Conference Paper


АРРАЛИ ЖИНЛАШ ЖАРАЁНИДАГИ ТОЛАНИНГ ЧИҚИШ МИҚДОРИНИ



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   342
Bog'liq
Kitob

АРРАЛИ ЖИНЛАШ ЖАРАЁНИДАГИ ТОЛАНИНГ ЧИҚИШ МИҚДОРИНИ
ОШИРИШ УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ 
Мухаммадиев Д.М., Маллаев О.С. 
ТДТУ Термиз филиали 
 
Маълумки, аррали жинлаш жараёни анча мураккаб ҳисобланади. Чунки, унинг 
ишлаши жиннинг ишчи камерасида ҳосил бўлган хом ашё валигини таркибига 
боғлиқдир, айланаётган арранинг тишлари толани илиб олиб ўзининг орқасидан пахта 
бўлакларини илаштириб, хом ашё валигини айланишга мажбур қилади. Бу жараён эса, 
ишчи камерасининг тузилишига боғлиқдир. Унинг тузилиши эса, ўз навбатида хом 
ашёни валигининг таркибини, тезлигини, чигитнинг толадорлик даражасини, 
зичлигини, олинаётган тола ва чигитнинг сифатини ва ниҳоят хом ашё валиги 
қатламларининг нисбий айланиш частотасини ўзгартиришга олиб келади [1].
Юқоридаги кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида жинлаш технологиясини 
такомиллаштиришдир. Маълумки, хом ашё валигини айланиши, унинг зичлигини 
ўзгартириш ва кўпгина технологик кўрсаткичлари валикнинг харакати даврида ўзаро 
ишқаланишидир, бу эса, уни айлантириш учун катта энергия сарф бўлишига олиб 
келади. Энергия орқали қатламлар орасидаги ўзаро ҳаракатланиш ҳолати, тезлиги, 
зичлиги ва босими аниқланади. Бу эса толанинг ва чигитнинг сифатини ўзаро 
бошқариш имконини яратади [2;3]. 
Маълумки, ўрта толали пахтани аррали жинда толасини чигитидан ажратиш 
жараёнида айрим чигитлар ишчи камерасида узоқ вақт қолиб кетади, бу эса 
машинанинг иш унумдорлигига ва чиқаётган махсулотлар сифатига жиддий таъсир 
қилади. Ундан ташқари, чигит тароғи оралиғида
толаси тўлиқ олинмаган чигитлар ҳам ўтиб кетиши кузатилади. Илмий изланишлардан 
шу нарса маълумки, хом ашё валигининг таркибини 50% дан кўпроқ чиқишга тайёр 
чигитлар ташкил этади. Бу чигитлар толага нисбатан массаси оғирроқ бўлгани учун 
улар хом ашё валигининг марказига интилади ва шу ерда тўпланади. Туксиз чигит 
миқдорини камайиши хом ашё валигининг оғирлиги ва зичлигини камайишига олиб 
келади, ҳамда толадорлик даражасини ва тукли чигит миқдорини кўпайишига сабабчи 
бўлади, бунинг хаммаси умумий толадорлик даражасини ортишига олиб келади [4]. 
Маълумки, жинлаш жараёни ишчи камерадан жинланган чигитларнинг бир 
меъёрда чиқиши ҳамда ишчи камерага чигитли пахтанинг бир текисда келиб тушиши 
билан амалга ошади. Олиб борилган изланишлардан шу нарса маълум бўлдики, 
чигитнинг ишчи камерада қанчалик узоқ бўлиши унинг сиртидан шунча кўп толали 
материалларни ажратиб олинишига сабаб бўлади. Аммо бу ҳолатда жиннинг иш 
самарадорлиги камаяди. Шунингдек тола ва чигит сифати механик таъсирлар туфайли 
пасаяди. Ушбу холат чигит тароғи орқали бошқарилади. Жинланган чигит ишчи 
камерадан арралар ораси колосник усти ҳамда чигит тароғи орасидаги каналлар орқали 
чиқади. Ушбу каналларнинг ўлчамлари ишчи камерадан чиқаётган чигитнинг 
миқдорига бевосита таъсир қилади. Канал ўлчамлари чигит тароғи қозиқчаларининг 
вазияти орқали ўзгартирилади [5]. 
Юқоридаги изланишлар натижасини ҳисобга олган ҳолда чигит тароғи ҳамда 
колосник орасидаги масофа муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсад йўлида 30 аррали 
жинда турли хил чигит тароқлари синаб кўрилди. Тажрибалар доимий оғиш бурчаги 
10
0
бўлган холда тароқ учларидан колосниккача бўлган масофа 30;20;10 мм бўлган 
холда ўтказилди. Аввалги тажрибаларда чигит тароғи қозиқчалари узунлиги 105 мм 
бўлган холда узунлиги 55 мм бўлган чигит тароғи яхши натижа кўрсатди. Бу тажриба 
учун 105 мм ли чигит тароғи танлаб олинди.
Чигитли пахтанинг сифат кўрсаткичлари қуйидаги 1-жадвалда келтирилган.


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
142 
Чигитли пахтанинг сифат кўрсаткичлари

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish