Лаборатория иши №1
Linux операцион тизимида Samba серверини ўрнатиш ва созлаш
Samba серверини ўрнатиш учун терминал ойнасига қуйидаги командани
терамиз ва ўрнатишни бошлаймиз.
# sudo apt-get install samba samba-common system-config-samba python-
glade2 gksu
Ўрнатилган Samba серверининг созланмалар ойнасини очамиз ва
дастлабки созланмаларни амалга оширамиз.
1-Расм. Дастлабки созланмаларни амалга оширамиз
Samba серверини ишга туширишимизда фойдаланувчи қайд ёзуви
паролини киритишимизни талаб этади.
2-Расм. Парол киритиш
Samba
ойнаси очилгандан кейин, фойдаланишга бериладиган ресурсни
яратамиз, унинг учун «plus»тугмасини
босамиз ва ресурс жойлашган
каталогни кўрсатамиз.
5-Расм. Фойдаланувчи учун парол кўрсатиш
Биз йуқорида кетма кет
тарзда Samba серверини созлаб, ундаги
ресурсларни фойдаланишга рухсатларни таъминладик.
Ушбу созланмадан
кейин Windows ОТи орқали ушбу каталог ресурсларидан бемалол
фойдаланиш мумкин. Windows ОТ дан Linux ОТ IP адресини терган ҳолда
рухсат этилган файлларга мурожатларни амалга ошириш мумкин.
Samba сервери созлаш
Дастлаб Linux операцион тизимида Samba сервери пакетлари(samba,
samba-common, samba-client) ўрнатилади.
Энди Samba файл серверини ўрнатамиз
sudo apt-get install
samba
Командасини терминалдан киритамиз
yum install samba Ундан сўнг samba фойдаланувчини
яратиб оламиз, яъни
windows операцион тизимидан туриб, samba фойдаланувчиси орқали
linux
тизимига кирилади. Фойдаланувчи яратиб, парол ҳам бериб қўямиз: # su #
smbpasswd -a samba_user new samba password: retype new smb password: Added
user
Фойдаланувчи ва
унинг паролини яратиб олдик, энди samba серверни
созлаймиз. Унинг битта созловчи файли мавжуд: /etc/samba/smb.conf Шу
файлни бирор редакторда очамиз ва қуйидагиларни Share Definitions бўлимига
киритамиз. [TMP] comment = TMP path = /tmp writeable = yes guest ok = yes
Таҳлил қиламиз: comment - илова, исталган сўз ёки гап бўлиши мумкин. path -
linux тизимидаги қайси каталогни windows ими орқали кўриш
кераклигини
кўрсатамиз. writable - шу каталогга ёзишга рухсат. guest ok - исталган samba
фойдаланувчиси билан кириш мумкин.
Юқоридагиларга қуйидагиларни ҳам қўшиш мумкин: valid users =
test(фақат test фойдаланувчиси тизимга samba орқали кира олади) write list =
users1(users1 фойдаланувчиси samba каталогга ёза олади) Юқорида samba
серверни созловчи файлининг асосий параметрлари кўрсатилди, серверни
чуқурроқ созламоқчи бўлсангиз бошқа параметрларига ҳам эътибор беринг.
Samba сервер тайёр бўлди, энди уни ишга туширамиз: # service smb start
ёки службадан smb хизматини ёқиб қўямиз. «start» ўрнида «stop», «restart»
командалари ҳам бўлиши мумкин, мос равишба серверни тўхтатади ёки қайта
юклайди. Энди Windows компютердан Linux тизимининг «IP» адресини териб
«samba»га уланасиз ва Samba фойдаланувчи номи ва паролини терган ҳолда,
Linux операцион тизимида руҳсат берилган каталогларни кўришингиз ва
созланган файл асосида каталог ва файлларни ишлатишингиз мумкин бўлади.
Топшириқ: Амалий дастурларни FTP серверига жойлаштириш.