Conference Paper


АСФАЛЬТБЕТОН ҚОПЛАМАЛИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ҒИЛДИРАК



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   342
Bog'liq
Kitob

АСФАЛЬТБЕТОН ҚОПЛАМАЛИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ҒИЛДИРАК 
ИЗИ ДЕФОРМАЦИЯСИ ҲОСИЛ БЎЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ. 
Ядгаров С.Н., Ҳушвақтов Ж. 
ТДТУ Термиз филиали 

Автомобиль йўллари соҳасида ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда, 
ечимини кутаётган бир қанча долзарб муаммоларга дуч келишимиз мумкин. Қуйида шу 
долзарб муаммолардан бири, асфальтбетон қопламали автомобиль йўлларида ғилдирак 
изи деформацияси ҳосил бўлишига иқлим омилларининг таъсирини ва унга қарши 
чораларни кўриб чиқилган. 
Ўзбекистонннинг жанубий минтақасида жойгашган автомобиль йўлларининг 
асфальтбетон қопламаси қуёш нури таъсирида 80-90°С гача қизийди, натижада унинг 
мустаҳкамлиги бир мунча камайиб, нишаб томонга «оқиш» ҳодисаси рўй беради. 
Бунинг олдини олиш учун қоришма тайёрлашда унга оҳак, цемент ва 3-6 % миқдорида 
каучик-резина аралашмаси қўшилади.
Қатрон-бетон – тошкўмир ёки сланец қатрон 130-160°С гача қиздириб, уни 
майда ва йирик тўлдиргичлар билан қориштириб, кейин зичлаб олинган сунъий 
материаллар. 
Капитал қопламаларга бикр ва асфальтбетон қопламалар; енгил турига боғловчи 
органи материаллар аралаштирилган, танлаб олнган чақиқ тошли қопламалар; 
ўртачасига-грунт ва чақиқли тошли, грунт ва майда тошли, шунингдек, чақиқтош, 
майда тош, грунт ва маҳаллий материаллардан, органик ва минерал боғловчи 
материаллар аралаштириб ётқизилган қопламалар киради. 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
73 
Ҳамма қопламалар учун ГОСТ 8424-72 нинг талабларига жавоб берадиган оғир 
бетон ишлатилади. Бетоннинг лойиҳавий маркаси мустаҳкамлиги: бир қатламли ва 
икки қатламининг юқори қатламида-сиқилиш М 400, букилишда чўзилиш Р
И
50; 
олдиндан зўриқтирилган йиғма темирбетон, чивиқли арматура аралаштирилганда, 
юқоридаги рақамлар тегишли равишда М 300 ва Р
И
45; икки қатламли қопламанинг 
қуйи қатлами ва олдиндан зўриқтирилган қопламанинг чок плиталари учун М 250 ва Р
И
35. 
Асфальтбетон қопламаларга ГОСТ 9128 – 2013 нинг талабларига жавоб 
берадиган ва СНИП 2.05.08 – 85 да кўрсатилган мустаҳкамлик кўрстагичларини 
қониқтирадиган асфальтбетон аралашмалар ишлатилади. 
Бикр қопламаларнинг суъний асослари (замини) термоизоляция қопламлар учун 
майда донали (қум) бетон, керамзитобетон ва шлакобетон (металлургия шлаки билан 
тўлдирилган), чақиқ тош, майда тош, қум-шағал, грунт ва майда тош, боғловчи 
материаллар ишлатилади. Бикр ва бикр бўлмаган қопламаларнинг сунъий асосларига 
ишлатиладиган материаллар сиқилиш мустаҳкамлиги ва эластиклик модули бўйича 
СНИП 2.05.08-85 да кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак. 
Автомобилларнинг йил бўйи ҳаракатланишини таъминлаш учун йўлнинг қатнов 
қисмида йўл тўшамаси қурилади. Йўл пойи сиртига иқлим омилларига ва транспорт 
ғилдиракларининг таъсирига яхши қаршилик кўрсатадиган материаллардан 
ётқизилади. 
Автомобиллар ўтганида йўл тўшамасида ҳосил бўладиган кучланишлар 
чуқурлик ортган сари сўна боради. Бу йил тўшамасини кўп қатламли қилиб 
лойиҳалашга имкон беради. 
1 – расм. Кўп қатламли 
йўл тўшамасида 
автомобилларнинг 
ғилдиракларидан ҳосил 
бўладиган кучланиш: 
а

вертикал 
кучланишлар σ

эпюраси; 
б

горизонтал 
кучланишлар σ
x
эпюраси; 1 
- қоплама; 2 - асос; 3 - 
асоснинг 
қўшимча 
қатлами; 4 - тўшама грунт; 
5 - йўл тўшамасидаги кучланиш; 6 - бир жинсли грунтдаги кучланиш. 
Йўл тўшамасида қўйидаги қатламлар бўлади: 
 
2 – расм. Йўл тўшамасининг 
конструктив қатламлари: 
1- 
сиртқи 
ишлов 
берилган қатлам;


майда донли 
асфальтбетон; 3 - йирик 
донли асфальтбетон ;4 - 
боғловчи материаллар билан 
ишлов берилган чақиқ тош; 
5 - чақиқ тош; 6 - қум. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish