Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   342
Bog'liq
Kitob

Фойдаланилган адабиётлар 
1. Трескова Ю.В. Электромобили и экология. Перспективи использования 
электромобилей. Ж-л Молодой ученый. №12 (116) июнь 2016. стр.563-565 
2. Электромобили. Новости. – первый автомобильный портал. [Электронный ресурс]. 
Режим доступа: http://autotesla.com/category/uncategorized/
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
5-ШЎЪБА. 
 ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ. 
БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА БИОЛОГИЯ ФАНИНИНГ 
АҲАМИЯТИ 
1
Абдуллаев И.Э, 
2
Бозорова К.М 

1
Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
283 

Шеробод туманидаги 28- умумтаълим мактаби 
 
Узлуксиз 
таълим тизимида ташкил этиладиган ўқитиш жараёнининг 
самарадорлигини орттириш юзасидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда педагогик 
ва ахборот технологияларидан фойдаланиш муҳим вазифа сифатида белгиланган. 
Дарҳақиқат, ахборотлар глобаллашган даврда таълим-тарбия жараёнида педагогик ва 
ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш самарадорлигини орттириш 
долзарб 
муаммо 
саналади.
 
Табиий фанлар, шу жумладан, биологияни ўқитишда ахборот технологиялардан 
фойдаланиш учун биология таълими мазмунининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга 
олиш зарур.
Биологияни ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали 
ўқувчиларнинг ўқув мотивларини ривожлантириш, табақалаштирилган таълимни 
ташкил этиш, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини назорат қилиш ва баҳолаш, 
таҳсил олувчиларнинг мустақил ва ижодий изланишларини ташкил этиш мумкин. 
Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган ахборот технологиялари қуйидаги 
вазифаларни бажаради: 
1. Таълимий вазифаси - ўқувчиларга ўрганиладиган мавзу бўйича асосий ва 
қўшимча материаллар, асосий тушунча ва уларнинг изоҳлари, турли жадваллар, 
диаграмма, мураккаб илмий ва ишлаб чиқариш характеридаги тажрибалар тўғрисида 
кенг қамровли билим бериш имконияти вужудга келади. 
2. Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини йўналтириш вазифаси - ўқувчилар ахборот 
технологиялари маҳсуллари бўлган таълим берувчи, моделлаштирилган ва назорат 
дастурлари, шунингдек, анимациялар воситасида ишлаш баробарида, мазкур дастурлар 
ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришни ҳам ўзида 
мужассамлаштиради, яъни ўқувчиларни чуқур ва мустаҳкам билим олишга 
йўналтиради. 
3. Кўргазмалилик вазифаси - бошқа ўқитиш воситаларидан фарқ қилиб, ахборот 
технологиялари
 
маҳсуллари бўлган анимациялар, видеодарсликлар ўқувчилар 
томонидан биологик жараёнларни ҳаракат ва динамик тасвирлаш имконияти 
мавжудлиги сабабли, ўқитиш жараёнида ўрни беқиёс. 
4. Назорат вазифаси - биология таълимининг барча шакллари: дарс, дарсдан 
ташқари ишлар, тўгарак машғлотларида, шунингдек, биология дарсининг барча 
босқичларида ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини назорат 
қилиш ва баҳолаш, назоратнинг ҳаққонийлиги, мунтазамлилиги, кенг қамровлилиги, 
такрорланувчанлигини амалга оширади. 
5. Ривожлантирувcҳи вазифаси - ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва 
малакаларини назорат қилиш дастурларидаги ўқув топшириқларнинг қийинлик 
даражасига кўра: репродуктив, продуктив, қисман-изланишли ва ижодий характерда 
бўлиши ўқувчиларнинг топшириқларни билими, эҳтиёжи ва қизиқишига мос ҳолда 
кейинги босқич топшириқларини бажаришга бўлган интилишини орттиради, фан 
асосларини мустаҳкам ўзлаштиришига замин яратиб шахс сифатида ривожланиш 
имкониятини вужудга келтиради. 
6. Тарбиявий вазифаси - ўқувчилар ахборот дастурлари билан исҳлаши 
натижасида ўқув ва ақлий меҳнат кўникмалари ривожлантирилади. 
7. Илмий дунёқарашни ривожлантириш вазифаси - табиат ва ундаги обектларни 
ўрганиш 2 олам: макро ва микрооламга ажратилиб, биология фани ўзининг мазмунига 
кўра, аксар ҳолларда микроолам: ҳужайра, тўқималарда борадиган жараён, кимёвий 
элементларнинг молекула, атомнинг тузилиши, масалан, модда ва энергия алмашинуви, 
фотосинтез, оқсиллар биосинтези, биотехнология ва ген инженериясига доир ўқув
 
материалларни анимациялар орқали ўрганиб, абстракт тафаккури ва илмий дунёқараш 
ривожланади 
ва 
пировард 
натижада 
кенгаяди.
 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
284 
Биологияни 
ўқитишда 
ахборот 
технологияларининг 
юқорида 
қайд
 
этилган вазифаларини эътиборга олган ҳолда таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш 
йўлларини белгилаш ва амалиётга жорий этиш бугунги куннинг долзарб 
муаммоларидан бири саналади.
Маълумки, ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ўстириш, эркин ва теран 
фикрларини равон ифодалашга ўргатишда интерфаол усуллардан фойдаланишнинг 
аҳамияти беқиёс. Болаларнинг баркамол авлод бўлиб етишишида сўзлашиш маданияти, 
тўғри ва мантиқли фикрлай олиш, табиатга ва жониворларга меҳр-муҳаббат, Она-
ватанга муҳаббат туйғулари ҳам мужассам бўлиши лозим. 
Олиб борган педагогик кузатишларимиз ўқувчиларнинг имкониятлари ва эришган 
ютуқлари ўртасида номутаносибликлар мавжудлигини кўрсатади. Ушбу 
номунатосиблик ўқувчилар ўз билиш имкониятларини ривожлантиришда маълум 
қийинчиликка дуч келиши, ўқув фаолиятини мустақил ташкил этолмаслиги, олган 
билимларини тизимлаштира билмаслиги, ўқитувчи берган материаллардан асосийсини 
ажрата олмаслиги оқибатида юзага келади. Ўқувчиларнинг муваффақиятли таълим 
олиши муаммосини ҳал этиш, уларнинг билим олиш фаолиятини қўллаб- қувватлаш, 
табақалаштириб ўқитиш, таълимни индивидуаллаштириш билан узвий боғлиқ. 
Ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўриш чоғида ўқувчиларда фаолликни ошириш 
йўлларини , мавзуни ўтиш моделларини, машғулот жараёнида фойдаланиш лозим 
бўлган воситаларни, дарс самарасини оширадиган усулларни, мотивлаш ҳосил 
қиладиган йўл-йўриқларни олдиндан режалаштириб олмоғи лозим. 
Дарсни мустаҳкамлаш, ўтилган мавзуни сўрашда ўқитувчи ҳар гал янги усул 
қўллаши, анъанавий усулларни ўзгартириб фойдалана олиши керак. Қўлланиладиган 
ҳар бир усул ўқувчиларга тушунтирилиши топшириқни бажариш учун шароитлар 
яратиб берилиши керак. Топшириқлар ҳар бир ўқувчига алоҳида ёки бир неча 
ўқувчиларга мўлжаллаб берилиши ҳам мумкин. Бунда топшириқ ҳажми, уни 
бажаришга кетадиган вақт инобатга олинади. Лекин топшириқлар кичик гуруҳларда 
ишлаш учун берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу дарсда ўқувчилар фаоллигини 
оширади. Эркин фикрлашга, ўз фикрларини эркин баён этишга, жамоа бўлиб 
ишлашлари, бир –бирига баъзан кўмак бериб, баъзан баҳслашишлари учун шароит 
яратади. Интерфаол усулларни қўллаш нафақат гуруҳдаги ўқувчилар орасида, балки 
ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ўзаро ишонч, дўстлик муҳитини шакллантиради. 
Интерфаол дарсларнинг асосий иштирокчилари- ўқувчилар бажарадиган интерфаол 
машқлар ва вазифаларнинг анъанавийларидан фарқи шуки, уларни бажаришда 
материал мустаҳкамланибгина қолмай, балки янги материал ҳам ўзлаштирилади. 
Замонавий педагогикада ижодий вазифалар, кичик гуруҳларда ишлаш, ўргатувчи ( 
масалан, ролли, ишчанлик ва таълимий) ўйинлар, жамоа ашёларидан фойдаланиш ( 
мутахассис таклиф этиш, саёҳатлар), лойиҳалар ва синфдан ташқари ўқитиш методлари 
(ижтимоий лойиҳа, мусобақа, радио ва газета, кинофильм, театр, кўргазма, намойиш, 
ашула, ҳамда эртаклар), машқлар, янги материални ўрганиш ва мустаҳкамлаш ( 
интерфаол маъруза, кўргазмали қуроллар, видео ва аудио материаллар билан ишлаш), 
тезкор саволлар, бошқотирмалардан фойдаланиш яхши самара беради.
Узлуксиз таълим тизимида педагогик фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг 
олдидаги муҳим вазифалардан бири ўқувчиларнинг фан асосларини ўзлаштиришга 
бўлган 
қизиқишларини 
орттириш, 
мустақил 
ва
 
ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш асносида уларнинг баркамоллигини 
таъминлаш саналади. Ушбу муаммоларни ҳал этишда ахборот технологияларининг 
маҳсуллари муҳим аҳамият касб этади. Ахборот технологиялари маҳсулларидан 
фойдаланилган дарслар ахборотларга бой, кўргазмали, интерфаол бўлиб, вақтдан 
унумли фойдаланиш, ҳар бир ўқувчининг ўз темпи бўйича билим олиш, ўқитувчи эса, 
ўқувчилар билан табақалаштирилган ва индивидуаллаштирилган таълимни амалга 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
285 
ошириш имконияти вужудга келади, шу билан бир қаторда ўқитишда натижаларини 
назорат қилиш ва баҳолаш учун замин яратади. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish