Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   342
Bog'liq
Kitob

 
Фойдаланилган адабиётлар: 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
280 
1. Трескова Ю.В. Электромобили и экология. Перспективи использования 
электромобилей. Ж-л Молодой ученый. №12 (116) июнь 2016. стр.563-565 
2. Электромобили. Новости. – первый автомобильный портал. [Электронный ресурс]. 
Режим доступа: http://autotesla.com/category/ uncategorized/ 
ЭЛЕКТРОМОБИЛ ҚАНДАЙ ТУЗИЛГАН? 
Хушбоқов С.Ш. 
ТДТУ Термиз филиали. 
 
Ҳозирги кунда бутун дунё автомобил ишлаб чиқарувчилар томонидан экологик 
тоза транспорт воситаси – электромобил ишлаб чиқаришга қизиқиш ортиб бормоқда. 
Шунинг учун амалдаги автомобилларни – электромобил учун қайта жихозлаш ва унинг 
асосий жихозлари ишлаш принципини ўрганиш долзарб ҳисобланади.
Электромобил мохиятига кўра бир ёки бир неча электродвигател билан 
ҳаракатланувчи транспорт воситаси ва ташқи кўринишига кўра бензинда 
ҳаракатланувчи автомобил билан бир хил, лекин бир катта фарқ бор: двигатели 
шовқинсиз ишлайди. Двигател батареядан (қуёш, аккумулятор ёки ёнилғили элемент) 
таъминланади. Электромобил контроллер – блок билан жиҳозланган бўлиб, 
аккумулятор ва двигател орасида энергия оқимини ростлайди. Бошқа барча элементлар: 
узатма қутиси, тормоз, хавфсизлик ёстиғи ва бошқа жихозлар анъанавий автомобил 
билан бир хил.
Электромобил ишлаш принципини тушуниш учун келинг бензинли автомобилни 
электрлига ўтказиш техникасини кўриб чиқамиз. Бунинг учун бензинли автомобил 
GEO Prizm ни электромобилга ўтказиш усулини ўрганамиз. Уни электрли юритмага 
ўтказиш учун ички конструкцияси бироз ўзгартирилди. Биринчи навбатда бензинли 
двигател, илашиш муфтаси, бензобак, чиқинди газ (тутун) қувурлари олиб ташланди. 
Механик қисм ўз жойида қолдирилди. Кейин эса ўзгарувчан ток электродвигатели ва 
контроллер ўрнатилди. Қўрғошин – кислотали аккумулятор батареялари транспорт 
воситаси полига ўрнатилди. Тормоз тизими алмаштирилди, рулни кучайтиргич, сув 
насоси ва шамоллатиш тизими ўрнатилди. Тормоз тизимини такомиллаштириш учун 
вакуум насос ўрнатилди.
Трансмиссия ишлаши учун дастак ҳаракатланганда контроллерга сигнал узатиш 
йўлга қўйилди. Бундан ташқари, электромобилни заряд қурилмаси, вольтметр ҳамда 
акселератор ва контроллерга уланган иккита потенциометр билан жихозланди. 
Натижада қуйидаги параметрли электромобил юзага келди: бир заряд билан юриш 
масофаси 

80 
км;
15 сонияда юз километр/соатгача тезланиш; аккумулятор батареясини зарядлаш учун 
керакли энергия – 12 кВт/соат; янги электромобил бошқаруви содда; аккумулятор 
батареяси массаси – 500 кг. 
Электромобил конструкциясида бир қатор плюслар мавжуд. Электромобил 
ишончли, чунки унда ҳаракатланувчи деталлар ва қисмлар сони чекланган. 
Электромобилни ташкил этувчилари: трансмиссия, аккумулятор, бошқарувнинг 
электрон тизими ва махсус борт зарядлагичидан иборат. Ушбу электромобилда содда 
трансмиссия қўлланилган.
Агар борт зарядлаш қурилмасини кўрсак, унинг оддий розеткадан зарядланиш 
имконини бериши қулайликни оширишини тушунамиз. Юқори кучланишли ўзгармас 
токни ўзгарувчан токга ўтказиш учун кўпчилик ишлаб чиқарувчилар махсус инвертор 
қўллашади. Инвертордан яна 12 В ли қўшимча аккумулятор батареяларини зарядлаш 
учун ҳам фойдаланилади.
Бошқарувнинг электрон тизими хавфсизлик, энергия тежаш ва йўловчилар 
қулайлиги учун жавоб беради. Ушбу тизим яна юқори кучланишни бошқариш, нормал 
ҳаракатланишни таъминлаш, тортишни ростлаш, тормоз тизими ва электр энергия 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
281 
чиқимини назорат қилишни ҳам бажаради. Тизим таркибига маълум бир кириш 
датчиклари, бошқарув блоклари ва бошқалар киради. 
Кириш датчиклари “газ” ва “тормоз” педали, узатмани қайта улаш селектори, 
тормоз тизими босими, заряд даражаси ҳолатини “баҳоловчи” функциясини бажаради. 
Электромобил ишининг асосий жихатлари (энергия истеъмоли, энергия тикланиши, 
аккумулятор батареяси қолдиқ заряди тўғрисидаги маълумотлар) асбоблар панелида 
акс эттирилади.
Электромобил жихозлари ичида муҳим ташкил этувчи – бу контроллер. У 
батареялардан ток олади ва электродвигателга узатади. Акселатор педалидаги икки 
потенциометр (ўзгарувчан резистор) ёрдамида жўнатилиши лозим бўлган энергия сони 
тўғрисидаги сигнални контроллерга узатилади.
Электромобил ҳаракатланганда шовқин чиқармаслиги сабаби контроллер бир 
сонияда 15 минг марта сигнал жўнатади ва инсон қулоғи бунда й овозни илғамайди. 
Электромобил конструкциясидаги қўшимча деталларни кўриб чиққандан ва унинг 
ишлаш принципини бироз тушунгандан сўнг элетродвигателлар ва улар билан бевосита 
ишловчи энергетик батареяларга ўтамиз. Электродвигател электромобилнинг юраги 
бўлиб, унинг асосий функцияси айлантирувчи момент хосил қилиш орқали электр 
энергиясини механик энергияга ўзгартиришдир.
Двигател электромагнит индукция қонуни асосида ишлайди. Двигателни ишга 
тушириш учун 15 кВт талаб этилади. Максимал қуввати 200 кВт бўлиши мумкин. 
Электр куч агрегати ва ички ёнув двигатели самарадорлигини таққосласак 90% ва 25%. 
Электродвигател ихтиёрий тезликда максимал айлантириш моментига эга бўлади, 
конструкцияси содда, хаво ёрдамида совутилади.
Хозирги кунда ғилдирак-двигател усулидан фойдаланиш оммалашмоқда. 
Ўзгарувчан ток двигателининг афзаллиги тормозлаш энергиясини рекуперациялаш ва 
аккумулятор батареясида сақлаш имкони борлигидир. Натижада юриш масофаси 15% 
га ошади. Кўпчилик ишлаб чиқарувчилар икки ва ундан ортиқ электродвигател 
ишлатишни афзал кўришади. Шу тарзда тортиш кучи ортади, чунки бу усулда бир ёки 
бир неча ғилдирак юргизилади. Яна афзаллиги трансмиссия қисқартирилади. Лекин бу 
усулда автомобилни бошқариш қийинлашади.
Аккумулятор батареяси электромобил юраги бўлган двигателни электр энергия 
билан таъминлашга хизмат қилади. Хозирги кунда аккумулятор батареяларининг 
турлари кўп. Энг арзон қўрғошин-кислотали аккумулятор батареяси 97% қайта 
ишлатиш имконини беради ва энг кўп тарқалган. Ундан юқорироқда никел-метал-
гибрид батареялар туради.
Электромобиллар учун энг қулай бўлиб литий-ионли батареялар ҳисобланади, 
чунки ихчам, енгил ва энерготежамкордир. Ушбу батарея бир неча модул бирлашмаси 
бўлиб, биргаликда 300 В беради. Батареянинг хизмат муддати 7 йил. 
Электромобил ишлаб чиқарувчилар одатда транспорт воситасини яна бир 
қўшимча аккумулятор батареяси билан жихозлашади. Унинг вазифаси асбоблар 
панели, фаралар, автомагнитолалар, хавфсизлик ёстиғи, электрли ойна кўтаргичлар, 
ойна тозалагичлар ва бошқаларни электр энергия билан таъминлашдир. Электромобил 
конструкцияларида ишлаб чиқарувчилар асосан литий-ионли батарея қўллаганликлари 
сабабли ушбу транспорт воситасининг таннархи ошиб кетади.
Электромобилларни зарядлаш икки занжир: зарядлаш занжири ва зарядлашни 
назорат қилиш занжиридан ташкил топади. Юқорида келтирилган контроллер ток ва 
батарея ҳароратини назорат қилиш орқали зарядлаш вақтини камайтиришга хизмат 
қилади. Бу мураккаб зарядлаш вақтида юз беради. Агар содда зарядлаш усулини 
танласак ток ёки кучланиш қиймати батареянинг асосий техник тавсифлари асосида 
амалга оширилади. Масалан, аккумулятор батареяси 80% зарядлангунга қадар ток 
кўрсатгичи максимал кўрсатгичда ушлаб турилади, кейин эса ток қиймати кескин 
пасайтирилади. Ушбу усуллар батарея қизиши олдини олиш учун хизмат қилади. 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
282 
Зарядлаш 
қурилмаси 
электромобил 
занжиридан 
алохида 
ёки 
биргаликда 
интеграллаштирилиши мумкин.
Электромобилдан фойдаланувчиларни унинг нархидан кейин зарядлаш тизими 
қизиқтиради. Чунки зарядлаш кўп вақтни олади. Агар электромобил кунлик юриши 50-
60 кмдан ортмаса бу жуда осон. Лекин электромобилдан узоқ масофаларда 
фойдаланиш мўлжалланган бўлса унинг турли ечимлари мавжуд. Электромобилни 
зарядлаш учун 32-3,5 кВт қувватли маиший тармоқдан зарядлаш 8 соатни ташкил 
этади. Агар вақт камроқ бўлса 50 кВтгача қувватли зарядлаш станциясидан 
фойдаланиш лозим. Зарядлаш станциясида 30 дақиқада 80% зарядлаш мумкин. 
Разрядлаган аккумуляторни зарядлаш станциясида зарядланганига алмаштириш 
мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, электромобиллар шахарлар транспорт логистикасида 
мухим ўрин тутувчи истиқболли транспорт воситаси ҳисобланади.

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish