Conference Paper


-расм. Газ тақсимлаш  механизмининг клапанини  электромагнит реле орқали  бошқариш моделининиг чизмаси.  2-расм



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   342
Bog'liq
Kitob

1-расм.
Газ тақсимлаш 
механизмининг клапанини 
электромагнит реле орқали 
бошқариш моделининиг
чизмаси. 
2-расм.
Газ тақсимлаш 
механизми 
клапанини 
тақсимлаш вали орқали 
бошқариш ва ишлаш 
ҳолатининг чизмаси. 
3-расм.
Газ тақсимлаш 
механизми 
клапанини 
электромагнит 
реле 
орқали бошқариш ва 
ишлаш 
ҳолатининг 
чизмаси. 

Газ тақсимлаш механизми киритиш тактида ишчи жисмни ўз вақтида цилиндр 
ичига киритиш, сиқиш ва иш бажариш тактида эса цилиндрни ташқи муҳитдан чеклаб 
қўйиш ҳамда чиқариш тактида ишлатилган газни ўз вақтида цилиндрдан ташқи 
муҳитга чиқариб юбориш учун хизмат қилади. 
Автомобиль двигателларига асосан газ тақсимлаш механизми ўранилган. Ички 
ёнув двигателларининг қуввати ва фойдали иш коэффицинти газ тақсимлаш 
механизмининг ишлаш режимига боғлиқ бўлгани учун унга ўзгартириш киритдик, яъни 
двигателнинг техник иқтисодий кўрсаткичлари цилиндрга кирган аралашма ёки 
ҳавонинг ҳажмига, клапанларнинг ўз вақтида очилиши ва бекилишига, клапанларнинг 
эгар (седьло) билан жипслигига ҳамда цилиндрни ёнган газдан тозаланишига боғлиқ 
бўлади. 
Ички ёнув двигателининг қувватини ва фойдали иш коэффициентини орттириш 
учун ҳамда ёқилғи сарфини камайтириш учун газ тақсимлаш механизмига қуйидаги 
ўзгартиришлар киритилди: 
1.Электромагнит реле ёрдамида киритиш клапани киритиш такти бошланганда 
максимал очилади ҳамда белгиланган ишчи аралашма тўлиқ киришга улгиради ва 
чиқариш такти бошланганда чиқариш клапани тўлиқ очилиб ёнган газнинг ҳаммаси 
тўлиқ чиқиб кетади. Газ тақсимлаш вали орқали клапанлар бошқарилганда киритиш ва 
чиқариш клапанлари очилиши нолдан бошлаб максимал қийматга эриша боради ва шу 
вақт ичида ишчи жисм тўлиқ киришга ва ёнган газ тўлиқ чиқишга улгурмайди. 
Чиқариш тактидан кейинги киритиш тактида цилиндрда ёнган газ қолади. Ишчи жисм 
ўрнини ёнган газ эгаллаб қолади. Бу ички ёнув двигателидаги камчилик унинг 
қувватини ва фойдали иш коэффициентини камайтиради ҳамда ёқилғи сарфини 
орттиради.
2.Ҳозирги кун талаби атмасферага чиқадиган зарали газларни камайтиришдир. Газ 
тақсимлаш валининг клапанларини электромагнит реле орқали бошқарилганда 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
56 
экологиянинг ифлосланиши ҳисобга олинди, яъни ёнган газ сарфи камайди ва кам 
чиқинди чиқади. 
3.Газ тақсимлаш механизми клапанлари электромагнит реле орқали бошқарилганда 
клапанлар газ тақсимлаш валидан механик ҳаракат олмайди ва энегия қисман 
тежалади, шунинг учун газ тақсимлаш вали головкадан олиб ташланди. 
4.Газ тақсимлаш механизми клапанлари электромагнит реле орқали бошқарилган 
ишчи жисм белгиланган миқдорда цилиндрга киргани ва ёнган газ тўлиқ цилиндрдан 
чиққани учун ички ёнув двигателларининг фойдали иш коэффициенти 4% га, дизел 
двигателларининг фойдали иш коэффициенти эса 7%га ортди. 
5.Электромагнит реле орқали газ тақсимлаш механизми клапанларини бошқариш 
тирсакли валнинг ҳаракатига мос равишда махсус электромагнитни бошқарувчи 
тақсимлагич орқали бошқарилади.
Электромагнитни электр токи билан таъминловчи тақсимлагичнинг тишли 
ғилдирагининг диаметри ҳаракат берувчи тирсакли вал тишли ғилдираги диаметридан 
тўрт марта катта бўлади. Электромагнит реле ёрдамида клапанларни очилиши ва 
бекилишида тирсакли валнинг очилиш ва бекилиш фазасини ҳам ҳисобга олдик, яъни 
киритиш клапани поршеннинг юқори чекка нуқтасидан вақтлироқ очила бошлайди ва 
чиқариш клапани кеч бекилади. Бу вазифани электромагнитга ток манбаи уланганда 
ток кучининг қиймати экспоненциал қонунга биноан ортади ва ток манбаини узганда 
ток кучининг қиймати экспоненциал камаяди. Клапанларнинг вақтли очилиши, ҳамда 
бекилиши тирсакли валнинг фазасига тўғри келади. Ички ёнув двигателининг қуввати 
ва фойдали иш коэффициентини орттиришда солиштирма ёниш иссиқлиги катта бўлган 
ёқилғидан фойдаланилса янада ортади, ёқилғи сарфи эса камаяди.
4-расм.
Газ тақсимлаш механизмининг 
клапанини электромагнит реле орқали 
бошқаришда электромагнит реленинг 
электр манбаига уланиш графиги. 
5-расм.
Газ тақсимлаш механизмининг 
клапанини электромагнит реле орқали 
бошқаришда электромагнит реленинг 
электр манбаидан узилиш графиги. 

(1)
 (2)
(1)
формула газ тақсимлаш механизми клапанларини бошқарувчи электромагнит 
реленинг уланиш ток кучини ҳисоблаш формуласидир. Формуладан хулоса шундайки 
электромагнит реленинг уланиш токи кучи экспоненциал равишда ортади.
(2)
формула газ тақсимлаш механизми клапанларини бошқарувчи электромагнит 
реленинг узилгандаги ток кучининг ҳисоблаш формуласидир. Формуладан хулоса 
шундайки электромагнит реленинг уилиш токи кучи экспоненциал равишда камаяди. 
Ушбу жараёнлар автомобил двигателининг тирсакли валини киритиш ва чиқариш 
фазаларига мос келади. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish