Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/141
Sana19.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#457380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

УЎК: 339.138:311.17 
КБК 65.05 
Тақризчилар

А.Ж.Туйчиев
– и.ф.д. профессор
У.Х.Худайбердиев
– и.ф.н. доцент
ISBN 978-9943-11-782-2 
© “Fan va texnologiya” нашриёти, 2019. 
©М. Қ. Пардаев, А.Н.Холиқулов, Г.Жумаева, 2019. 



К И Р И Ш
 
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида ҳар бир инвестор 
қаерга инвестиция қўйишни ахтарса, корхоналар, тадбиркорлар 
инвесторларни ахтаради. Оқибатда улар бир-бирини топади. Бироқ 
улар ўртасида бир-бирини тушунадиган битта тил бўлиши керак. 
Бу бизнес тилидир. Чунки иккала томон ҳам ўз фаолиятидан 
маълум даражада фойда олишни мақсад қилиб қўяди. Бунга 
эришиш, бир-бирининг «тилига» тушуниш учун улар бизнес тилида 
гаплашиши керак. Бу тил ролини мазкур ҳолатда таҳлил ўйнайди. 
Инвестиция натижасидан инвестор, тадбиркор, давлат ва 
аҳоли, яъни жамият манфаатдор. Инвесторнинг манфаати унинг 
инвестиция қўйганлиги учун оладиган фойдасида, тадбиркорнинг 
манфаати бировнинг маблағини ўз фаолиятига жалб қилиб кўп 
фойда олиб бир қисмидан ўзи ҳам манфаатдор бўлишида, 
давлатнинг манфаати эса, шу жараён натижасида олинган фойдадан 
солиқ олишида, аҳолининг манфаати истеъмол бозорининг 
маҳсулот (иш, хизмат) билан тўлишида намоён бўлади. Бундан 
кўриниб турибдики ортиқча маблағни аҳолида бўлса ҳам, 
корхонада бўлса ҳам сақлаб ўтириш керак эмас экан. Уни 
инвестицияга қўйиш лозим. Акс ҳолда фақат пулни (маблағни) 
сақлаб турган субъект эмас, балки ҳамма ютқазади.. Ана шу 
жараёнларни асослаш учун лойиҳа таҳлили зарурдир. 
Ҳар бир мустақил фан ўзининг предмети, объекти ва 
методига эга бўлиши лозим. Буни инобатга олиб ишда лойиҳа 
таҳлилининг моҳияти, аҳамияти ва бозор муносабатлари 
шароитидаги роли ҳамда вазифаларига алоҳида аҳамият берилди. 
Лойиҳа таҳлилининг предмети, объекти, методи ва унда 
қўлланиладиган усуллар бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда 
ёритилган. 
Лойиҳа таҳлили бўйича ўзбек тилида ҳамон дарслик чоп 
этилмаганлигини инобатга олиб унинг таҳлил тизимидаги ўрни ва 
бошқа фанлар билан алоқасига ҳам тўхталишга тўғри келди. 
Лойиҳа таҳлилида бир қанча усуллар қўлланилади. Улардан 
энг асосийларидан бири инвестиция ва пул оқимларини 
дисконтлаштириш усулидир.
Ишда шунингдек инвестиция лойиҳасини молиявий 
жиҳатдан таҳлил қилишнинг мазмуни, моҳияти, зарурлиги, мақсад 
ва вазифалари, пул маблағлари оқими таҳлили, уларнинг келиб 



тушиши ва кетиши билан боғлиқ жараёнлар, инвестиция 
лойиҳасини молиявий жиҳатдан таҳлил қилганда қўлланиладиган 
кўрсаткичлар тизими, уларни аниқланиш ва таҳлил қилиш йўллари 
ёритилган. 
Инвестиция 
лойиҳасининг 
иқтисодий 
таҳлилида 
инвестициянинг бошланғич, бозор ва муқобил баҳолари, унинг 
капиталлашганлиги, фоиз ставкаси, ички ва ташқи савдо обороти, 
хорижий валютани миллий валютага алмаштириш, валюта курси 
ўзгариши каби масалалар корхона, мулкдор ва жамият нуқтаи 
назаридан қаралган. 
Таҳлилда кўтарилган барча назарий масалалар аниқ 
маълумотлар орқали яхши тушунтириб беришга ҳаракат қилинган. 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, барча масалаларни ёритишда 
Ўзбекистоннинг ўзига хос иқтисодий тараққиёт йўли амалга 
оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг амалга ошириш жараёнидаги 
ютуқ ва камчиликлар инобатга олинган.
 
Иқтисодий таҳлилнинг айрим усулларидан лойиҳа таҳлилида 
фойдаланиш мумкинлиги ҳам ўз ифодасини топган. Муҳими, ишда
мавзулар бўйича таянч иборалар берилган. 
Мазкур ишда корхонанинг фойдалилик нуқтасини аниқлаш 
ва таҳлил қилиш усулларига ҳам алоҳида аҳамият берилган. 
Фойдалилик нуқтаси, тенглик нуқтаси, фойдага эришиш йўллари 
каби муҳим масалалар ҳам амалий маълумотлар қўллаган ҳолда 
ёритилган. 
Ишда инвестиция лойиҳаларини турли жиҳатдан таҳлил 
қилишнинг зарурлиги, унинг назарий асослари, инвестиция 
лойиҳасининг техник, тижорат, институтционал, экологик ва 
ижтимоий таҳлили, ҳар бирининг моҳияти, роли, вазифалари қараб 
чиқилган. Унда мавзу доирасидаги таянч ибораларга алоҳида 
аҳамият берилган. 
Олий ва ўрта махсус ўқув юрти иқтисодиётга оид ўқув 
йўналиши талаба ва ўқитувчиларига мўлжалланган. Ундан банк 
ходимлари, мутахассислар, тадбиркорлар ва лойиҳа таҳлили билан 
қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси ҳам фойдаланишлари мумкин. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish