“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
83
асосида секин-аста жадаллашиб боради. Бу жараёнда болаларда бадиий гимнастикада касб этувчи
чаққонлик, тезкорлик, ҳаракатлар каординацияси,мувозанат сақлаш, оралиқ-вақт нисбатини фарқлашга
хос қобилиятларини шакллантириш имконияти туғилади.
Гимнастика билан шуғулланадиган болаларда чидамкорлик ва куч ёндашувида барча болалар
ҳам берилган вазифани бир хилда бажара олмаслиги мумкин. Бундай ҳолатнинг вужудга келиши
болаларнинг соматик хусусиятлари, генотипи ва биологик жиҳатдан ривожланиши билан асосланади.
Бадиий гимнастикага танлов 3-3.5 ёшдан бошланиб 6-8ой давом этади.
4-4.5ёшда мақсадли танлов ўтказилади ва дастлабки тайёргарлик 2-3йилгача давом этиши
мумкин. Бу жараённи ташкил қилишда мураббийлар, шифокорлар, спорт морфологлари ва
психологлари иштирок этади.
Тадқиқот ишлари БЎСМ ва мактабгача таълим муассаларида бадиий гимнастика билан
шуғулланувчи қизлар гуруҳида ўтказилади. Шуғулланувчилар “А”, “В” ва “С” гуруҳларга ажратилди.
“А” гуруҳида мактабгача таълим муассасида катновчи, “В” гуруҳида қўшимча БЎСМда бадиий
гимнастика билан шуғулланувчи қизлар, “С” гуруҳида эса уйда тарбияланувчи қизлар жалб қилинди.
Жисмоний юкламалар 6-соатдан 12-соатгача бўлган миқдорни ташкил этди.
Тадқиқотлар давомида қуйидаги кўрсатгичлар намоён бўлди.
4-ёшли қизларнинг бўй узунлиги ўртача 104.7+24.7 бўлса, бадиий гимнастика билан шуғулланган
қизлар кўрсаткичи 111.6+3.06 см ташкил этди. Мазкур тоифага мансуб қизлар орасида “паст бўйли”
102.5 см, ҳамда бўйдор 115.5 см шуғулланувчилар қайт этилди.
Тана вазнига хос кўрсатгичлари эса турғун эмаслиги билан фарқланади. Мутахасисларнинг
фикрига кўра тана вазни ва ушбу кўрсатгичларнинг вариацион коэффицентига хос динамикага таъсир
этувчи генетик омиллар, тана узунлигини турли антогенетик тарақиёт босқичларида қўлланиладиган
жисмоний юкламалар билан боғлиқлигига асосланади.
4-ёшда бўлган болаларда тана вазни 37.4
± 2.2 кг бадиий гимнастика билан шуғулланаётган
қиз болаларда 17.6±1.8кг ташкил этади.
Қиз болаларни оммавий спортга жалб этиш борасидаги амалий ишларимизга алоҳида тўхталиб
ўтишимиз мумкин. Бу кўрсатгичлар 2005йилда 24 фоизни жумладан, қишлоқ жойларда 22 фоизни
ташкил этган холос. Бугунги кунда қиз болаларнинг 47 фоизи, қишлоқ жойларда эса 44.7 фоизи спорт
билан мунтазам шуғулланиб келаяпти.
Вилоятлар миқиёсида олиб қараганда олиб қараганда қиз болаларнинг спорт билан шуғулланиши
Фарғона вилоятида 47.6фоизни, Наманган вилоятида 47.5, Бухоро вилоятида 47.8, Самарқанд ва
Хоразм вилоятларида 47.4фоизни ташкил этади.
Қизларимизнинг спортга қизиқтириш, улар ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида, аёл
мураббийлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди, бу борада махсус қарорлар қабул
қилинганлиги ўз самарасини бермоқда. Кейинги йилларда аёл спорт узтозлари 3.8 баробар
ошганлигини кўриш мумкин.[2]
Спорт машғулотларида мунтазам қатнашаётган ёшларимиз республика миқёсидаги
беллашувларда тажриба ортиргач, халқаро мусобақаларда ҳам фаол иштирок этиб, Ўзбекистон номини
улуғлашга муносиб ҳисса қўшишияпти. Биргина бир йил ичида 1-минг 668 нафар спортчимиз,
жумладан 567нафар қиз 165 та халқаро мусобақада 983та медални қўлга киритганлар.
Адабиётлар:
1.“Халқ сўзи” 2016 12 февраль.
2.“Жисмоний тарбия ва спорт” илмий оммабоб журнал 2013 й. 9-11 бетлар
Do'stlaringiz bilan baham: