл тўпи спорт турлари билан 7 ёшдан, бугунги кунда қиз болалар учун
оммалашиб бораётган яккакураш турлари билан 7-8 ёшдан, теннис спорт тури билан 6-7ёшдан,
синхрон сузиш спорт тури билан 6-7 ёшдан шуғулланиш мутахассислар томонидан тавсия этилади.
Солномага назар ташлайдиган бўлсак қиз болаларнинг спорт турлари билан шуғулланиши умумий ўрта
таълим мактабларининг илк йилларига тўғри келар экан. Узлуксиз таълим тизимининг энг узоқ таълим
оладиган даврлари ҳам умумий ўрта таълим мактабларида амалага оширилади. Қиз болаларни спорт
турлари ва жисмоний тарбияга мунтазам қатнашишга жалб қилиш умумий ўрта таълим
мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари бўйнига юклатилади деб бежизга айтилмайди. Чунки
жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни жисмоний тарбия машғулотлари ва дарсдан ташқари
шакллари вақтида жисмоний тарбия ўқитувчиси томонидан амалга оширилади. Бунинг учун умумий
ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари юксак маънавият, юқори мураббийлик
маҳорати ва касбий компетенция, бежирим ташқи кўриниш, болажонлик, ташаббускорлик,
ватанпарварлик, донолик, меҳнатсеварлик, жамоатчилик, ҳалоллик, олижаноблик, ҳозиржаноблик,
миллий ифтихор каби инсоний фазилатларга эга бўлиши ва ушбу хислатларни ўқувчи-қизларда
шакллантириши керак.
Педагогик кузатув, анкета сўровномаларга асосланган ҳолда шундай хулосага келдикки умумий
ўрта таълим мактаблари ўқувчи-қизларининг жисмоний тарбия машғулотлари ва спорт тўгаракларига
жалб қилишнинг энг асосий муаммоларидан бири балоғатга етиш даврида (5-синфдан бошлаб) миллий
минталитетимизга асосланган ҳолда жисмоний тарбия машғулотларини, яъни синф ўқувчиларини
иккига бўлиб, ўғил ва қиз болаларни алоҳида ташкил этиб ўтиш керак. Умумий ўрта таълим
мактаблари ўқувчи-қизларига алоҳида аёл мураббий ва ўғил болаларига алоҳида эркак жисмоний
тарбия ўқитувчиси машғулот ўтса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ушбу усулда жисмоний тарбия
машғулотларини ташкил қилишнинг афзалликлари шундан иборатки, бунда ўқувчи-қизлар барча
шахсий муаммоларини жисмоний тарбия ўқитувчисига баён эта олади ва мавжуд шароитдан самарали
фойдаланади, жисмоний тарбия машғулотларида ўз жисмоний имкониятларини тўлақонли сафарбар
Do'stlaringiz bilan baham: |