Литература:
1. Багаев В.С., Онищенко Е.Е. Особенности температурной зависимости
фотолюминесценции сверхрешеток квантовых точек
ZnTe
CdTe
/
//Физика твердого
тела.Т.47.№1.-С.168-171 (2005)
2. Akhmadaliev B. J., Mamatov O. M., Polvonov B. Z., Yuldashev N. Kh. Correlation
between the Low-Temperature Photoluminescence Spectra and Photovoltaic Properties of
Thin Polycrystalline CdTe Films// Journal of Applied Mathematics and Physics, USA. vol.4.
№2. pp.391-397.(2016).
3. Polvonov B.Z., Yuldashev N.Kh. Spectra of Low-Temperature Photoluminescence in Thin
Polycrystalline CdTe Films // Semiconductors, USA.Т. vol.50. № 8. рр.1001–1004. (2016)
ГАЗОБЛОК ВА ГАЗОБЕТОН МАҲСУЛОТЛАРИНИГ ҲОЗИРГИ ЗАМОН
ҚУРИЛИШИДАГИ ЎРНИ
Рамазанов С. О., Шамаев Б.Э., Эшмуродов Х.Э.
Термиз давлат университети
Мамлакатимизда бугунги кунда барча тармоқлар қатори қурилиш соҳаси ҳам
жаъдал ривожланмоқда. Чет эл тажрибалари ўрганилиб, янги технологияларни жорий
қилиш, маҳаллий хомашёлардан самарали фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда.
Соҳани янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда,
ўнлаб қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 23 майдаги № ПҚ-4335 сон “Қурилиш материаллари
саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги
Қарорининг 2-иловасидаги 2019-2025 йилларда диверсификация қилиш ва маҳсулот
турларини кенгайтириш ҳисобига қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
152
мақсадли кўрсатгичлари ҳамда 3-иловасидаги 2019-2021 йилларда қурилиш
материаллари саноати соҳасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар доирасида
газбетон блоклари ишлаб чиқаришни ташкил этиш кўзда тутилган.
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида газбетон маҳсулотлари кенг миқёсида
фойдаланилмоқда. Енгиллиги сабаб осмонўпар бинолар, кўп қаватли иншоотлар
қурилишида ушбу қурилиш материали тўсувчи деворлар учун қўлланилади.
Германияда 50 йилдан буён, Россияда 15 йилдан буён, АҚШда 60 йилдан буён
қурилишда газбетон маҳсулотларидан кенг фойдаланиб келинмоқда.
Газобетон ишлаб чиқаришда 500 маркали цемент, сув, оҳак Са(ОH)
2
, қум (SiO
2
),
алюминий кукуни (Аl) хом ашёлари ишлатилади. Цемент – 21 %, Сув – 17 %,
Майдаланган қум – 45 %, Оҳак – 16 %, Алюминий паста – 0,1 %
Дастлаб, портландцемент, сув, майдаланган қум, оҳак ва алюминий пасталарини
аралаштирилиб, суюқ масса тайёрлаб олинади, сўнгра махсус қолипларга ярим қилиб
қуйилади. Шу жараёнда масса температураси 70-80°С бўлади. Қолипларга қуйилган
масса 3-3,5 соат орасида ҳажми 45-50% га ортади, бунга сабаб, суюқ масса таркибидаги
алюминий кукуни билан калций гидроксид реакцияга киришиб водород газини ҳосил
қилади ва бунинг натижасида ҳажм ортади, бу жараёнда водород гази қоришма масса
ичида 1-3 мм гача ўлчамдаги пуфакчаларни ҳосил қилади. Шу вақт ичида масса қотади.
Ҳосил бўлган газблокнинг ортиқча қисми кесиб ташланади ва махсус кесувчи
қурилмалар билан керакли ўлчамларда кесиб олинади. Кесиб тайёрлаб олинган
газблокка автоклавда 7,5-8 соат вақт оралиғида 160-180°С температурада буғ билан
ишлов берилади. Бунда газобетон янада мустаҳкамланади ҳамда етарли даражада
етилади. Ҳосил бўлган газблокларни 5-7 кун омборхоналарда сақлаб, сўнгра
ишлатилса, газобетон тўлиқ етилади ва ўзининг хусусиятларини номоён этади.
Газблоклар ҳозирги кунда 1-3 қаватли биноларни қурилишида, асосан кўп
қаватли биноларнинг ички қисмларини бўлишда ва махсус конструкциялар орқали
юқори қаватларга ҳам ишлатилмоқда, бундан ташқари маҳаллий шароитдан келиб
чиқиб, 1-2 қаватли уй-жойларни тез ва сифатли қуришда ҳамда иссиҳоналар,
музхоналар, хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини қурилишида кўп миқдорда
ишлатилмоқда.
Газбетоннинг афзалликларига келадиган бўлсак, биринчи навбатда унинг инсон
саломатлигига зарарли таъсири йўқлиги, таннархи арзонлиги, бунга асосан иссиқлик
сарфининг сезиларли даражада пастлиги яъни ишлов берилаётганда энг юқори
температура 200°С эканлиги, бунинг натижасида иссиқлик ҳосил қилиш учун
сарфланадиган табиий газнинг сарфи пишган ғишт учун сарфланадиган табиий газдан
бир неча баробар камлиги билан ифодалаш мумкин.
Бундан ташқари иссиқлик изолияцияси, ёниш ҳавфи йуқлиги, совуққа
чидамлилиги, намликга чидамлилиги, товуш ўтказмаслиги, пишган ғиштдан анча
енгиллиги бу пойдеворга ва металлоконструксияга оғирликнинг камайиши, транспорт
харажатларининг 3 мартагача камайиши, мустаҳкамлиги юқорилиги ва хоҳлаган
ўлчамда ишлаб чиқаришнинг мумкинлиги, ишлатишга қулайлиги ҳамда иш унимининг
юқорилиги билан алоҳида ажралиб туради. Бундан ташқари бу маҳсулот деярли
эскирмайди ва чиримайди, яна бир афзаллиги шундаки, газбетон орасига қўйиб
теришда ишлатиладиган елим ёки қоришмаларнинг пишган ғишт орасига қуйиб
қалашда ишлатиладиган аралашмадан кам миқдорда ишлатиш мумкинлиги билан хам
аҳамиятлидир.
Ҳар бир нарсани камчиликлари бўлганидек, газбетоннинг ҳам баъзи
камчиликлари мавжуд, улар кўп қаватли биноларни тўлиқлигича қуриб бўлмаслиги
яъни мустаҳкамлиги етарли даражада эмаслиги, бунинг натижасида ёрилиши ва
алюминий пастасининг маҳаллий ишлаб чиқарилмаслиги каби баьзи камчиликлари
мавжуд.
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
153
Do'stlaringiz bilan baham: |