Фирма бойлиги = ЎКБҚ + МБҚ
Фирма бойлиги — фирма эгалари (хоҳ улар ягона хўжайин,
хоҳ минглаб акциядорлардан бири бўлсинлар) ихтиёрида бўлган
(ёки улар хоҳласалар ва ўз мулкларини сотсалар, пул кўринишида
олишлари мумкин бўлган) реал бойликдир. Шу нарса равшанки,
фирманинг реал бойлиги унинг капитали (юқори ликвидли активлар
31
кўринишида турган калитални истисно қилган ҳолда) қанчалик
кўплиги билан эмас, балки бу капитал товарлар ва хизматлар
бозорида фирмага қандай ҳолатни таъминлаб бериши билан
белгиланади. Шу сабабга кўра, инвестициялар фирмаларнинг
рақобатбардошлигини
яхшиласа
ва
улар
капиталининг
даромадлилигини оширса, уларнинг бойлиги кўпаяди ҳамда эгалари
янада бойийдилар. Акс ҳолда инвестициялар фирма баланси
пассивларини кўпайтиргани ҳолда унинг рақобатбардошлигини
оширмаса, фирманинг рентабеллилиги пасайиб кетиши, бунинг
оқибатида эса унинг бойлиги камайиши мумкин.
Айтилганлардан хулоса шуки, иивестициялар, шу жумладан,
реал активларга қилинадиган инвестицияларнинг мақсадга
мувофиқлигини баҳолашнинг асосий мезони бўлиб, уларнинг
фирма бойлигига қандай таъсир этиши ҳисобланади.
2. Пул тушумлари ҳақида тушунча.
Пул тушумлари (пул объект оқимларининг, саsh flow)
иқтисодий адабиётларимизда яқиндан буён қўлланилаётган атама
бўлиб, фирма тижорат фаолияти натижасида олинган соф
тушумларни, яъни пул киримлари ва чиқимларини кўрсатади.
Пул тушумлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Асосий фаолият бўйича:
•нақд пул эвазига сотишдан олинган пул тушуми;
•пул ўтказиш йўли билан сотишдан олинган пул тушумлари.
2. Инвестициялар бўйича:
•қимматли
қоғозларга
қилинган
инвестициялардан
даромадлар;
•шуъба корхоналар ва хориждан тушумлар;
•активларни сотишдан келадиган тушумлар.
3. Молиявий операциялар бўйича:
•қимматли қоғозларни сотишдан олинган тушумлар;
•қарзлар.
Фирманинг пул чиқимлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Асосий фаолият бўйича:
•хом ашё ва материаллар учун тўловлар;
•иш ҳақи тўловлари;
•солиқ тўловлари;
•суғурта тўловлари.
2. Инвестициялар бўйича:
•асосий капитални сотиб олишга;
32
•асосий капитални монтаж қилишга.
3. Молиявий операциялар бўйича:
•фоизлар ва дивидендлар тўлашга;
•ссудалар ва облигациялар бўйича мажбуриятларни
сўндиришга.
Пул тушумлари ва чиқимлари ўртасидаги фарқ, яъни соф пул
тушумлари фирма бойлиги ошишини таъминловчи соф пул
колдиғидир. Аммо фирма фаолиятининг якуний натижасини
баҳолашда бухгалтер ёндашуви билан молиячи ёки иқтисодчи
ёндашуви ўртасида фарқ бор.
Бухгалтер ёидашувига кўра, фирма фаолиятининг якуний
натижасини солиқлар тўлагандан кейин фирма ихтиёрида қолган
соф даромад ташкил этади. Молиячи ва иқтисодчи ёндашувига кўра,
якуний натижага нафақат фирма ихтиёрида қолган соф даромад,
балки фойдаланилиши меъёрий ҳужжатлар билан чеклаб қўйилган,
аммо пировардида фирманинг умумий бойлигига қўшилиб, уни
кўпайтирадиган пул маблағлари ҳам киради. Бундай маблағларга
амортизация ажратмалари ҳамда ҳисобланган, аммо тўланмаган
солиқлар киради.
Амортизация ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра, асосий
капиталнинг маънавий ва жисмоний эскиришини қоплаш учун
маблағ жамғаришни таъминлайдиган мақсадли ажратмадир. Бу
ажратмалар миқдори уч омилга боғлиқ:
•асосий капитал таркибига кирган ускунанинг баланс
қийматига;
• ускунанинг хизмат муддатига;
• ускуна учун белгиланган амортизацияни ҳисоблаш
услубига.
Амортизация ажратмалари мақсадли пул жамғармасини ташкил
этиш манбаи бўлгани ҳолда, шунингдек, фирма фойдасидан бошқа
харажатлар сингари айириб ташланса-да, фирма мулки бўлиб
қолаверади. Фирма асосий капитални янгилашга киришганда
амортизация жамғармасидан соф фойда каби фойдаланилади. Шу
нуқтаи назардан амортизация жамғармасини шакллантириш
фирманинг инвестиция заҳирасини жамғаришни англатади.
Шу сабабга кўра, ҳисобланган амортизацияни фирма тижорат
фаолиятининг якуний натижасига, яъни (соф) пул тушумларига
киритиш мантиқан тўғри бўлади.
33
Бухгалтерия ҳисобининг Америка стандартлари GААР
(Gеnегаlly
Ассерted
Асеоunting
Рrinciples)
атамаларидан
фойдалансак, пул тушумларини аниқлаш тенгламаси қуйидагича
ёзилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |