Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


мувофиқ йўналтириб, кўпроқ фойда олиш қобилиятининг



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/141
Sana19.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#457380
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

мувофиқ йўналтириб, кўпроқ фойда олиш қобилиятининг 
кучлилиги тушунилади. 
Ҳар бир тадбиркор кенг кўламда фаолият кўрсата олсагина, 
рақобатбардошли бўлади. Энг муҳими, у бошлаган фаолият 
бугунги кун натижаси билан чекланиб қолмаслиги керак. Албатта, 
келажак истиқболини кўзда тутган, унга мўлжалланган бўлиши 
лозим. Масалан, тадбиркор тегирмонга эга. У ерда ун ишлаб 


96 
чиқаради ва сотади. Кўлами кенгроқ бўлиши учун тадбиркор, энг 
аввало, шу тегирмондан ишлаб чиқарадиган ундан нон ишлаб 
чиқаришни йўлга қўйса ва шу нонни сотиш учун бир қанча 
ҳудудларда савдо дўконини ташкил қилса, мақсадга мувофиқ 
бўлади. Иккинчидан эса, ун ва нон ишлаб чиқариш истиқболли 
соҳа. Ҳамиша истеъмол қилиниб туриладиган маҳсулотлардир. 
Аммо бошқа рақобатчиларига нисбатан ўз маҳсулотининг 
сифатини ошириши ва нархини ҳаддан зиёд кўтариб юбормаслик 
чораларини кўриши керак. Шундагина у, рақобатбардош ва рақобат 
майдонида инқирозга учрамайдиган бўлади. 
Иккинчи йўналиш, бу тадбиркорнинг товари (иши, хизмати) 
рақобатбардошлигидир. Бу тушунчага қуйидагича таърифни тавсия 
қиламиз. 
Тадбиркор товари (иши, хизмати) рақобатбардошлиги 
деганда, рақобатдош субъектлар товари (иши, хизмати)нинг 
сифати ва нархига нисбатан истеъмолчига (харидорга) 
қулайлиги, унга кетадиган харажатларнинг самарадорлиги ва 
шу товардан оладиган фойданинг кўплигини таъминловчи 
омиллар тизими тушунилади. 
Аммо, шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги ўтиш иқтисодиёти 
шаро-итида мамлакатимизда эркин рақобат муҳити тўлиқ яратилди, 
деб бўлмай-ди. Чунки бу жараён ҳам маълум шаклланиш даврини 
ўтамоғи лозим.
Тадқиқотлар кўрсатадики, бозор муносабатлари шароитида 
рақобатнинг бир қанча шакллари мавжуд экан. Улар ҳақида 
хорижий ва мамлакатимиз олимлари томонидан яратилган 
асарларни ўрганиб, шундай хулосага келдикки, Ўзбекистонда 
унинг ҳозирги ўтиш иқтисодиёти шароитида учта шакли мавжуд: 
такомиллашган, олигополлашган ва монополлашган рақобатлар 
(14.1-чизма). 
Рақобатнинг бу хусусиятларидан кўриниб турибдики, у бозор 
муносабатлари шароитида иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи 
асосий куч сифатида намоён бўлади. Шу туфайли ҳозирги ўтиш 
даврида давлатнинг асосий функцияларидан бири мамлакатимизда 
эркин рақобат муҳитини яратишдан иборатдир.
Эркин рақобат, энг аввало, иқтисодиётнинг қуйи бўғинида, 
яъни фирма, корхоналар ва корпорациялар каби хўжалик юритувчи 
субъектлар ўртасида яратилмоғи лозим.



Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish